53-модда. Участка сайлов комиссиясининг овоз беришдан олдинги фаолияти
Сайлов куни овоз бериш биноси участка сайлов комиссияси аъзоларининг камида учдан икки қисми ҳозир бўлганда очилади.
Участка сайлов комиссиялари:
яширин овоз бериш учун бинони овоз бериш бошлангунига қадар тайёр ҳолатга келтиради;
участка сайлов комиссияси аъзолари орасида вазифаларни тақсимлайди;
комиссиянинг икки аъзоси томонидан имзоланган, муҳр билан тасдиқланган сайлов бюллетенларини тайёрлайди.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 11-моддаси бешинчи қисми, 23, 24-моддалари, 28-моддаси иккинчи - бешинчи қисмлари, 32, 49, 50, 54, 58-моддалари.
54-модда. Участка сайлов комиссиясининг овоз бериш кунидаги фаолияти
Овоз бериш куни сайлов участкасида соат 8.00 да Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси янграйди.
Участка сайлов комиссиясининг раиси комиссия аъзолари, кузатувчилар, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳозирлигида:
овоз бериш бошланганлигини эълон қилади;
сайлов қутиларининг бўшлигини текширади ва уларни бир маротаба ишлатиладиган пластмасса пломбалар билан пломбалайди, пломбалар рақами кўрсатилган ҳолда далолатнома тузилади;
участкадаги рўйхат бўйича сайловчиларнинг сони, олинган сайлов бюллетенлари сони ҳамда муддатидан олдин овоз берганлар ҳақида маълум қилади. Ушбу маълумотлар якуний баённомага киритилади;
овоз беришни ташкил этиш ва ўтказишни мувофиқлаштириб боради ҳамда назорат қилади, зарурат бўлганда комиссия аъзоларига ёрдам кўрсатади, улар вақтинчалик йўқ бўлган ҳолларда уларни бошқа аъзолар билан алмаштиради;
овоз бериш тугалланганлигини эълон қилади;
бинода ҳозир бўлган сайловчиларга овоз беришни тугаллаши учун имконият беради.
Участка сайлов комиссиясининг аъзолари:
Олдинги таҳрирга қаранг.
сайловчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжати асосида унинг сайловчилар рўйхатидаги маълумотларини текширади, унга овоз бериш учун сайлов бюллетенини имзо қўйдириб топширади;
(54-модда учинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 8 февралдаги ЎРҚ-670-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.02.2021 й., 03/21/670/0089-сон)
кузатувчиларга ва оммавий ахборот воситалари вакилларига сайлов жараёнини кузатиш учун шарт-шароитлар яратади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 11-моддаси бешинчи қисми, 23, 24-моддалари, 28-моддаси иккинчи - бешинчи қисмлари, 32, 49, 50, 53, 58-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 23 июлдаги 924-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов ўтказувчи участка сайлов комиссияларининг фаолияти тартиби тўғрисида низом»нинг 9-боби.
Do'stlaringiz bilan baham: |