2.12. Қолдиқ кариес
Кариес бўшлиғини инфекцияланган ва деминерализацияланган тўқималардан тўлиқ тозаланмасдан препарацияланганда қолдик кариес юзага келади. Қолдиқ бактериялар кариес жараёнини давом эттириши шарт эмас. Пломба олиб ташлангач қолдиқ кариес зараланишлар – тўқ рангда қаттиқ ёки қуруқ ва мўрт бўлади. ( 2.18- расм). Бактериал экиш ўтказилганда унчалик даражада кўп бўлмаган микроорганизмлар аниқланади.
а б
2-18 расм а — амальгама пломбаси ёпишиб турган четлари бузилган, пломба атрофида эмал қорайган. б— амальгама олиб ташланган. Дентин жигарранг тусда, қуруқ ва мўрт консистенцияга эга. Бу қолдиқ кариес: шифокор препарация жараёнида ўзгарган дентинни тўлиқ олиб ташламаган.
Do'stlaringiz bilan baham: |