МАЪЛУМОТ (млн.долларда)6
Таҳлил қилинаётган давр мобайнида тижорат банклари томонидан жисмоний шахслардан 644 млн. доллар миқдорида нақд чет эл валютаси сотиб олинди.
3-расм. 2020 йил сентябр-октябр ойларида аҳоли томонидан чет эл валютасини сотиш бЎйича битимларининг фиоздаги улуши тЎғрисида
МАЪЛУМОТ7
Банкларнинг аҳолидан чет эл валютасини сотиб олиш оператсияларининг асосий қисми Тошкент шаҳри (29 %), Фарғона (11 %), Самарқанд (9 %), Андижон (9 %) ва Наманган вилоятлари (8 %) ҳиссасига тўғри келмоқда.
Конверсион оператсияларнинг (жисмоний шахсларга чет эл валютасини сотиш) ҳажми 23 млн. долларни ташкил қилди. Ҳар ойда конверсион оператсиялар миқдорининг кескин ўсиб бораётганлиги, асосан, импорт билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорларнинг оператсиялари ҳисобига тўғри келмоқда.
ИИИ. Алмашув курси.
Умуман олганда, жорий йилнинг сентабр ойи бошидан буён алмашув курсининг кескин ўзгаришлари кузатилмади, алмашув курси 8049 - 8110 сўм/долл. оралиғида ўзгариб турди (1 фоиздан кам).
ИВ. Валюта сиёсатини эркинлаштиришнинг дастлабки натижалари.
Валюта бозорини эркинлаштириш ҳамда алмашув курсини шакллантиришнинг бозор механизмларини жорий этилиши, ташқи иқтисодий алоқалар шароитларини яҳшилаш билан бир қаторда республикага чет эл валютаси оқимининг мунтазам равишда ўсишига замин яратмоқда.
4-расм. 2020 йил сентябр-ноябр ойларида аҳоли томонидан чет эл валютасини сотиш бЎйича битимлар ҳажмининг фоиздаги улуши тўғрисида МАЪЛУМОТ8
Хусусан, ўтказилаётган ислоҳотлар маҳаллий товар ва хизматларнинг нарх рақобатбардошлигини яхшилаб, маҳаллий экспортчи корхоналарнинг хўжалик фаолиятига ижобий таъсир кўрсатди ва жорий йилнинг 9 ойи давомида экспорт тушумларининг ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20 фоиздан кўпроқ ошди.
5-расм 2020 йил сентябр-ноябр ойларида банклар томонидан жисмоний шаҳсларга чет эл валютасини сотиш тўғрисида, вилоятлар кесимида МАЪЛУМОТ9
Жорий йилнинг сентабр-октабр ойларида Ўзбекистон Республикасининг соф олтин-валюта заҳиралари 754 млн. долларга ошди ва жорий йилнинг 1 ноябр ҳолатига 26 млрд. доллардан ортиқни ташкил қилмоқда.
Юридик ва жисмоний шахсларнинг чет эл валютасидаги оператсияларининг фаол равишда норасмий сектордан банк секторига ўтиши кузатилмоқда.
Валюта бозорини эркинлаштириш нақд пул маблағларининг муомаласи билан боғлиқ бўлган муаммоларни ҳам бартараф этиш имконини яратиб, нақд ва нақдсиз кўринишдаги пуллар орасидаги тафовутларга, банклардан нақд пул олишдаги қийинчиликларга бархам берилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |