Кириш мавзунинг долзарблиги


Мавзунинг ўрғанилганлик даражаси



Download 70,17 Kb.
bet2/2
Sana13.07.2022
Hajmi70,17 Kb.
#785825
1   2
Bog'liq
Hhhhhhhhhhhhhhh

Мавзунинг ўрғанилганлик даражаси: Ибтидоий жамият тарихи фанини ўрганишда археология сохаси ката ёрдқам беради, бу соҳа ғарбий европада Ларте, Мартиле Ванкил, Г Чайлд, Россияда эса Ф И Калинский, И С Поляков, И Д Черский, А А Чекановский, В В ДуКачаев, А С Уваров, Мележковский ва бошқаларнинг номлари билан чамбарчас боғлиқдир. Собиқ СССРда ибтидоий жамият тарихини ўрганишда П П Ефименко, С Н Замятник, Я Брюсов, М э Фосс, В А Гародков, О Н Бадер, П И Борисковский, А П Окладников, С П Толстов, Б Б Пётровский, Д А Крайнов ва бошқаларнинг номи билан узвий боғлиқдир2
Ибтидоий жамоа кишиларининг диний қарашлари турлича кечганлар. Табиятнинг кўпгина ходисалари олдида ожиз бўлган ибтидоий одамлар жамоаси табиий ҳодисалардан жуда қўрққанлар. Одамлар ходисаларнинг хақиқий сабабини билмагач, уларни ғайритабий куч вужудга келтиради деб ишонганлар.3


.


Одамзод онгининг ривожлана бориши натижасида ишлаб чиқариш кучлари ўса бошлайди. Кучларнинг ривожлана бориши натижасида ижтимоий ҳаётта хам катта ўзгаришлар бўла бошлайди. Бундай ўзгаришлар кўпроқ ибтидоий жамоа тузуми давридаги ишлаб чиқарувчиларнинг ривожланишида хусусан мехнат қуролларининг такомиллашувида кўзга ташланади.4 Энг қадимги ибтидоий тўданинг уруғ жамоасига айланиш жараёни жуда узоқ ва мураккаб даврни ўз ичига олиб инсоният тарихий босқичида мухум ўзгаришлар олиб келади. Қадимги полеолит даврида қуролларнинг хили жуда оз бўлиб, одамлар уларни етарли даражада ишлата олмаганлар. Чунончи мехнат қуроллари содда ишланган эди. Бироқ кейинчалик сўнги палеолит даврининг бошларида келганда одамлар хаёти тубдан ўзгариб тошдан турли хил қирғич, тешгич ва найза учлари каби мехнат қуролларини ярата бошладилар. Турли хил мехнат қуролларининг такомиллашуви натижасида хўжалик ҳаётида ўзгариш содир бўлди ва овчилик, фермачилик янада ривожланиб кетди. Оқибатда бундай ўзгаришлар инсонлар жамиятига инсонлар жамоятида хам ўз тавсифини кўрсатди. Аста – секин ибтидоий тўда да босқич емирила бошлади. Уруғчилик тузуминиг пайдо бўлиши айнан сўнги палеолит даврига келиб тугалланди десак хато қилмаган бўламиз. Чунки ушбу даврдаги Франсиядаги Ориняк-Солютре маданиятлари Мустъе даври маданияти белгилари билан таққосслаб кўрилганда уруғчилик тузуми бошланиши даврида қадимги одамлар турли хил мехнат қуролларини ярата бошлайдилар. Чунончи суяк ва шохдан материал сифатида жуда кенг фойдалана бошладилар, ёғочдан ҳам кенг фойдалана бошладилар. Тирикчилик, ҳаёт ва мамот учун бўлган кескин курашлар хўжаликни доимий таъминлай оладиган бирлашган ишлаб чиқариш уюшмаси юза келиши учун замин хозирланди. Бундай бирлашма негизида табиий қариндош уруғчилик ётар, бу энг дастлабки уруғ ёки уруғчилик жамоаси эди. Ибтидоий тўда даврида ҳам одамлар гала-гала бўлиб, гуруҳ гуруҳ бўлиб яшаганлар. Лекин улар гуруҳининг сони 20-30 кишидан ошмас эди. Улар унча беқарор ва мустаҳкам эмас эди. Уларнинг дилида ҳамиша қўрқув ҳукумрон эди.5 Уруғчилик тузуми даврига келиб эса хар бир уруғдаги кишилар уюшмасининг сони 4-5 баробар орта бошлади ва уруғ ичида одамлар ўзаро ахилликка риоя қилганлар. Мустахкам бирликка эга бўлганлар. Уруғ ва уруғчилик тузумининг пайдо бўлиши тарихнинг энг мураккаб ва қийин масалаларидан бири хисоблади. Уруғ жамоаси қадимги инсоният тарихининг энг мухим босқичларидан бири хисобланиб, қадимги мураккаб ибтидоий тўда давридан уруғ жамоаси даврига ўтиши билан изохланади. Ушбу оралиқда яъниким ибтидоий тўда давридан уруғ жамоасига ўтиш босқичида одамлар оловдан кенг фойдаланишни ўргандилар. Натижада гўшт ва бошқа озиқ-овқатларни махсулотларини пишириб ейишнинг оқибатида энг қадимги одамларнинг ақл-идроки ривожланди. Инсонлар хаётидаги тузум ўзгарди. Аста-секин уруғ жамоалари шакилланди. Маълум бир жойда яшаган қавм-қариндошлар кишилар гурухи уруғ жамоаси деб аталади. Уруғ жамоаси даврида биргалашиб мехнат қилинган мол-мулк умумий булган, озиқ-овқат бахам кўрилган. Уруғ жамоаси турли ривожланиш босқичлари мавжуддир. Уруғ жамоасида дастлаб сўнгги палеолит давридан она уруғ ҳукумрон бўлган. Бу пайтда гурухли никох кенг тарқалган бўлиб, туғилган бола отасини билмаган ва она тарбиясида қолган натижада қариндошчилик она томондан белгиланган. Энеолит даврига келиб ер юзининг кўплаб жойларида илк давлатлар вужудга кела бошлади ва аста-секин она уруғ матриархат бархам топа бошлайди. Ибтидоий даврнинг археологик ёдгорликларидан шу нарса маълум бўладики инсоният ибтидоий тўда давридан уруғ жамоасига ўтиш босқичидан ушбу тўдаларнинг қандай қилиб уруғ жамоасига айлангани хақида фикрлаб ўтишимиз лозимдир. Тўда давридан уруғ жамоасига ўтиш босқичларида инсониятнинг моддий маданияти шароитлари юксалиб боради.


1 Каровкин Ф.П «истории деревного мира» м. 1973-г. 28-29 бетлар



2 Кабиров А., Ибтидоий жамият тарихи” тошкент 2005 –йил 10-11 бетлар

3 Каровкин Ф.П «истории деревного мира» м. 1973-г. 38-39 ,бет



4А. Кабиров “Ибтидоий жамият тарихи”…2005 йил..маруза .



5 М.О Косвен “Ибтидоий маданият тарихидан очерклар” 1960 йил..




6



Download 70,17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish