286-модда. Солиқ тўлаш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ер солиғини тўлаш:
микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан — ер солиғи йиллик суммасининг тўртдан бир қисми миқдорида, ҳар чорак биринчи ойининг 10-санасигача;
микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган солиқ тўловчилар томонидан — ер солиғи йиллик суммасининг ўн иккидан бир қисми миқдорида, ҳар ойнинг 10-санасигача.
(286-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-508-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2018 й., 03/18/508/2365-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Солиқ даври мобайнида ер солиғи тўлашнинг белгиланган муддатидан кейин мажбуриятлар юзага келганда, ушбу суммани тўлаш мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай амалга оширилади.
(286-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-343-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 52-сон, 584-модда)
Ягона ер солиғи тўлашга ўтмаган қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан ер солиғини тўлаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(286-модда учинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 декабрдаги ЎРҚ-379-сонли Қонунига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 49-сон, 579-модда)
ҳисобот йилининг 1 сентябрига қадар — йиллик солиқ суммасининг 30 фоизи;
ҳисобот йилининг 1 декабрига қадар — солиқнинг қолган суммаси.
50-боб. Жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи
287-модда. Солиқ тўловчилар
Мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ҳуқуқи, фойдаланиш ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида ер участкаларига эга бўлган жисмоний шахслар, шунингдек юридик шахс ташкил этган ва ташкил этмаган ҳолда тузилган деҳқон хўжаликлари ер солиғини тўловчилардир.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 17-моддасининг иккинчи қисми.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ижарага берилган ер участкалари учун тўланадиган ижара ҳақи ер солиғига тенглаштирилади. Ер участкаларини ижарага олган жисмоний шахсларга ер солиғини тўловчилар учун белгиланган имтиёзлар, солиқни ҳисоблаб чиқариш ва солиқни тўлаш тартиби татбиқ этилади.
(287-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-196-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 512-модда)
Уй-жой, яшаш учун мўлжалланмаган иморат ва иншоотлар мерос бўйича ўтиши билан биргаликда мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ҳуқуқи ва фойдаланиш ҳуқуқи ўтган ер участкалари учун ер солиғи мерос қолдирувчининг солиқ мажбуриятлари ҳисобга олинган ҳолда меросхўрлардан ундирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |