59
эгаллашига йўл қўйган. Метастазлар аёлнинг овозини йўқ қилганида ва ўсимта
аллақачон грейфурт каби бўлганди, уни олиб ташлашга ҳаракат қилишди, аммо
натижаси йўқ. Бу аёл биринчи марта менга келганида, у жуда касал эди ва мен у
ўлаётганини англадим. Шунга қарамай, унинг эри
қарорида туриб олди ва у
қайси йўл билан бўлмасин хотинини тузатиш истагида эди
Ушбу аёл билан ишлаш, даволаниш сеансларимдан ташқари, мен очиқ рангли
терапиядан фойдаланишга қарор қилдим. Буни биринчи марта тета ҳолатида кўриб
чиққанда, бу ҳолатда даволаш шунга ўхшаш ташхис қўйилган бошқа беморларни
даволаш каби самарали бўлмаслигини англадим. Мен ўзимдан сўрадим: "Бу аёлга
касал бўлишидан нима фойда?"
У билан суҳбат чоғида у менга саратон касаллигига қарши кураш уни эрига
яқинлаштирганлигини ва кўп йиллар давомида биринчи марта уларнинг
муносабатлари яхшиланганлигини тушунтирди. Улар аввалгидан кўра кўпроқ вақт
ўтказа бошлашди, бу унга катта қувонч бағишлади. Тиббий нуқтаи назардан, мен
учун бу жуда муҳим кашфиёт бўлди. Наҳотки у саратон касаллигига чалинган
бўлса? Севилиш учун? Муайян ижобий натижаларга эришиш учун биз қанчалик
тез-тез салбий вазиятларни яратамиз?
Бир неча муолажадан сўнг у кетиб, атиги тўрт ойдан кейин қайтиб келди. У яна
келганида, унга қарашдан қўрқдим, мен унинг аҳволи оғирлигини ва аҳволи жуда
оғир эканлигини ҳис қилдим. Дастлабки иккита муолажадан кейин у ўзини анча
яхши ҳис қилганди ва учрашувларимизга эҳтиёж сезмай қўйганди. Аммо тўрт
ойдан кейин унинг аҳволи анча ёмонлашди.
Мен уни олиб, сессияни бошладим. Унинг танасини кўздан кечириб,
Яратганнинг олдига бордим ва: "У билан нима содир бўлди?"-деб сўрадим
Яратувчи таъкидлади: "Вианна, бу аёл яшашни хоҳламайди.. ” Мен унга савол
бердим: -"Яшашни хоҳлайсизми?" У "ҳа"- деб жавоб берди, лекин эри яна ишга
шўнғиб кетганидан нолиди, унга жуда оз вақт ажратаётганлигини айтди.
Мен у билан яна бир муолажа ўтказдим ва у менинг олдимга келишини
тўхтатди. Бир неча ҳафта ўтгач, эри менга қўнғироқ қилди, у аёли шифохонада
эканлиги, ўлими жуда яқинлашганини айтди, мени унинг олдига боришимни
ўтиниб сўради. Мен рози бўлдим
Мен шифохонага келганимда, аёл умуман гапира олмасди.Унинг эри аёли
нима демоқчи эканлигини билиб беришимни сўраб илтимос қила бошлади. Унинг
онгига қираб, мен у ўлишни хоҳлаётганини ва эри билан хайрлашаётганини
билдим. Мен бу сўзларни эрига айтдим ва у ўз танловини амалга ошириб, чизиқни
кесиб ўтган кўзларига ёш билан боқдим.
Do'stlaringiz bilan baham: