Кодекс Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»


-модда. Зарарларни тақсимлаб ўтказиш



Download 0,86 Mb.
bet115/254
Sana24.02.2022
Hajmi0,86 Mb.
#254327
TuriКодекс
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   254
Bog'liq
солиқ кодекси

161-модда. Зарарларни тақсимлаб ўтказиш
Ушбу Кодексда назарда тутилган, чегирилиши лозим бўлган харажатларнинг жами даромаддан ошиб кетиши зарар деб эътироф этилади.
Солиқ тўловчи кўрилган зарарларни ушбу зарар кўрилган солиқ давридан кейинги беш йил ичида келгусига тақсимлаб ўтказишни амалга оширишга ҳақлидир.
Ўтган солиқ даврида ёки ўтган солиқ даврларида ушбу модданинг биринчи қисмига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган зарари (зарарлари) бўлган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг тўловчилари жорий солиқ даврининг солиқ солинадиган фойдасини кўрилган зарарнинг тўлиқ суммасига ёки бу сумманинг бир қисмига камайтиришга ҳақлидир.
Тақсимлаб ўтказилаётган зарарнинг ҳар бир навбатдаги солиқ даврида ҳисобга олинадиган жами суммаси жорий солиқ даврининг ушбу Кодексга мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган солиқ солинадиган фойданинг 50 фоизидан ошмаслиги керак.
Солиқ солинадиган фойда тақсимлаб ўтказилиши керак бўлган зарар суммаси миқдорига фақат йил якунлари бўйича камайтирилиши мумкин.
Бирдан ортиқ календарь йилда кўрилган зарарлар улар кўрилган кетма-кетликда тақсимлаб ўтказилади.
Солиқ тўловчининг юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини тўлашдан озод қилинган солиқ даврида кўрган зарарлари кейинги солиқ даврларига тақсимлаб ўтказилиши мумкин эмас.
Солиқ тўловчи қайта ташкил этилиши муносабати билан фаолиятини тугатган тақдирда, солиқ тўловчи-ҳуқуқий ворис солиқ солинадиган фойдани қайта ташкил этилган юридик шахснинг қайта ташкил этиш пайтигача кўрган зарарлари суммасига ушбу моддада назарда тутилган тартибда ва шартларда камайтиришга ҳақли.
28-боб. Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича солиқ ҳисоботи ва солиқни тўлаш
162-модда. Солиқ даври. Ҳисобот даври
Календарь йил солиқ давридир.
Йилнинг чораги ҳисобот давридир.
163-модда. Солиқни ҳисоблаб чиқариш ва ҳисоб-китобларни тақдим этиш тартиби
Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ушбу Кодекснинг 128-моддасига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган солиқ солинадиган базадан ва белгиланган ставкадан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 27-моддаси.
Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг ҳисоб-китоби, агар ушбу моддада бошқача қоидалар назарда тутилмаган бўлса, давлат солиқ хизмати органларига ортиб борувчи якун билан йилнинг ҳар чорагида ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса, йиллик молиявий ҳисобот тақдим этиладиган муддатда тақдим этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасида фаолиятни доимий муассаса орқали амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси норезидентлари доимий муассаса жойлашган жойдаги давлат солиқ хизмати органига Ўзбекистон Республикасидаги фаолиятининг хусусияти ҳақидаги ҳисоботни (эркин шаклда), шунингдек юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг ҳисоб-китобини чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар учун йиллик молиявий ҳисоботни топшириш учун белгиланган муддатларда тақдим этади. Фаолият календарь йил тугашидан аввал тугатилган тақдирда, бу ҳужжатлар фаолият тугатилганидан кейин бир ойдан кечиктирмасдан тақдим этилиши шарт.
(163-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-508-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2018 й., 03/18/508/2365-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)

Download 0,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   254




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish