Klasterlarni shakllantirish: tajribalar, natijalar va innovatsion yondashuvlar


ҚОРАКЎЛЧИЛИК КЛАСТЕРЛАРИНИНГ ФАОЛИЯТИ ВА УНИНГ ТАШКИЛИЙ



Download 3,82 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/179
Sana27.06.2022
Hajmi3,82 Mb.
#708222
TuriСборник
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   179
Bog'liq
Анжуман Клатер-2021

 
ҚОРАКЎЛЧИЛИК КЛАСТЕРЛАРИНИНГ ФАОЛИЯТИ ВА УНИНГ ТАШКИЛИЙ, 
ИҚТИСОДИЙ, ҲУҚУҚИЙ, ИЖТИМОИЙ ВА ЭКОЛОГИК ЖИҲАТДАН УСТУВОР 
ЙЎНАЛИШЛАРИ 
Шодиев Бекзод Тўлқинович, 
Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти, “Инновацион иқтисодиёт” кафедраси 
доценти, и.ф.ф.д. (PhD) 
Бугунги кунда мамлакатимиз аграр соҳаси иқтисодиётини модернизациялаш ва 
диверсификациялаш, тармоқда қўшилган қиймат занжирини яратиш ва кўпайтиришнинг 
бозор тамойилларига мос тузилмаларини шакллантириш мақсадида ихтисослашган 
кластерларни ташкил қилишга устувор йўналиш сифатида эътибор қаратила бошланди. 
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва ҳукуматининг сўнгги тўрт йил ичида 
махсус қарорларига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2020 йил 


102 
якуни бўйича жами 96 та ихтисослашган пахта-тўқимачилик
1
, 47 та мева-сабзавотчилик 
кластерлари
2
фаолият кўрсатмоқда ва уларга 60 фоиздан ортиқ қишлоқ хўжалиги 
майдонлари бириктирилган
3

Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариш ва кластерлари томонидан 2020 йилда 906313 
гектар ер майдонига пахта хом ашёси етиштирилди ёки бу Республикадаги пахта хом 
ашёси етиштирадиган умумий ер майдонининг 87,7 фоизини ташкил этди. 
Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариш ва кластерлари пахта хом ашёси етиштириш 
даврида илғор замонавий инновацион технологияларни жалб этган ҳолда пахта 
ҳосилдорлигини қўшимча 10 центнерга оширишга эришилмоқда. 
Пахта-тўқимачилик кластерларида юқори сифатли пахта ҳосилини олиш мақсадида: 
чигит экиладиган ер майдонларини сифатли ва самарали озиқлантириш учун 
хориждан (Россия, Қозоғистон) фосфорли ўғитлар, экинларни парваришлаш вақтида 
зараркунандаларга қарши курашда кимёвий препаратлар Хитой, Туркия, Россия, АҚШ, 
Австралия, Швеция ва бошқа давлатлардан харид қилинмоқда; 
чигит экиш учун Хитой, АҚШ, Туркия, Франция, Германия, Швеция давлатларида 
ишлаб чиқарилган ва харид қилинган замонавий (6, 8, 10, 12 қаторли) пневматик чигит 
экиш сеялкалари ёрдамида амалга оширилмоқда; 
суғорилиши қийин бўлган ғўза экилган ер майдонларида замонавий томчилатиб 
суғориш технологиялари ёрдамида амалга оширилиб, гектаридан 50-60 центнердан пахта 
етиштиришга эришилмоқда; 
етиштирилган пахта ҳосили АҚШ (John Deere), Германия (Case), Хитой ва бошқа 
давлатларда ишлаб чиқарилган замонавий пахта териш машиналарида териб олиниши 
йўлга қўйилмоқда. 
Мева-сабзавот кластерларига 13,5 минг гектар ер майдони ажратиб берилиб, улар 
ихтиёрида 15,9 минг тонна сиғимидаги музлаткич омборхоналар, 7810 тонна саралаш, 800 
тонна калибрлаш, 4 та замонавий лаборатория, 119,8 минг тонна мева-сабзавот 
маҳсулотларини қайта ишлаш, 23201 тонна мева-сабзавотни саралаб-қадоқлаш цехлари 
мавжуд бўлиб, 1046 доимий, 1085 та мавсумий иш ўринлари ташкил этилган
4
.
Қишлоқ хўжалиги соҳасида самарали бошқарув тизимини шакллантириш борасида 
тизимли ислоҳотлар амалга оширилаётган вақтда чорвачилик соҳасининг энг йирик ва 
мураккаб тармоғи ҳисобланадиган қоракўлчилик тармоғида бозор муносабатлари ва 
тамойилларига мос бўлган кластерлар тузилмалари ташкил қилинмоқда. 
Қоракўлчилик кластерларининг фаолияти ташкилий, иқтисодий, ҳуқуқий, ижтимоий 
ва экологик жиҳатдан устувор йўналишлардан ташкил топиши зарур. 
Қоракўлчилик кластерларининг ташкилий йўналиши қуйидагиларни ўз ичига олиши 
зарур: 
қоракўлчилик йўналишидаги йирик наслчилик масъулияти чекланган жамиятлари, 
фермер ва деҳқон хўжаликлари, шунингдек чорвачилик билан шуғулланиб, қишлоқлар 
атрофидаги яйлов ерларидан фойдаланадиган томорқа ер эгалари чорвачилик 
йўналишидаги фаолиятларини ихтиёрийлик ва тенг манфаатларда бирлаштириш; 
кластерга 
аъзо хўжалик 
субъектлари 
томонидан 
яйловларнинг 
табиий 
ресурсларидан, жумладан ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, ер ости ва усти сувларидан 
уйғунлашган ҳолда самарали фойдаланиш ва келишилган режаларни ишлаб чиқиш; 
1
Пахта-тўқимачилик кластерлари. https://uzts.uz/uz/pahta-toqimachilik-klasterlari/ 
2
Ходжаев Ж. 9 та устувор йўналишлар бўйича 30 дан ортиқ норматив ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилади. 
http://www.agro.uz/uz/news/agro/zhamshid-khodzhaev-9-ta-ustuvor-y-nalishlar-b-yicha-30-dan-orti-normativ-u-u-iy-uzhzhatlar-
ishlab-ch/. 
3
Хайитов А. кластер тизими ҳақида: «Бизда бу борада аниқ қонуннинг ўзи йўқ». https://kun.uz/news/2019/09/11/aktam-
xayitov-klaster-tizimi-haqida-bizda-bu-borada-aniq-qonunning-ozi-yoq 
4
Ходжаев Ж. 9 та устувор йўналишлар бўйича 30 дан ортиқ норматив ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилади. 
http://www.agro.uz/uz/news/agro/zhamshid-khodzhaev-9-ta-ustuvor-y-nalishlar-b-yicha-30-dan-orti-normativ-u-u-iy-uzhzhatlar-
ishlab-ch/. 


103 
кластер фаолиятининг пировард натижалари бўйича аъзо хўжалик субъектларининг 
вазифалари ва мажбуриятлари, пировард натижа бўйича манфаатдорликни таъминлаш 
механизмлари ва бошқалар. 
Қоракўлчилик кластерларининг иқтисодий йўналиши қуйидагиларни ўз ичига 
олиши зарур: 
наслчилик қоракўлчилик хўжаликлари, фермер ва деҳқон хўжаликлари фаолиятини 
ўзаро ҳамкорлик асосида бирлаштирган ҳолда сифатли ва рақобатбардош товар маҳсулот 
ишлаб чиқариш ва сотиш жараёнларида мустақил бўлиш; 
қоракўлчилик тармоғида товар маҳсулот етиштириш (хизмат кўрсатиш, иш 
бажариш, сотиш ва бошқалар) жараёнларида “муваффақиятлар учун иқтисодий 
рағбатлантириш ва аксинча, муваффақиятсизлик учун иқтисодий жавобгарлик” 
тамойилини жорий қилиш; 
қоракўлчилик тармоғида қўшилган қиймат занжирини шакллантириш ва 
ривожлантиришга эришиш, бунинг учун “ишлаб чиқариш – тайёрлаш – саралаш – қайта 
ишлаш – сотиш” ва бошқа йўналишларни самарали йўлга қўйиш; 
фаолият давомида ташқи иқтисодий алоқани ҳамкорликда тиклаш ва 
ривожлантиришга устувор ҳамда стратегик барқарор йўналиш сифатида эътиборни 
қаратиш; 
қоракўлчиликда инновацион ишланмалар ва ресурстежамкор технологияларни 
уйғунлашган ҳолда жорий қилиш, чет эл инвестициясини жалб этиш учун шаффоф ва 
жозибадор муҳитни яратиш, тармоқда иқтисодий барқарор ўсишни таъминлашга 
қаратилган самарали хўжалик юритиш сиёсатини изчил жорий қилиш;
кластерларга аъзо бўлган хўжалик субъектларида якуний пировард натижалар учун 
кучли моддий манфаатдорлик ва ўзаро ҳамкорлик муносабатларини ривожлантириш ва 
бошқа иқтисодий масалалар. 
Қоракўлчилик кластерларининг ҳуқуқий йўналиши қуйидагиларни ўз ичига олиши 
зарур: 
муайян яйлов ерлари, тасарруфидаги мулк, етиштириладиган хом ашё маҳсулоти, 
уларни сақлаш, тайёрлаш, қайта ишлаш ва сотиш тизимида ҳуқуқий манфаатдорликни 
мустаҳкамлаш; 
кластерга аъзо хўжалик субъектларини (юридик ва жисмоний шахслар) ҳуқуқий 
жиҳатдан тенг шароитларда фаолият кўрсатишини таъминлаш; 
хўжалик субъектларидаги ишчи-ходимлар, мутахассис кадрлар меҳнатини ҳуқуқий 
жиҳатдан ҳимоя қилиш; 
Қоракўлчилик кластерларининг экологик йўналиши қуйидагиларни ўз ичига олиши 
зарур: 
яйловларни ҳамкорликда тиклаш ва таназзулга учраган майдонлар ҳажмини 
камайтириш, биохилма-хиллигини сақлаш ва экотизимни яхшилаш; 
кластер балансидаги ер майдонларидан, жумладан яйлов ерлари, ер ости ва усти сув 
манбаларидан фойдаланишда ҳар бир хўжалик субъектининг жавобгарлиги, масъулияти 
ва вазифаларини ҳуқуқий жиҳатдан аниқ белгилаш; 
кластер аъзоларида табиий ресурслардан фойдаланишни ҳуқуқий асосларга мос 
равишда тизимли ва тартиб асосида фойдаланишни йўлга қўйиш; 
Қоракўлчилик кластерларининг ижтимоий йўналиши қуйидагиларни ўз ичига олиши 
зарур: 
аъзо хўжалик субъектларининг ишчи ходимлари ва мутахассислар учун замонавий 
янги иш жойлари, дам олиш ва соғликни тиклаш учун тегишли шароитларни яратиш; 
меҳнат қилиш қобилиятига эга қишлоқ фуқаролари учун мақбул янги иш жойларини 
ташкил қилиш; 
ўз аъзолари учун ижтимоий аҳамиятга эга бўлган объектларни қуриш ва ишга 
тушириш; 


104 
кластерларда ишлаб чиқариладиган товарлар (маҳсулотлар) ни сотиш учун савдо 
шохобчаларини ишга тушириш ва бошқалар. 
Қоракўлчилик хўжаликларида маҳсулот ишлаб чиқаришни барақарор ўсишини 
таъминлаш, соҳани техник ва технологик жиҳатдан модернизациялаш ва энг асосийси, 
қоракўлчилик соҳасида меҳант қилаётган чорвадорлар, мутахассис-ишчиларнинг 
даромадларини кўпайтириш ҳамда улар яшаётган ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий 
ривожлантиришга муҳим пойдевор ҳисобланади. 

Download 3,82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish