Кислота – асосли титрлаш усулининг кимёвий таҳлилда қўлланиши. Алкалиметрия. Ацидометрия


Кўп негизли кислота ва асосларни титрлаш



Download 0,8 Mb.
bet2/3
Sana24.02.2022
Hajmi0,8 Mb.
#232134
1   2   3
Bog'liq
Кислота

^ 17.3. Кўп негизли кислота ва асосларни титрлаш

Кўпнегизли кислота ва асослар босқичма-босқич ионларга диссоцияланади. Ҳар бир босқични ионлашган бир негизли кислота ва асослар деб қараш мумкин. Масалан:








Ҳа р бир босқич ўзининг ионлашиш доимийсига эга. Титрлаш бошида фосфат кислота бир негизли кислота деб тахмин қилиниб, унинг биринчи босқичидаги доимийси қийматидан келиб чиқиб, титрлаш бошидаги рН қийматини хисоблаш учун кучсиз кислота рН ни ҳисоблаш формуласидан фойдаланилади.


H3PO4 + NaOH = NaH2PO4 + H2O титрлашда эритмада дигидрофосфат ва ортофосфат кислоталарни аралашмаси, яъни буфер эритма хосил бўлади. Аввал 1 чи босқичда кислота нейтралланади, яъни дигидрофосфат ионига тўлиқ айланади. Хосил бўлган дигидрофосфат икки хил мувозанатда қатнашади.





протонланиш



депротонланиш

Дигидрофосфат иони протонланганда ортофосфат кислотасини, депротонланганда эса гидрофосфат ионини хосил қилади.

Шунинг учун кислотанинг 1 чи эквивалент нуқтасидаги рН қийматини ҳисоблашда, диссоциация доимийсининг 1 чи ва 2 чи босқич қийматлари ҳисобга олинади.


Биринчи сакраманинг эквивалент нуқтасида рН=4,68 бўлиб, ўнга метилоранж индикатори мос келади.

Титрлашни иккинчи босқич нуқтасининг рН қийматини ҳисоблашда қуйидаги мувозанатлар ҳисобга олинади:







рН қийматининг бундай катталигига фенолфталеин индикатори тўғри келади. Шундай қилиб, фосфат кислотани эритмасини титрлашни 1 чи эквивалент нуқтаси рН=4,68 гача олиб борилса, нейтраллаш учун 1 моль NaOH эритмаси сарфланади. Бунда индикатор сифатида метилоранж қўллаш керак (рТ=4). Титрлашни 2-чи эквивалент нуқтасигача (рН=9,77) олиб борилса, фосфат кислотасини нейтраллаш учун 2 моль NaOH эритмаси сарфланади ва индикатор сифатида фенолфталеин ишлатилади (рТ=9). Учинчи босқич диссоциация даражаси жуда кичик, бинобарин титрлашнинг учинчи босқич сакрамаси сезиларсиз бўлгани учун, уни илғаш мумкин эмас.

Шуни такидлаш зарурки, ионланиш доимийларининг фарқи 10000 мартадан зиёд бўлган холдагина, кўпнегизли кислота ва асосларни титрлаш сакрамалари бир-биридан ажралиб кўринади.

Ма салан оксалат кислотасининг иккала босқич диссоциация доимийларининг нисбати.




Ана шу нисбатни кичиклиги оқибатида титрлаш орасидаги иккита сакрама бир-биридан кескин ажралмайди. 1 чи босқичнинг эквивалент нуқтасидаги рН:




ёки 


2 чи босқичнинг эквивалент нуқтасидаги рН:




Бундай вазиятда фенолфталеин индикаторидан фойдаланиб, титрлашни 2-чи эквивалент нуқтасигача олиб бориш мақсадга мувофиқдир.


17.3. Кислота- асос усулида титрлашни қўлланиши бевосита, қолдиқни, махсулотни титрлаш усуллари

Кислота- асос бўйича титрлашда, кўпчилик химиявий бирикмаларни, жумладан фармацевтик препаратларни миқдорини аниқлаш мумкин.

Бу усул билан қуйидаги аниқланувчи моддаларни грамм ёки процент миқдорлари аниқланиши мумкин:

Кучли ва кучсиз кислота ва асослар.

Кучсиз кислота ва асосларнинг нордон ва асосли тузлари.

Бевосита титрлаш усули.

Бу усулда титрланаётган аниқланувчи модда эритмасига тўғридан-тўғри, яъни бевосита титрант эритмаси қўшилади. Масалан: Сирка кислотасининг грамм миқдорини аниқлаш учун 0,1145 Н ишқор эритмасидан 20,5см3 сарфланган бўлса, сирка кислотаси массасини қуйидагина ҳисобланади.


CH 3COOH + NaOH CH3COONa + H2O


Сирка кислотасини грамм миқдори қуйидаги формула орқали ҳисобланилади.

g А - аниқланувчи А моддани грамм миқдори

ЭА – аниқланувчи А моддани эквиваленти

NВ·VВ – титрантнинг нормаллиги ва хажми.


2 0,5 см3 NaOH 0,1410 гр





1 см3

Титрантнинг 1 см3 хажмига эквивалент бўлган аниқланувчи модданинг массаси мувофиқлик титри деб аталади.

Қатор эритмалардаги аниқланувчи модданинг массасини аниқлаш учун титрантнинг нормал концентрацияси ўрнида, унинг мувофиқлик титрини қўллаш қулайдир. Титрантни мувофиқлик, яъни аниқланувчи модда бўйича титри қўйидаги формула орқали ҳисобланади.

Э А - аниқланувчи моддани эквиваленти

NB- Титрантнинг нормаллиги



Download 0,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish