“Мен буюраман !". Ёки" Мен буюраман "сизга жуда худбин туюлса, бошқача
қилиб айтганда -" Сенинг амринг бўлсин ". хаказо дейиш ҳам мумкин
Шифолаш жараёнларига "буйруқ бериш" одат тусига кирса, сиз фақатгина
"буйруқбозлик энергияси" нинг ўз-ўзидан пайдо бўлган фикр шаклларини
яратишингиз ва уларнинг ҳақиқатда қандай пайдо бўлганлигини тасдиқлашингиз
керак.
Буйруқингизни ифода этиб, сиз Яратувчини жараённи ўз қўлингизга олишга
таклиф қиласиз. Бундан ташқари, инсон омили энди аҳамиятсиз ва содир
бўлаётган нарсаларда ҳеч қандай рол ўйнамайди. Буйруқ айтилганда ва қабул
қилинганда, сиз (Яратувчи иштирокида) шифо жараёнига гувоҳ сифатида
мурожаат қилишингиз мумкин.
Сиз биринчи марта гапирганда, буни ўз-ўзидан қилиш жуда муҳимдир. Бунинг
сабаби бор - кўпчилик баланд овоз билан гапирганда барқарор тета ҳолатини
сақлаб қолиш қийин кечади. Шунга қарамай, баъзи амалиётлардан сўнг, сиз тета
ҳолатида қолишингиз ва ҳали ҳам равон гапиришингиз мумкин.
Эсингизда бўлсин, Яратувчини тасаввур қилиш ва Унга мурожаат қилишнинг
кўплаб усуллари мавжуд. Шунинг учун, сиз ўзингизни эркин ва хотиржам ҳис
қилсангиз, сиз учун энг қулай сўзлардан фойдаланишингиз мумкин. Буйруқни
ифодалашда айтадиган исмингиз сизнинг имонин(ишонч)гиз ёки эътиқодингизга
мувофиқ бўлиши керак. Будда, Шива, маъбуда, Исо, Тангри ва Аллоҳ - буларнинг
барчаси турли хил руҳий оқимларга тегишли бўлган исмлар, улар Бирликда
бирлашади, уларнинг барчаси еттинчи мавжудлик қаватига олиб келади ва барчаси
битта манбага қайтади.
МАНЗИЛГА БОРИШ УЧУН ЙЎЛ ХАРИТА
Ўтмишга назар ташлар эканман, биринчи марта жиддий ўқиб, даволай
бошлаганимда, ҳаётимда қандайдир эшик очилганини тушунаман. Қайсидир
маънода, мен
қуён ковагидан “Мўъжизалар олами”га тушиб қолган Алисага
ўхшаб қолдим. Мен метафизик кечинмаларни бошдан ўтказа бошладим,
интенсивлигим тобора ортиб борарди. Мен
аввал тушунтирганимдек, менинг
интуитив қобилиятим
ривожланаётган эди
Аммо деярли ҳеч нарса мени
бўлажак воқеаларга тайёрлай олмас эди.
28
Менинг интуициям "ҳаётнинг бошқа ўлчамлари (қаватлари)" деб атайдиган
жойлардан миямга турли хил маълумотлар келиб тушганда очила бошлади деб
ўйлайман. Ушбу дастлабки кечинмаларимда
мен Ҳақиқат қонуни (Закон
Истины)ни кашф этдим ва мавжуд бўлган еттита қават Консепциясини билиб
олдим (улар ушбу китобнинг 15-бобида батафсил муҳокама қилинади). Етти
мавжудлик тушунчаси менга бу дунёда ҳамма нарса қандай ва нима учун содир
бўлишини тушунишга имкон берди - буларнинг барчасига одамнинг нима алоқаси
борлигини англадим. Мен Яратувчи ким эканлиги ҳақида аниқроқ тасаввурга эга
бўлдим. Ва бу тушунча менга одам маънан ўсиши ва маърифат олишини
жисмоний соғайишга катта таъсири борлигини англашга ёрдам берди. Яратувчи
билан 7 планда бирлашиб кетганлигимни англадим
Воқеликнинг рўй берадиган жараёнларини метафизик тавсифи уларни
тушунтиришга ҳаракат қиладиган одам учун ҳақиқий азобдир. Менга маълум
бўлган ўн беш ҳил тилда 7 қаватнинг таърифини изоҳлаб беришга керакли
сўзларнинг ўзи мавжуд эмас. Бу кечинмаларни китобда баён қилиш янада
қийинроқ. Ёзув кашф этилгандан буён азизлар, пайғамбарлар ва сеҳргарлар
ўзларининг руҳий тажрибаларини сўзма-сўз етказишга ва уни қоғозга туширишга
ҳаракат қилдилар, аммо моҳиятан соф тебраниш (вибрация)ни ифодалаш
имкониятлари сўзларнинг етишмаслиги билан чекланиб қолди ва тавсифлар асл
илоҳий покликдан маҳрумдир. (Экстрасенсорлар ўзлари бошидан ўтказган
тушунчаларни етказиш учун сўзлар етарли бўлмагани учун тушунчалар соф эмас
демокчи)
Мен биринчи маротаба Тета холатида қилган нарсаларимни бошқаларга
ўргатишни бошлаганимда, аста-секин соғайиш жараёни шунчалик ўз-ўзидан содир
бўлаётганини англадимки, унинг оғзаки ва ёзма тавсифлари нима бўлаётганини
етарли даражада етказишга қодир эмас. Ва шунга қарамай, мен уни етказадиган
сўзларни топишга мажбур бўлдим, чунки сўзлардан ташқари менда бошқа ифода
қилиш усуллари йўқ эди
Ўқиш пайтида қилган нарсаларимни бошқаларга ўргатишда биринчи қадам
одамларни аввалги ҳаёт парадигмаларидан озод қилиш эди. Мен уларнинг онги
танадан бир метрга, икки метрга ёки йигирма метр баландликка кўтарилиб,
Яратувчи билан алоқа ўрнатиши учун муайян медитация туридан фойдаландим.
Ўзимнинг дастлабки китобларимда бу позицияларни - 1 метр, 2 метр ва 20 метр -
Худога борадиган йўлда тўхташ, энг юқори энергия олиш учун харита сифатида
тасвирлаб бердим. Медитациянинг бу тури онгни Ернинг тортишиш кучи ва
одамнинг эгоизмидан озод қилиш учун махсус яратилган.
Ўша пайтда мен бу усул одамни Яратувчи билан боғлаш учун етарли даражада
самарали деб ўйлардим. Аммо кейин мен одамларнинг онги уларни чеклайдиган
ва ривожланишига тўсқинлик қиладиган турли хил эътиқодларга ёпишиб
қолганлигини аниқладим. Шунинг учун, менинг методим баъзи одамлар учун
муваффақиятли ишлади ва бошқалар учун мутлақо яроқсиз эди.
Баъзи талабаларим, онгим кўтарилиб, Яратувчи билан бирлашганда,
нима
қилишимнинг уларнинг ўзлариники билан фарқи нимада деб сўрашни бошлади.
Улар инстинкт даражасида, мен улар умуман эриша олмайдиган даражаларга етиб
29
борганимни билишганга ўхшайди. Охир-оқибат, мен буни жуда узоқ вақт
давомида қиламан ва онгимни кўтариш жараёни мен учун шунчалик органик
бўлиб қолдики, ҳамма нарса деярли дарҳол содир бўлди. Жиддий мулоҳаза
юритгандан сўнг, медитация ҳолатида, мен ўқувчиларим берган картанинг тўғри
ёки йўқлигини аниқлашга қарор қилдим: 1 метр, 2 метр, 20 метр ва мен ўзим унга
амал қиламанми. Мен нима қилаётганимни аниқлашга ва уни бошқа одамлар
тушуна оладиган ва уларга менинг йўлимдан юришга ёрдам берадиган сўзларни
қандай айтишни билишга кўп вақт сарфладим. Ахир, бу амалиёт менга юқоридан
берилган ва мен бу ҳақда гапиришим керак
Do'stlaringiz bilan baham: |