Кодекс Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»


-модда. Оддий ширкат шартномаси шерикларига (иштирокчиларига) солиқ солиш



Download 0,86 Mb.
bet112/254
Sana24.02.2022
Hajmi0,86 Mb.
#254327
TuriКодекс
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   254
Bog'liq
солиқ кодекси

157-модда. Оддий ширкат шартномаси шерикларига (иштирокчиларига) солиқ солиш
Ушбу Кодекснинг 380 ва 381-моддаларида белгиланган тартибда аниқланадиган, оддий ширкат шартномаси бўйича биргаликдаги фаолиятда иштирок этишдан олинадиган даромад бошқа даромадлар таркибида жами даромадга киритилади ва унга ушбу бўлимга мувофиқ юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи солиниши лозим.
Оддий ширкат шартномасининг амал қилиши тугатилганда ва мол-мулк ушбу шартнома шерикларига (иштирокчиларига) қайтарилганда:
Олдинги таҳрирга қаранг.
оддий ширкат шартномаси шериги (иштирокчиси) ёки унинг ҳуқуқий вориси томонидан қўйилма доирасида олинган мол-мулк ва мулкий ҳуқуқлар тарзидаги тушумлар, унинг улуши шартнома шерикларининг (иштирокчиларининг) умумий мулкидаги мол-мулкдан ажратилган ёки бундай мол-мулк бўлинган тақдирда, оддий ширкат шеригининг (иштирокчисининг) даромадлари таркибига киритилмайди;
(157-модданинг иккинчи қисми иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-196-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 512-модда)
қайтарилаётган мол-мулк қиймати билан бу мол-мулкнинг илгари оддий ширкат шартномаси бўйича топширилган қиймати ўртасидаги салбий фарқ солиқ солиш мақсадлари учун зарар деб эътироф этилмайди ва юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда солиқ солинадиган базани камайтирмайди.
27-боб. Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича имтиёзлар. Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкалари
158-модда. Имтиёзлар
Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини тўлашдан қуйидаги юридик шахслар озод қилинади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(158-модданинг биринчи қисми 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-359-сонли Қонунига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 52-сон, 685-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(158-модда биринчи қисмининг 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 декабрдаги ЎРҚ-379-сонли Қонунига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 49-сон, 579-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(158-модда биринчи қисмининг 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 декабрдаги ЎРҚ-379-сонли Қонунига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 49-сон, 579-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4) Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг қўриқлаш бўлинмалари.
(158-модда биринчи қисмининг 4-банди Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 29 октябрдаги ЎРҚ-575-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.10.2019 й., 03/19/575/3972-сон)
Юридик шахсларнинг қуйидаги фойдаси юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини тўлашдан озод қилинади:
1) протез-ортопедия буюмлари, ногиронлар учун инвентарлар ишлаб чиқаришдан, шунингдек ногиронларга ортопедик протезлаш хизмати кўрсатишдан, ногиронлар учун мўлжалланган протез-ортопедия буюмлари ва инвентарларни таъмирлаш ҳамда уларга хизмат кўрсатишдан олинган фойдаси;
2) шаҳар йўловчилар транспортида (таксидан, шу жумладан йўналишли таксидан ташқари) йўловчиларни ташиш бўйича хизматлар кўрсатишдан олинган фойдаси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
3) моддий маданий мерос объектларини таъмирлаш ҳамда қайта тиклаш ишларини амалга оширишдан олинган фойдаси;
(158-модданинг иккинчи қисми 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(158-модданинг иккинчи қисми 4-банди Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-359-сонли Қонунига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 52-сон, 685-модда)
5) Халқ банки томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларидаги маблағлардан фойдаланишдан олинган фойдаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6) фонд биржасида эмиссиявий қимматли қоғозларни реализация қилишдан олинган фойдаси.
(158-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-398-сонли Қонунига асосан 6-банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 1-сон, 2-модда)
Ишловчилари умумий сонининг 3 фоизидан кўпроғини ногиронлар ташкил этган юридик шахслар учун юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи суммаси ушбу қисмда белгиланган нормадан ортиқ ишга жойлаштирилган ногиронларнинг ҳар бир фоизига юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг суммаси бир фоиз камайтириладиган ҳисоб-китоб асосида камайтирилади.

Download 0,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   254




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish