1.2. Фарғона водийси (Олтиарик тумани) адирларининг физик-географик характеристикаси.
Географик жойлашуви (Фарғона вилояти)Фарғона вилоятининг шимолий қисмини Қорақалпоқ ва Ёзёвон даштлари эгаллаган, жанубдан Олай тизмасидан оқиб тушадиган дарёларнинг ёйилмалари билан ўралган. Жанубда адирлар Олай тизмасининг тоғ олдилари билан алмашиниб туради. Фарғона вилояти юқори сейсмик зона қисобланади. Иқлими континентал. Қиши бирмунча юмшоқ, баʼзан ҳаво жуда совиб кетади. Январ ойининг ўртача ҳарорати — 3,2 ºС, июлники 28 ºС. Энг паст ҳарорат —27,9 ºС. Энг юқори ҳарорат 42 ºС. Водийнинг ғарбида эсадиган кучли „Қўқон шамоли“ иқлимга салбий таъсир этади. Шамолнинг тезлиги секундига баъзан 35–40 м га етади. Жануби-шарқида ёзда гармсел эсади. Йилига ғарбида 100 мм дан (Қўқон атрофи) шарқий қисмида 170 мм гача, тоғ ён бағирларида 270 мм гача ёғин тушади, асосан, баҳорда ёғади. Вегетация даври 210—240 кун. Вилоятнинг шим.ғарбий чегараси бўйлаб Сирдарё оқади. Олай тизмасидан Исфара, Сўх, Шоҳимардон, Исфайрамсой бошланади. Дарёлар музликқор сувларидан тўйинади. Июл— августда тўлиб оқади.Дарё сувлари суғоришга сарфланади.
Геологик тузилиши.Асосан, бўз тупроқ ва ўтлоқи ботқоқ тупроқлар кенг тарқалган. Адирларда аксари оч ва тиник бўз тупроқлар, Сирдарё террассаларида аллювиалўтлоқи тупроқлар, вилоятнинг шимолий қисмида шўрхок ўтлоқлар ва ажриқли ўтлоқлар мавжуд. Марказий Фарғонадаги шўрхокларда турли хил шўра ўсади. Ерларининг каттагина қисми экинзор. Воҳаларда терак, тут, қайрағоч, дарё водийларида кенг баргли ўрмонлар ва арчазорлар бор. Ёввойи ҳайвонлардан Сирдарё тўқайзорларида қобон, адир ва Олай тизмаси тоғ олдиларида бўри, тулки, чиябўри, қуён, бўрсиқ, жайра яшайди. Ондатра, нутрия Иқлимлаштирилган. Қушлар, судралувчилар кўп. Сув ҳавзаларида маринка, усач, зоғора балиқ, карп, оқ амур, дўнгпешона балиқлар бор.
Туман ҳудудининг жанубий адирлар, сойларнинг ёйилмалари, қумли шўрхоклардан иборат. Адирлар ва адир этакларининг баландлиги 500–700 м. Бу ерлар тоғлардан оқиб тушадиган кўп сойларнинг қад. конгломератларидан — Сўх свитаси комплексларидан таркиб топган (қалинлиги 80–200 м). Адирларнинг Марказий Фарғона текисликларига қўшилиб кетган қанотлари ёйилма кўринишида бўлиб, тошли-шағалли, гилли ва қумоқ жинслардан иборат. Уларнинг ҳаммаси антропоген даврининг турли ёшдаги ётқизиқларидир. Шим. қисмининг релефи кенг текислик бўлиб, юзасини қум, гил, ўнлаб м чуқурликда тошли-шағалли жинслар қоплаб ётади. Уларнинг тагида 400 м калинликда палеоген даврининг карбонатли денгиз чўкиндилари бор. Баландлиги денгиз сатҳидан Баланд чўққиси 450-500м, Ўртача баландлиги 500 метр м.
Иқлими қуруқ, сершамол, баҳор ва кузда шамол бўлади (тезлиги секун-дига 12–15 м). Йиллик ўртача температура18°, июлда 31—40°, энг юқори температура 55°, январда ўртача температура —2°, энг паст температура —23°. Вегетация даври 210 кун. Йиллик ёгин 100–180 мм. Адир ва адир этакларида оч бўз, тўқ бўз, қўнғир бўз, марказий ва шим. қисмида ўтлоқи, ўтлоқиботқоқ шўрхок тупроқлар тар-қалган. Ёввойи ўсимликлардан адирларда шувоқ, баҳорда эфемер ва эфемер-оидлар, марказий ва шим. қисмидаги қумликларда шўра, юлғун, селин, ян-тоқ ва бошқа ўсади. Ёввойи ҳайвонлардан бўри, қуён, тулки, олмохон, типратикан, ўқилон, чипорилон, бургут, боёʻғли, калхат, қийғир ва бошқа бор. Туманнинг экин майдонлари Олтиариқсой, Жан. Фарғона, Катта Фарғона, Катта Андижон, Сўх-Шоҳимардон каналларидан сув олади. "Қўрғонтепа", "Кенг кўл" сув омборлари қурилган. Чўл қисмида йирик минерал сув ҳавзаси бор.
Бизнинг изланишларимиз 2019 – 2020 йилларда олиб борилди. Фарғона вилоятининг Иқлим шароитини www.accuweather.com маълумотлари асосида таърифлаймиз (2-расм).
2-расм. Фарғона вилояти шароитида Валтер-Гассен бўйича тузилган климадиаграмма (2020).
Do'stlaringiz bilan baham: |