14.4. Импорт квоталари ва лицензияларини тақсимлаш услублари.
Жаҳон амалиѐтида ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солишнинг билвосита усулларига караганда бевосита услларидан кенгроқ фойдаланилади. Бевосита усуллар ўзининг мазмунига кўра иқтисодий, маъмурий, меъѐрий - Хуқуқий кўринишга эга бўлиши мумкин.
Лийензиялаш ва квоталаш иқтисодий ҳарактердаги бевосита усуллар ичида кенг тарқалган ҳисобланади.
Лицензиялаш - бу ташқи иқтисодий операцияларни амалга оширишга давлат Ташкилотларидан рухсат олишнинг маълум тартибидир. Ташқи иқтисодий операцияларга маҳсулотлар, ишчи ва хизматчилар экспорти ҳамда, молия операцияларини утказиш, ҳорижга ишчи кучини ишга жойлаштириш ва бошқалар киради. Ўзбекистонда лицензиялар фақат давлат рўйхатида кайд этилган Ташқи Иқтисодий фаолият катнашчиларига берилади. Бошқа юридик шахсларга бериш такикланган.
Маҳсулотлар экспорти ва импортини лицензиялаш давлатга улар окимини каттик тартибга солишга, баъзи холларда уларни вақтинча чегаралашга ва шу асосда Ташқи Иқтисодий такчиллик ўсишининг тўхташига ҳамда савдо балансининг тенглаштиришга имкон беради.
Маҳсулотлар ва ишчи ва хизматчилар экспорти ва имортига лицензиялар бериш хуқуқига Ўзбекистон Республикасининг қуйидаги бошқарув Ташкилотлари эга: Вазирлар Махкамаси, Молия, Адлия, Ички ишлар, Согликни сақлаш, Ҳалқ таълими вазирликлари, шунингдек Марказий банк.
Белгиланган чегаралар доирасида амалга ошириладиган битимларга лицензиялар ҳар бир алохида битим учун мол етказиб бериш ҳажми ѐки қийматига ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги томонидан берилади. Молия операцияларини утказишга лицензиялар асосан Республика Молия вазирилиги ва Марказий банк томонидан ўз ва ҳорижий банкларга, Молия муассасаларига берилади. Улар молия-кредит муассасаларига мамлакат ичида ва унинг ташқарсида чет эл валютаси билан опреацияларини амалга ошириш, ҳорижий молия кредит муассасаларига эса ички бозорда юридик ва жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш Хуқуқини беради.
Лицензиялаш билан бир қаторда жаҳон амалиѐтида маҳсулотлар шунингдек, ишчи кучи экспорт ва импортини чегаралаш мақсадида квоталаш кенг кулланалиди.
Бу усулнинг моҳияти шундан иборатки унда ваколатли давлат ѐки ҳалқаро ташкилот алохида маҳсулотлар, хизматлар, мамлакатлар ва мамлакатлар гуруҳи бўйича маълум даврга экспорт ва импортга миқдорий ѐки қиймат чегараларини белгилайди. Давлат томонидан тартибга солиш тадбири сифатида квоталаш тўлов балнсларини ички бозорда талаб ва таклифни баланслаштириш учун музоқараларда ўзаро келишувга эришиш учун кулланилади. Ўзбекистонда квоталаш ҳалқ истеъмоли молларини ва стратегик хомашѐнинг муҳим турларини олиб чиқишни чегаралаш усули сифатида кулланилмокда.
Квоталаш фақат маҳсулот окимларини эмас, балки ишчи кучи окимларини тартибга солишда кулланилади. Кўпгина ривожланган мамлакатлар ички меҳнат бозорини ҳимоялаш мақсадида ҳориждан ишчи кучи импортига квоталар урнатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |