- Туркистон маданий ҳаётида 1870 йилнинг 28 апрелидан чиқа бошлаган «Туркистон вилоятининг газети» ҳам муҳим роль ўйнади. У Туркистон генерал губернаторлиги қошидаги «Туркестанские ведомости» газетасига илова бўлиб чиқди.
- Газетага Шоҳимардон Иброҳимов, бир оз муддат Муҳаммад Ҳасан Чанишев (у ҳам қозон татари, таржимонлик билан шуғулланган), 1883 йилдан 1917 йилга қадар эса Николай Остроумов (1846—1930) муҳаррирлик қилдилар. Айниқса, Остроумов даврида рус илм-фани, маданияти зўр бериб тарғиб-ташвиқ этилди. Русия шаҳарларига саёҳатга борган туркистонликларнинг сафар таассуротлари мунтазам суратда бериб борилди. Газета атрофига маҳаллий қалам-кашлардан бир давра ташкил қилинди.
Do'stlaringiz bilan baham: |