Kkkkkkkkk


LM -эгри чизиғи ва унинг ўзгарувчилари



Download 2,35 Mb.
bet61/84
Sana11.04.2022
Hajmi2,35 Mb.
#543748
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   84
Bog'liq
13-MAKROIQTISODIYOT

11.3. LM -эгри чизиғи ва унинг ўзгарувчилари.
LM эгри чизиғи ўзгармас нархлар шароитида пул воситалари бозорида вужудга келадиган фоиз ставкаси ва даромадлар даражаси ўртасидаги ўзаро боғлиқликни тушуниш учун фоиз ставкасининг оддий назариясини қараб чиқамиз. Бу назария “тез (пулга) айлана олиш афзаллиги назарияси”дир. Тез (пулга) айлана олиш афзаллиги назарияи - бу кейнсианчилар фоиз ставкаси назариясини оддий шархлаб беришдан иборат. IS эгри чизиғини ташкил қилишда кейнсиан хочи асос бўлганидек, тез (пулга) айлана олиш афзаллиги назарияси ҳам LM эгри чизиғини ташкил қилиб пул воситалари реал заҳираларига талаб ва таклиф фоиз ставкасини аниқлашни тушинтириб беради. Реал пул воситаларига таклифдан бошаймиз. Агарда M пул таклифини, Pнархлар даражасини билдирса, M/P эса пул воситаларининг реал заҳираси миқдорини кўрсатади.
s _ _
(M/P)= M/P:
Бу ерда, M- пул таклифи даражасини билдиради.
P - нарх даражаси ҳам ушбу моделда Ташқи ўзгарувчилар миқдорини кўрсатади.
Бу фаразлар шуни билдирадики, яъни реал миқдордаги пул таклифи фоиз ставкасига боғлиқ бўлмаган вазиятни кўрсатади. Шунинг учун биз реал пул воситалари таклифини графикда кўрсатаѐтганимизда вертикал эгри таклифига эга бўламиз.
11.4-чизма.
Реал миқдорда пул воситалари заҳираси таклифи.
Фоиз ставкаси

М/P M/P
Энди реал миқдордаги пул воситалари заҳирасига талабни қараб чиқамиз. Инсонлар қўлида пулни сақлашади, чунки пул тез алмаштириш хусусиятига эга. Тез (пулга) айлана олиш афзаллиги назарияси кўрсатадики пулга бўлган талаб миқдори фоиз ставкасига боғлиқ. Фоиз ставкаси Нақд пул воситаларини кулда ушлаб туришнинг альтернатив харажатлари миқдорини билдиради. Яъни, сиз фоиз олиб келмайдиган Нақд пулларни кулда ушлаб тўрган шароитда йўқотадиган пул миқдорини билдиради. Ноннинг нархи нон талаби миқдорига таъсир килганидек, Нақд пулларни қўлда ушлаб туриш миқдори ҳам пул заҳираларига талаб миқдорига таъсир кўрсатади. Шунинг учун фоиз ставкаси ошганда, инсонлар бойликларини пул шаклида камроқ ушлаб туришга ҳаракат қилади.
Реал пул заҳираларига талабни қуйидаги кўринишда ѐзамиз:
(M/P) = L(к)
Бу ерда:-L( )-функцияси пулга талаб миқдорини билдиради. Бу тенглама кўрсатаяптики, пулга бўлган талаб миқдори фоиз ставкаси функциясини билдиради. Кейинги графикда фоиз ставкаси ва реал пул заҳиралари миқдорига талаб тескари боғлиқликга эга. Чунки, юқори фоиз ставкаси пулга талаб миқдорининг камайишини кўрсатади.
11.5-чизма.
Реал пул заҳираларига талаб.
Фоиз

Реал пул заҳиралари
Фоиз ставкаси тенглигига эга бўлиши учун пулга талаб ва таклиф эгри чизиқларини бирлаштирамиз.
11.6-чизма.
Тез (пулга) айланиши афзаллиги назарияси.

Тез айланиш афзаллиги назариясига мос равишда фоиз ставкасининнг ўзгариши пул бозорида мувозанатга олиб келади. Фоиз ставкасининг мувозанат нуқтасида пул воситалари заҳирасига талаб миқдори таклиф миқдорига тенг. Тез (пулга) айланма олиш афзаллиги назарияси, яъни пул таклифининг камайиши фоиз ставкасини оширади, пул таклифининг кўпайиши эса фоиз ставкасини камайтиришдан келиб чиққан.
Энди тез (пулга) айлана олиш афзаллиги назариясини LM эгри чизиғини ташкил қилишда фойдаланамиз. Мувозанат фоиз ставкаси - пул талаби ва таклифини тенглаштирадиган фоиз ставкаси ўртасидаги боғлиқликни LM эгри чизиғи ифодалайди.
Шунгача биз фақат фоиз ставкаси реал пул заҳираларига бўлган талаб миқдорига таъсир кўрсатади деб ҳисобладик. Янада аниқрок айтадиган бўлсак, пул талаби миқдорига даромадлар даражаси ҳам таъсир кўрсатади. Даромадлар юқори бўлса, харажатлар ҳам кўп бўлади. Шунинг учун инсонлар кўпроқ ишларни амалга оширишга ҳаракат қилади. Бу эса ўз навбатида кўпроқ пулни талаб қилади. Шундай қилиб, даромадлар даражасининг юқорирок бўлиши пул талабини оширади. Бошқача айтганимизда, даромад ва пулга талаб ўртасида тўғри алоқа мавжуд.
Пулга талаб функциясини қуйидагича ѐзамиз:
(M/P)= L(к.у);
Пул бозори ҳолатини белгиловчи кўрсаткичлар ўртасидаги бундай ўзаро муносабатлар йиғиндисининг графиги қуйидагича бўлади.
11.7-чизма.

M/P M/P Y1 Y2 Y
Реал пул заҳираси. Даромад
А қисмидан кўриниб турибдики фоиз ставкасини пасайиши билан пулга бўлган талаб ошади. Шунингдек, даромадлар кўпайиши натижасида ҳам ошади. Бу ҳолда L(к.у) юқори сурилиб L(к.у) ҳолатини эгаллайди ва унда мувозанатли фоиз ставкаси ҳам ўсади - к.у ҳолатидан к2 ҳолатигача кўтарилади.
Шундай қилиб юқорирок даромад юқорирок фоиз ставкасига олиб келади ва буни LM эгри чизиғи акс эттиради. У пул бозорида фоиз ставкаси ва даромад ўртасидаги муносабатларни кургазмали тарзда ифодалайди. Даромад даражаси қанча баланд бўлса пулга бўлган талаб шунча юқори ва шунга мувофиқ мувозанатли фоиз ставкаси ҳам шунча юқори бўлади.
Булардан шундай хулосага келиш мумкинки IS чизиғи ҳам ўзида икки ўзгарувчи, яъни фоиз ставкаси ва даромадни мумкин бўлган турли хил ўзаро боғлиқликларини акс эттиради.

Download 2,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish