Кириш. Ижтимоий-сиёсий ва маданий-адабий хаёт 1-маъруза. Фан ҳақида - “Миллий уйғониш даври ўзбек адабиёти” фани истиқлолимиз самараси сифатида юзага келди. Бу фан олдинги “Ўзбек демократик адабиёти” фанининг объектини ўрганади. Собиқ шўролар даврида 19 аср иккинчи ярми ва 20 аср бошларида яшаб ижод қилган 3-4 та шоирлар ижодини ўрганиш, шунда ҳам ҳукмрон мафкура қолипига мос ижодкорлар қисман ўрганилган. Шу даврда яшаган ижодкорлар шўролар адабиётшунослигида ҳукмрон бўлган синфийлик, партиявийлик
Мамлакатимиз истиқлолга эришгач, шу давр ижодкорлари меросини истиқлол мафкураси асосида қайтадан кашф этиш зарурати туғилди. ЎзМУда 1993 йилда проф.Б.Қосимов раҳбарлигида махсус кафедра ташкил этилиб, соҳанинг йирик олимлари миллий уйғониш даври ва унинг ижодкори меросини ўрганиш бошланди. Эндиликда олимларимиз янгидан-янги маълумотларни илмий истеъмолга олиб кира бошладилар. Давр ижодкорлари ҳақидаги асл ҳақиқатлар очилди, асарлари ишончли манбалар орқали таҳлил этилди, фанга номаълум қирралари ойдинлашди. Ҳар бир ижодкор мероси юзасидан махсус фундаментал тадқиқотлар олиб борилди. - Мамлакатимиз истиқлолга эришгач, шу давр ижодкорлари меросини истиқлол мафкураси асосида қайтадан кашф этиш зарурати туғилди. ЎзМУда 1993 йилда проф.Б.Қосимов раҳбарлигида махсус кафедра ташкил этилиб, соҳанинг йирик олимлари миллий уйғониш даври ва унинг ижодкори меросини ўрганиш бошланди. Эндиликда олимларимиз янгидан-янги маълумотларни илмий истеъмолга олиб кира бошладилар. Давр ижодкорлари ҳақидаги асл ҳақиқатлар очилди, асарлари ишончли манбалар орқали таҳлил этилди, фанга номаълум қирралари ойдинлашди. Ҳар бир ижодкор мероси юзасидан махсус фундаментал тадқиқотлар олиб борилди.
Фаннинг даврлаштирилиши - Проф.Б.Қосимов фаннинг тадқиқ этадиган даврини 1864 йилдан 1929 йиллар деб белгилайди. Олимнинг фикрича, русларнинг Тошкент шаҳрини ишғол қилиниши билан бошланган мустамлакачилик, босқинчиларга нисбатан халқимизнинг норозилиги ва нафрати, Қўқон хонлигининг тугатилиши, Хива ва Бухоронинг Россияга тобеъ этилиши, ўлкада ҳарбий диктатурага асосланган Туркистон генерал губернаторлигининг таъсис этилиши, русларнинг босқинчилик сиёсатига қарши халқ ғалаёнлари: Вабо қўзғолони, Дукчи Эшон қўзғолони, Жиззах қўзғолони, жадидчилик ҳаракатларининг авж олиши, миллий озодлик ғояларининг фаоллашуви –булар барчаси пировардида миллий уйғониш шароитини юзага чиқарди. Мана шу ижтимоийғсиёсий вазиятлар бадиий адабиётнинг ижтимоийлашувига замин яратди. Ва у ўзи мансуб халқнинг манфаатларини бадиий ифодалай бошлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |