Мавзу доирасида кўриб чиқиладиган асосий масалалар қуйидагилардан иборат: - Мавзу доирасида кўриб чиқиладиган асосий масалалар қуйидагилардан иборат:
- 1. Маъмурий шартнома тушунчаси
- 2. Маъмурий шартноманинг давлат бошқарувидаги аҳамияти
- 3. Маъмурий шартноманинг ўзига хос хусусиятлари
- 4. Маъмурий шартномаларнинг турлари
Зарурий адабиётлар: - Хамедов И.А., Хван Л.Б., Цай И.М. Административное право Республик Узбекистан Общая часть. Учебник. –Т.: Konsauditinform-Nashr, 2012. – 591 с.
- Хожиев Э., Хожиев Т. Маъмурий ҳуқуқ / Масъул муҳаррир: ю.ф.д., проф. М.Х.Рустамбаев. – Т., 2006.-800 б.
- С.Муратаев, Б.Мусаев, Д.Артиков. Маъмурий ҳуқуқ ва процесс. Дарслик. ТДЮУ, 2020.-520 б.
- Ежегодник публичного права - 2014. «Административное право: сравнительно-правовые подходы». М.: Инфотропик медиа, 2014.-480с.
- Ямпольская Ц.А. О теории административного договора // Сов.государство и право. 1966. №10. С.132-135.
- Старилов Ю.Н. Административный договор (опыт законодательного регулирования в Германии) // Государство и право. 1996. №12. С.56-67.
Бошқарув фаолиятинит амалга оширишнинг ҳуқуқий шаклларидан бири – бу маъмурий-ҳуқуқий шартномаларни тузиш ҳисобланади. Маълумки, хусусий ҳуқуқ соҳасида шартнома субьектлар ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи одатий восита сифатида намоён бўлади. Бу муносабатлар, қоида бўйича, фуқаролик ҳуқуқи нормалари билан тартибга солинади ҳамда унинг иштирокчилари тенг ҳуқуқларга эга бўлади. Оммавий-ҳуқуқий тартибга солиш эса норматив ва императив хусусиятдаги кўрсатмалар воситасида амалга оширилади. У умумий мақсадларга эришиш ва оммавий манфаатларни қондириш учун юридик ва жисмоний шахсларнинг иродаси ва хулқ-атвори (юриш-туриши)га ҳокимият бошқарув таъсирини кўрсатади. Маъмурий-ҳуқуқий шартномалар: - Маъмурий-ҳуқуқий шартномалар:
- биринчидан — оммавий шартномаларнинг бир тури бўлиб, ўзига хос хусусиятларга эга бўлади;
- иккинчидан — маъмурий-ҳуқуқий шартномада унинг доимий иштирокчиси ҳисобланган ҳамда ҳокимият ваколатига эга бўлган давлат органлари ва тартибга солиш функциясига эга бўлмаган турли субьектлар (масалан, нодавлат корхона ва ташкилотлар, фуқаролар) иштирок этади;
- учинчидан — маъмурий-ҳуқуқий шартномаларни тузишнинг асосий талаблари сифатида қуйидагилар назарда тутилади:
- a) жамият ва давлат (оммавий) манфаатларни қондириш;
- б) маълум бир бошқарув вазифалари ва функцияларни амалга оширишнинг маъмурий тартибини ўрнатиш;
- д) бошқарув органлари томонидан назоратнинг амалга оширилиши;
- э) мажбуриятларни ўз зиммасига олган иккинчи томоннинг ўз мажбуриятларни бажармагани ёки лозим даражада бажармаганида, давлат органининг шартномани бир томонлама тартибда бекор қилиш имкониятига эга бўлиши.
Юридик адабиётларда маъмурий-ҳуқуқий шартномаларнинг турли кўринишлари кўрсатиб ўтилган - 1) юридик хусусиятига кўра:
- a) ҳуқуқни ўрнатувчи шартномалар ( масалан, норматив тусдаги шартномалар; ахборот алмашинуви тўғрисидаги шартнома);
- б) ҳуқуқни қўлловчи шартномалар (масалан, юридик фактлар сифатидаги шартномалар);
Шартнома предметига кўра: - a) компетенция бўйича шартномалар;
- б) ўзаро ҳамкорлик (биргаликдаги фаолият) бўйича шартномалар;
- д) фуқаронинг давлат хизматига кириши бўйича шартномалар;
3) субьектларнинг ўзаро муносабатига кўра: - 3) субьектларнинг ўзаро муносабатига кўра:
- a) бир-бирига нисбатан контрол-назорат ёки бошқа махсус ваколатларга эга бўлмаган субьектлар ўртасидаги шартномалар;
- б) бир субьектнинг иккинчи субьектга қараганда махсус ваколатга эга бўлган иштирокчилар ўртасидаги шартномалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |