Кириш I боб. Солиқ тизимини тартибга солишда бюджет-солиқ сиёсатининг аҳамияти


-жадвал 2012-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети даромадларида маҳаллий солиқларнинг салмоғи2



Download 324,75 Kb.
bet3/7
Sana14.06.2022
Hajmi324,75 Kb.
#667476
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Курс иши намуна

1-жадвал
2012-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети даромадларида маҳаллий солиқларнинг салмоғи2



Кўрсаткичлар

2012

2013

2014

2015 (режа)

млрд. сўм

%

млрд. сўм

%

млрд. сўм

%

млрд. сўм

%

Жами даромадлар (мақсадли жамғармаларсиз)

21295,7

100,0

26223,2

100,0

31729,6

100,0

36184,9

100,0

Маҳаллий солиқлар

2314,7

10,9

2859,9

10,9

3582,1

11,3

4671,5

12,9

Ҳозирги кунда нафақат солиқ тизими билан бюджет тизими қурилишининг ўзаро муносабатлари, балки турли даражадаги ҳукумат органларида солиқ ундириш бўйича ҳуқуқий ваколатларнинг тақсимланиши доирасида мавжуд бўлган муаммоларни ҳал этишга қаратилмоғи лозим.





    1. Бюджет-солиқ сиёсатининг бюджет даромадларини шакллантиришдаги ҳуқуқий асослари

Иқтисодиётда давлат ролининг камайиши, ўтиш даврида иқтисодий зиддиятларнинг юзага келиши мамлакатда сиёсий эркинликларининг юзага келиши, маҳаллий ҳукумат органларига юклатилган вазифаларни мавжуд молиявий ресурслар ҳисобидан молиялаштириш учун табиий равишда номарказлашувни тақозо этади. Республика бюджетидан маҳаллий бюджетларга бериладиган маблағлар ҳажми ҳудудларнинг сиёсий мақомларидан келиб чиқиб белгиланади.


Маҳаллий бюджет даромадларини шакллантиришда ҳал қилувчи рол амалдаги қонунлар ва норматив ҳужжатларга боғлиқдир.
Маҳаллий бюджет – бюджет тизимининг алоҳида бўғини ҳисобланади. Умумдавлат пул маблағларини бюджет бўғинлари ўртасида тақсимлашнинг асосини, маҳаллий бюджетлар мустақиллиги, уларнинг давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватланиши, улар даромадларини ҳудудий манбалар ҳисобига шаклланиши тамойиллари ташкил этади. Ушбу тамойиллардан келиб чиққан ҳолда, маҳаллий бюджетларнинг даромадлари ўз даромадлари ва бошқариладиган манбалар ҳисобидаги даромадлардан шаклланади.
Ўз даромадлари ёки бириктирилган даромадлар тўлиқ ёки қатъий белгиланган улушда бевосита маҳаллий бюджетга тушадиган маблағлардан иборат.
Ўз даромадларининг асосини маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ташкил этади (1-чизма).


1-чизма. Маҳаллий бюджет даромадлари тузилиши

Маҳаллий бюджетларнинг ўз даромадлари (ўзларининг даро­мадлари) деганда қонунчилик бўйича тўлиқ маҳаллий бюджетлар­га бириктирилган даромад манбалари тушунилади. Ҳозирги кунда маҳаллий бюджетларнинг ўз даромадларига қуйидагилар киради:


1. Маҳаллий солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар. Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар - минтақани ижтимоий-иқтисодий ри­вожлантириш манбаини вужудга келтириш, табиий ва бошқа моддий ресурсларни такрор ишлаб чиқариш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви маҳаллий органларининг фаолият кўрсатиши учун шарт-шароит яра­тиш мақсадида жорий этилган.
Маҳаллий солиқлар ва бошқа мажбу­рий тўловларга қуйидагилар киради:

  • ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлан­тириш солиғи;

  • транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва суюл­тирилган газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ;

  • юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғи;

  • юридик ва жисмоний шахсларнинг ер солиғи, ягона ер солиғи;

  • айрим турдаги товарлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи;

  • айрим турдаги хизматларни кўрсатиш учун йиғимлар.

Ўзбекистон Республикаси маҳаллий бюджетлари томонидан харажатларни амалга ошириш учун тегишли даромадларга эга бўлиши керак. Шунинг учун маҳаллий бюджет даромадларини шаклланишининг амалдаги ҳолати ва ушбу жараёндаги даромад манбаларини таҳлил қиладиган бўлсак, авваламбор, даромадларнинг шаклланишига эътибор бериш лозим. Маҳаллий бюджет даромадларининг манбалари таркиби 2-чизмада кўрсатилган.
Шунга мувофиқ, маҳаллий бюджетлар даромадлари ўз даромадлари (маҳаллий солиқлар ва йиғимлар) ва юқори бюджетдан ажратиладиган ажратмалар (умумдавлат солиқларидан ажратмалар, дотациялар) ҳисобидан шаклланади.
Маҳаллий бюджетларнинг энг биринчи даромад манбаи бўлиб маҳаллий солиқлар ва йиғимлар хизмат қилади. Бу даромад турлари қонунчиликка асосан маҳаллий бюджетларга тўлиқ бириктирилган даромад манбаи ҳисобланади. Қуйидаги 2-жадвалда 2006-2015 йиллар учун маҳаллий бюджетларнинг давлат бюджетида тутган ўрни келтирилган.


Download 324,75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish