Кодекс билан тартибга солинадиган муносабатлар


-модда. Округ бўйича сайлов натижаларини аниқлаш



Download 0,51 Mb.
bet42/45
Sana25.02.2022
Hajmi0,51 Mb.
#302625
TuriКодекс
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   45
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ САЙЛОВ КОДЕКСИ

95-модда. Округ бўйича сайлов натижаларини аниқлаш
Округ бўйича сайлов натижалари фақат участка сайлов комиссияларининг тақдим этилган баённомалари асосида аниқланади. Округ сайлов комиссияси:
округ бўйича сайловчилар рўйхатига киритилган сайловчиларнинг умумий сонини;
сайлов бюллетенларини олган сайловчилар сонини;
овоз беришда иштирок этган сайловчилар сонини;
ҳар бир номзодни ёқлаб берилган овозлар сонини;
ҳақиқий эмас деб топилган сайлов бюллетенлари сонини аниқлайди.
Участка сайлов комиссиясининг баённомасида акс эттирилган, овозларни санаб чиқиш чоғида номувофиқликлар аниқланган тақдирда, округ сайлов комиссияси ўз мажлисида участка комиссиясига ушбу номувофиқликларни бартараф этишни таклиф қилишга ҳақли.
Округ бўйича сайлов натижалари округ сайлов комиссиясининг мажлисида аниқланади ва баённомага киритилади. Баённома комиссиянинг раиси, раис ўринбосари, котиби, бошқа аъзолари томонидан имзоланади ҳамда тегишли сайлов комиссиясига тақдим этилади. Мазкур баённоманинг кўчирма нусхаси ҳамма танишиб чиқиши учун дарҳол округ сайлов комиссияси биносига камида қирқ саккиз соат муддатга осиб қўйилади.
(95-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 31 майдаги ЎРҚ-691-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2021 й., 03/21/691/0508-сон)
Халқ депутатлари туман, шаҳар (бундан Тошкент шаҳри мустасно) Кенгашларига округ бўйича сайлов натижаларини аниқлаш ушбу моддада белгиланган тартибда туман, шаҳар сайлов комиссияси томонидан амалга оширилади.
(95-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 8 февралдаги ЎРҚ-670-сонли Қонунига асосан учинчи ва тўртинчи қисмлар билан алмаштирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.02.2021 й., 03/21/670/0089-сон)
96-модда. Сайлов натижаларини белгилаш
Марказий сайлов комиссияси, вилоят, Тошкент шаҳар сайлов комиссияси округ сайлов комиссияларининг ўзига келиб тушган баённомалари асосида, туман, шаҳар сайлов комиссияси эса ўзига келиб тушган участка сайлов комиссияларининг баённомалари асосида.
(96-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 8 февралдаги ЎРҚ-670-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.02.2021 й., 03/21/670/0089-сон)
Ўзбекистон Республикаси бўйича ёки вилоят, туман ва шаҳар бўйича сайловчиларнинг умумий сонини;
сайлов бюллетенларини олган сайловчилар сонини;
овоз беришда иштирок этган сайловчилар сонини;
ҳар бир номзодни ёқлаб берилган овозлар сонини;
ҳақиқий эмас деб топилган сайлов бюллетенлари сонини аниқлайди.
Сайловда овоз беришда иштирок этган сайловчилар ярмидан кўпининг овозини олган номзод сайланган деб ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иккита номзод иштирок этган тақдирда, овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг бошқа номзодга нисбатан кўпчилик овозини олган номзод сайланган деб ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида турли сабаблар (номзоднинг ўлими, номзод соғлиғининг сайловда иштирок этишни истисно этувчи ҳолати ёки қонунда белгиланган бошқа сабабларга кўра унинг номзоди олинганлиги ва ҳоказо) туфайли битта номзод иштирок этган тақдирда, овоз беришда иштирок этган сайловчилар ярмидан кўпининг овозини олган номзод сайланган деб ҳисобланади.
Сайлов, агар унда сайловчилар рўйхатига киритилган сайловчиларнинг ўттиз уч фоизидан ками иштирок этган бўлса, ўтмаган деб топилади.
Сайлов давомида йўл қўйилган, овоз бериш якунларига таъсир қилган қоидабузарликлар сабабли сайлов умуман ёки айрим сайлов округлари бўйича ёхуд айрим сайлов участкалари бўйича ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини, Қонунчилик палатасига сайловни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги қарор Марказий сайлов комиссияси томонидан қабул қилинади ва сайлов якунлари эълон қилинган кундан эътиборан беш кун ичида бу қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига шикоят қилиниши мумкин.
(96-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 8 февралдаги ЎРҚ-670-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.02.2021 й., 03/21/670/0089-сон)
Маҳаллий Кенгашларга ўтказилган сайловни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги қарор тегишли сайлов комиссияси томонидан қабул қилинади ва овоз бериш якунлари эълон қилинган кундан эътиборан беш кун ичида бу қарор устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
(96-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 8 февралдаги ЎРҚ-670-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.02.2021 й., 03/21/670/0089-сон)
Айрим сайлов участкалари бўйича (Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови учун — округлар бўйича ҳам) сайлов ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда, шундай участкалар (округлар) бўйича овоз бериш натижалари, агар бу натижаларсиз ҳам сайлов умуман бўлиб ўтган деб топилиши мумкин бўлса, тегишли комиссиянинг қарорига биноан сайловнинг умумий натижаларидан чиқариб ташланади.
Тегишли сайлов комиссияси овоз бериш якунлари бўйича баённома тузади ва қарор қабул қилади.

Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish