бюджети даромадларидаги салмоғи
(млн. сўм)
Кўрсаткичлар
|
|
Йиллар
|
|
|
|
2017
|
2018
|
2019
|
2020
|
|
Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети даромадлари
|
5100867.9
|
7108257,4
|
10421382,5
|
13116396,9
|
|
Республика бюджети даромадлари
|
2785073.8
|
3979762.8
|
5626613,1
|
6844696,4
|
|
Давлат бюджетига нисбатан салмоғи (%)
|
54.6
|
56.0
|
53,9
|
52,1
|
|
Маҳаллий бюджетлар даромадлари
|
2315794.0
|
3128494.6
|
4794769,3
|
6271700,4
|
|
Давлат бюджетига нисбатан салмоғи (%)
|
45.4
|
44.0
|
46,1
|
47,9
|
|
Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги маълумоти.
Шу билан бирга алохида таъкидлаш керакки, Хукуматимиз томонидан амалга оширилаётган изчил чора-тадбирлар натижасида солиқ юки камайтириб борилмоқда. Хусусан, юридик шахслардан олинадиган даромад (фойда) солиғи 2000-2020 йиллар мобайнида 38 фоиздан 9 фоизга, ягона ижтимоий тўлов 40 фоиздан 25 фоизга, кичик бизнес субъектлари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар,яъни фермерлар учун ягона солиқ 7 фоизга туширилди.
Шунга мувофиқ корхоналарнинг молиявий ресурслари хам тегишли равишда ошди. Биргина2020 йилда корхоналар фойда солиқ ставкасининг 9 фоиз ўрнатилиши, яъни ўтган йилга нисбатан 1% камайтирилиши хўжалик субъектларининг ихтиёрида 52,0 млрд. сўм миқдоридаги маблағларнинг қолдириш, мазкур маблағларни ишлаб чиқришни модернизациялашга йўналтириш имкониятини берса, бошқа томондан уларнинг фойдасига солинаётган солиқ юкини камайишига олиб келади.
Мамлакатимизда 2019-2012 йилларга мўлжалланган Инқирозга қарши чоралар дастури дорасида амалга оширилган яна бир муҳим тадбир – солиқ юкини енгиллаштириш, солиққа тортиш тизимини соддалаштириш ва уни унификация қилиш бўйича хўжалик тузилмаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида қўшимча чоралар кўрилганидир.88
Маҳаллий бюджетларнинг бош звеноси вилоятлар бюджетлари бўлиб, улар бюджет тизимида оралиқ ўринни эгаллайди, яъни 1- томондан, улар мустақил бюджет сифатида ўз даромад манбалари ва харажат йқналишларига эга, 2-томондан, вилоят бюджетлари республика бюджетидан молявий ёрдам олиб, ўзларига тегишли қуйи бюджетларга молиявий ёрдам кўрсатадилар. Бунинг сабаби шуки, мамлакатнинг барча минтақалари бир ҳилдаги молиявий потенциалга эга эмас, айрим вилоят, шаҳар ва туманларда ишлаб чиқариш марказлашган, йирик, уларнинг корҳоналари, хизмат кқрсатиш ташкилотлари юқори даражада тқпланган бўлса, бошқа бир ҳудудлар асосан қишлоқ ҳужалик ерлари, яйловлар, тоғликлар билан банд, ёки асосан аҳоли яшаш жойлари мужассамлашган. Шу сабабли айрим қуйи бюджетлар ўз ижтимоий харажатларини молиялаштиришда тўлиқ юқори бюджетларга қарамдирлар. Бу борадаги аҳвол қайси вилоятда қандайлигини 4-жадвал маълумотлари асосида таҳлил қилишимиз мумкин. Унга кўра, 2019 йилда маҳаллий бюджетлар бўйича жаъми даромадларнинг 14,0 фоизини Фарғона вилояти бюджети даромадлари ташкил қилади. Шунингдек, маҳаллий бюджетлар даромадларининг:
12%и -, Тошкент шахри
11,7-%и - Қашқадарё вилояти,
11,0-- Тошкент вилояти,
8,4-%и - Самарқанд вилояти бюджетларига тўғри келади. Шу ўринда маҳаллий бюджет даромадлари таркибида энг кам улушга эга вилоятлардан Жиззах вилояти (2,1%), Сирдарё вилояти (2,9%), Сурхондарё вилояти (4,1%) ҳамда Хоразм вилояти (4,7%) кабиларни айтиб ўтиш мумкин, харажатлар бўйича тахлил қилиш ҳам таҳминан ана шундай нисбатларни акс эттиради. Маҳаллий бюджетлар бўйича ҳаражатларнинг таҳминан 15-18%и Тошкент шахар бюджети хисобига тўғри келади.
Курс ишимизнинг обекти бўлган Сурхандарё вилояти даромади давлат бюджети даромадларида жуда кам улушга эга, яъни 2016йилда 4,8%ни, 2006йилда 2,0%ни ,2017 ва 2018йилларда2,1%ни ташкил қилган.
- жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |