Кодекс билан тартибга солинадиган муносабатлар


-модда. Марказий сайлов комиссиясининг ваколатлари



Download 184,81 Kb.
bet8/57
Sana18.02.2022
Hajmi184,81 Kb.
#456096
TuriКодекс
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   57
Bog'liq
САЙЛОВ КОДЕКСИ

14-модда. Марказий сайлов комиссиясининг ваколатлари
Марказий сайлов комиссияси:
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайловни ўтказиш учун тузиладиган сайлов комиссиялари тизимига бошчилик қилади, Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ушбу Кодекснинг ижроси устидан назоратни амалга оширади, унинг бир хил тарзда қўлланилишини таъминлайди;
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 11-моддаси.
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови, Қонунчилик палатаси, маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови юзасидан сайлов кампанияси бошланганлигини эълон қилади;
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 36-моддаси.
сайлов комиссиялари фаолиятини услубий жиҳатдан таъминлашни амалга оширади, сайловни ташкил этиш масалалари юзасидан ўз ваколатлари доирасида қарорлар қабул қилади, йўриқномалар ҳамда низомларни тасдиқлайди, тушунтиришлар беради;
Сайлов жараёнини бошқаришнинг ахборот тизимини жорий этиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси сайловчиларининг ягона электрон рўйхатидан (бундан буён матнда Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати деб юритилади) фойдаланиш фаолияти бўйича умумий раҳбарликни ва мувофиқлаштиришни амалга оширади;
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 28-моддаси.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Қонунчилик палатаси депутатлари сайловларини ўтказиш учун сайлов округларини тузади;
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 9-моддаси биринчи — тўртинчи қисмлари.
Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган сайлов участкаларини тегишли округларга бириктириш тўғрисидаги масалаларни ҳал этади;
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 10-моддаси учинчи қисми.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Қонунчилик палатаси депутатлари сайловларини ўтказиш бўйича округ сайлов комиссияларини тузади, шунингдек уларнинг жойлашган ери тўғрисидаги маълумотларни эълон қилади;
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 10-моддаси биринчи қисми.
сайлов комиссиялари таркибига ўзгартишлар киритиш тартибини белгилайди;
агар округ сайлов комиссияларининг қарорлари ушбу Кодексга зид бўлса, ушбу қарорларни мустақил равишда ёки Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг тақдимномасига биноан бекор қилади;
чет давлатларнинг, халқаро ташкилотларнинг сайловдаги кузатувчиларига мандатлар беради;
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 33-моддаси биринчи, учинчи қисмлари.
сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишга доир харажатлар сметасини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, пул маблағларини сайлов комиссияларига тақсимлайди, шу жумладан сиёсий партияларнинг сайловда иштирок этишини молиялаштириш учун тақсимлайди, сайлов комиссияларининг бинолар, транспорт ва алоқа воситалари билан таъминланишини назорат қилади, сайловни моддий-техник жиҳатдан таъминлашга доир бошқа масалаларни кўриб чиқади;
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 98 — 100-моддалари.
сиёсий партияларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг кузатувчилари, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари, бошқа давлатларнинг, халқаро ташкилотларнинг кузатувчилари учун мандат намунасини белгилайди;
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 33-моддаси биринчи қисми, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 23 июлдаги 924-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссияларининг фаолияти тартиби тўғрисида низом»га 2-илова.
тақдим этилган ҳужжатлар асосида сиёсий партияларнинг сайловда иштирок этишига ижозат бериш тўғрисида қарор қабул қилади;
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 63, 69-моддалари.
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар ва Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар кўрсатган сиёсий партиялардан тегишли ҳужжатларни қабул қилиб олади;
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 64-моддаси бешинчи — ўнинчи қисмлари, 72-моддаси.
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларни ва Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодларни рўйхатга олади, рўйхатга олинган номзодларнинг рўйхатлари ва улар ҳақидаги маълумотлар матбуотда эълон қилинишини ҳамда уларга гувоҳномалар берилишини ташкил этади;
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 40-моддаси.
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг ишончли вакилларини рўйхатга олади ҳамда уларга гувоҳномалар беради;
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 43-моддаси иккинчи қисми.
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларга ва Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодларга сайловда иштирок этиши учун тенг шароитларни таъминлайди;
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари сайловига доир сайлов бюллетенларининг, сайловчилар рўйхатларининг, имзо варақаларининг, сайлов комиссиялари баённомаларининг ҳамда бошқа ҳужжатларнинг, сайлов қутиларининг ва сайлов комиссиялари муҳрларининг намуналари ҳамда шаклларини, уларни сақлаш тартибини белгилайди;
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 31-моддаси биринчи, учинчи, тўртинчи қисмлари, 38-моддаси биринчи қисми, 49-моддаси биринчи қисми.
сайлов бюллетенларини тайёрлаш ва сайлов участкаларига етказиш тартибини белгилайди;
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 32-моддаси.
сайлов комиссиялари, сиёсий партиялар, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа давлат органлари ҳамда жамоат бирлашмалари вакилларининг сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ масалалар юзасидан ахборотини эшитади;
сайловнинг якунларини чиқаради, Ўзбекистон Республикаси бўйича овоз беришнинг умумий натижаларини аниқлайди ҳамда овоз беришда иштирок этган сайловчилар сони, ҳар бир номзодни ёқлаб берилган овозлар сони тўғрисидаги хабарни матбуотда эълон қилади;
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 8-моддаси иккинчи қисми, 11-моддаси саккизинчи қисми, 15-моддаси биринчи қисми биринчи, олтинчи хатбошилари, 96, 97-моддалари.
ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда, такрорий овоз бериш, Қонунчилик палатаси депутатларининг ёки Сенат аъзоларининг такрорий сайлови ва бўшаб қолган ўринларга сайлов ўтказилишини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида такрорий овоз бериш ва такрорий сайлов ўтказилишини ташкил этади;
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 59, 60-моддалари.
сайланган Қонунчилик палатаси депутатларини ҳамда Сенат аъзоларини рўйхатга олади, шунингдек уларнинг рўйхатини матбуотда ва бошқа манбаларда эълон қилади;
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 74, 85-моддалари.
сайловдан кейин Қонунчилик палатасининг, Сенатнинг биринчи мажлисини чақиради;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги конституциявий Қонунининг 10-моддаси учинчи қисми.
сайланган шахсга Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланганлиги тўғрисида гувоҳнома топширади;
Қонунчилик палатаси депутатига ва Сенат аъзосига тегишинча Қонунчилик палатаси депутатининг ҳамда Сенат аъзосининг гувоҳномасини ва кўкрак нишонини беради;
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 73-моддаси тўртинчи қисми, 85-моддаси биринчи қисми.
сайловчиларнинг ҳамда сайлов жараёни бошқа иштирокчиларининг мурожаатларини кўриб чиқади ҳамда улар юзасидан қарорлар қабул қилади;
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 101-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги (янги таҳрири) Қонуни.
ушбу Кодекс талаблари бузилганлиги тўғрисидаги материалларни судга ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширади;
бошқа мамлакатларнинг сайлов органлари, халқаро ташкилотлар ва чет давлатларнинг вакиллари билан халқаро ҳамкорликни амалга оширади, учрашувлар ташкил этади, битимлар ва меморандумлар тузади;
хорижий мамлакатлардаги сайловларни кузатишда иштирок этади, шу жумладан халқаро ташкилотларнинг миссиялари таркибида иштирок этади;
халқаро ташкилотларни, чет давлатларнинг сайлов органларини ва вакилларини сайловларни кузатиш учун таклиф этади;
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 33-моддаси.
сайловни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ ҳужжатларнинг идоравий архивларга топширилишини таъминлайди;
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг Регламентини тасдиқлайди;
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 18-моддаси.
жамоатчилик, оммавий ахборот воситалари билан алоқаларни мустаҳкамлайди ва ривожлантиради.

Download 184,81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish