Марказий Осиёда кластер услуби қишлоқ хўжалиги соҳасида муваффақиятли қўлланилганми?
Жорий йилнинг январь ойи охирида Қозоғистоннинг барча вилоятларидан фермерлар гўшт маҳсулотлари етиштиришга ихтисослашган кластер тажрибасини ўрганиш учун ушбу давлатнинг Актўбе вилоятига йиғилишди. Мазкур йиғилишга нафақат фермерлар, балки вилоят раҳбарлари, мамлакатнинг йирик қишлоқ хўжалик корхоналарининг раҳбарлари ҳам ташриф буюришди. Бу тадбирда қатнашган ҳар бир иштирокчининг мақсади «Актеп» МЧЖ негизида ташкил этилган ижобий натижалар курсатган агрокластер фаолиятини ўрганиш эди. Ушбу корхона 2012 йилдан буён чорвачилик ва гўшт маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича фаолият юритиб келмоқда, 11 минг бош қорамол учун ем-хашак, 7200 тонна гўшт маҳсулотларини ишлаб чиқариш қувватига. Бугунги кунда ушбу кластер бутун вилоят бўйича 350 фермер хўжаликларини бирлаштиради. Бунақа ҳамкорлик нафақат «Актеп» МЧЖ учун, балки оддий фермерлар учун ҳам жуда фойдали ва самарлидир.
Тадбирда кластер иштирокчилари бўлмиш фермер хўжаликлари раҳбарлари мехмонларга кластер доирасидаги ҳамкорлик тажрибаси ҳақида сўзлаб беришди.
«Биз 2012 йилдан буён ‘Актеп’ корхонаси билан кластер доирасида ҳамкорлик қиламиз. Биз бу вақт мобайнида 3000 тонна пичан, 200 бошдан ортиқ қорамол етказиб бердик. Сўнгги йилларда наслли қорамол ижараси ва қишлоқ хўжалик техникаси лизинги учун янги лойиҳалар ва дастурлар жорий етилди. Ушбу дастурлар биз учун катта миқдордаги молиявий ресурсларни жалб қилмасдан, фаолиятимизни кенгайтиришга, наслли қорамолларни кўпайтиришга имкон беради. Бу кичик фермер хўжаликлари учун жуда самаралидир» – деди «Қизилжар» фермер хўжалиги раҳбари.
«Бизнинг хўжалигимиз чорвачилик билан шуғулланади. Биз маҳсулотимизни ‘Актеп’ корхонасига тирик вазнда топширамиз. Корхона тез, навбатсиз тарзда ва яхши нархларда сотиб олади, пулни қисқа вақт ичида банкдаги ҳисобимизга ўтказиб беради. Авваллари ўзимиз бозорга бориб, харидорларни излашга ва кўпинча арзон нархларда сотишга мажбур булганмиз. Эндликда бу муаммо бутунлай ҳал бўлди. Шунингдек, наслли чорвачиликни ривожлантиришда ҳам ҳамкорлик қиламиз: биз ‘Абердин-Ангус’ буқаларини ‘Актепъдан ижарага оламиз. Бу зотдаги буқаларнинг ёши 10-11 ойга тўлгунга қадар 350-400 кг тирик вазнга етади», – деди «Қаршага» фермер хўжалиги раҳбари.
Фото: UzAnalytics
Меҳмонлар орасида Қозоғистон қишлоқ хўжалиги вазири ҳам бор эди. Вазир чорвачилик ва гўшт маҳсулотларига ихтисослашган кластернинг юқори самарадорлигини қайд етди. Унинг фикрига кўра, фермерлар бунақа кластерларга бирлаштирилганда, юқори иқтисодий натижаларга горизонтал интеграллашган ҳамкорлик орқали эришиш мумкин. Актепга ёрдам бериш орқали биз у билан ҳамкорликда бўлган кичик фермер хўжаликларига ёрдам берамиз. Ўйлайманки, биз айнан шу йўлдан боришимиз керак», – деди вазир.
Do'stlaringiz bilan baham: |