Сервер – тармоқ абоненти бўлиб, у ўз ресурсларини бошқа абонентларга фойдаланишга бериб, лекин ўзи бошқа абонентлар ресурсларидан фойдаланмайди, яъни фақат тармоққа ишлайди. Тармоқда сервер бир нечта бўлиши мумкин, сервер учун энг қувватли компьютер бўлиши шарт эмас. Ажратилган сервер-бу сервер фақат тармоқ масалалари учун хизмат қилади. Ажратилмаган сервер тармоққа хизмат кўрсатишдан ташқари бошқа масалаларни хам хал қилиши мумкин.
Мижоз – фақат тармоқ ресурсларидан фойдаланиб, тармоққа ўз ресурсларини ажратмайдиган тармоқ абонентига айтилади, яъни тармоқ унга хизмат қилади. Компьютер – мижоз хам кўпинча иш станцияси дейилади. Одатда хар бир компьютер бир вақтнинг ўзида хам мижоз ва шунингдек сервер бўлиши мумкин. Кўпинча сервер ва мижозни компьютерни ўзи деб тушунилмайди, бу компьютерда ишлатилаётган дастурий иловаларни тушунилади. Бу холда тармоққа ўз ресурсларини бераётган илова сервердир, фақат тармоқ ресурсларидан фойдаланаётган илова эса мижоздир.
1.2. Компьютер тармоқлари топологияси
Компьютер тармоғининг топологияси (жойлаштирилиши, тузилиши, таркиби) деганда одатда биз бир-бирига нисбатан компьютерлар тармоқда жойлашганлиги ва алоқа йўлларини улаш усулларини тушунамиз. Мухуми шундаки топология тушунчаси аввалам бор махаллий тармоқларгагина тегишлидир, чунки бу тармоқларда алоқанинг тузилишини осонгина кузатиш имкони мавжуд.
Глобал тармоқларда эса алоқанинг тузилиши фойдаланувчидан беркитилган ва билиш жуда хам мухим эмас, чунки хар бир уланиш ўзининг алохида йўли билан амалга оширилиши мумкин.
Тармоқ топологияси қурилмаларига қўйиладиган талабларни, ишлатиладиган кабел турини, ахборот алмашишнинг бўлиши мумкин бўлган ва энг қулай бошқариш усулини, ишончли ишлашини, тармоқни кенгайтириш имкониятини белгилайди. Фойдаланувчида хар доим хам тармоқ топологиясини танлаш имконияти бўлмасада, асосий топологияларнинг хусусиятларини, афзаллик ва камчиликларини, балки, хамма билиши керакдир.
Тармоқни уч хил топологияси мавжуддир.
шина (bus), хамма компьютерлар битта алоқа йўлига параллел уланган ва ахборот хар бир компьютердан бир вақтнинг ўзида қолган компьютерларга узатилади (1.1 – расм);
юлдуз (звезда, star) битта марказий компьютерга қолган хамма ташқи компьютрлар уланади, хар бир компьютер алохида ўз алоқа йўлларидан фойдаланади (1.2 – расм);
халқа (кольцо, zing), хар бир компьютер хар доим ахборотни фақат битта занжирда жойлашган кейинги компьютерга узатади, ахборотни эса занжирда битта олдинда жойлашган компьютердан олади ва бу занжир ёпиқ яъни халқасимондир (1.3 – расм).
Амалда баъзи холларда асосий тологияларнинг комбинацияси хам ишлатилиши мумкин, лекин кўпчилик тармоқлар санаб ўтилган уч турдаги топологиядан фойдаланадилар. Энди санаб ўтилган тармоқ турларининг хусусиятларини қисқача кўриб чиқамиз.
1.1 – расм. «Шина» тармоқ топологияси
1.2 – расм. «Юлдуз» тармоқ топологияси
1.3 – расм. «Халқа» тармоқ топологияси
Do'stlaringiz bilan baham: |