Кириш. I. Боб. Харбий санъат тарихи ва унинг тараккиёти


-Мавзу:Амир Темур ва темурийлар даврида ҳарбий санъат ривожи (6-соат)



Download 63,67 Kb.
bet4/5
Sana30.04.2022
Hajmi63,67 Kb.
#598174
1   2   3   4   5
Bog'liq
санъат тарихи ва унинг тараккиёти

5-Мавзу:Амир Темур ва темурийлар даврида ҳарбий санъат ривожи (6-соат)
Режа:
1.Амир Темур етук саркарда тажрибали сиёсатдон ва буюк давлат арбоби.
2.Амир Темур ҳарбий санъатининг янги қирралари.
3.Темурийлар даври чолғулари.
4.Генерал Иваниннинг муғул-татарлар истилолалари ва Ўрта Осиё халқларининг Чингизхон ва Амир Темур замонидаги ҳарбий санъат асари.


Таянч сўзлар:Амир Темур зукко тажрибали ва буюк давлат арбоби. Ун икки Амир Руи Гонсалес де Клавихонинг таърифи. Хобаргир, Раъвандоз Савқул-жайш ли Гумелов фикри. Саркардалик маҳорати. Амир Темур даврида чолғулар. Ҳарбий унвон ва даража нишони рамзи. Урма чолғулар. 1398 йил 17.12 Ҳиндистонга юриши. Мусиқа санъати. Генерал Иваннинг асари


Фойдаланилган манбалар ва адабиётлар.
1.Каримов И. Амир Темур-фахримиз, ғуруримиз асарлар. 5-жилд. Т. 1997 й.
2.Амир Темурнинг жаҳон тарихида тутган ўрни. Конференция материали Т-1996.
3.Бобур. Бобурнома. Т-1998.
4.Иванин М.И. Состояния военного искусство у среднеазиатских народов. При Темерланг Эпоха личность деяния. М-1992
5.Иванин М.И. Овоенном искусство и завоевания монго-татар и среднеазиатских народов при Чингизхане и Темурлане. СПБ 1875.
6.Темур тузлуклари. 2006 й
7.Дадабоев Х Амир Темурнинг ҳарбий маҳорати. Т-1996 й.
8.Мозийдан садо жур. 2-сон 2006 й
9.Мозийдан садо жур. 4-сон 2004 й
10.Ўзбекистон тарихи жур. 2-сон 2002 й.

Ўн икки амирдан ҳар бири ўз довул (табл) ва байроғига эга бўлган. Бош қўмондон ноғора ҳамда аламдан ташқари шунингдек, бурғу, тумантуғ ва чортуғ билан нишонланган. Мингбеги туғ ва карнай, яъни кўрагага эга бўлган. Юзбеги ва ўнбегига ноғора берилган. Турли қўшин, яъни қисм қўмондонлари тегишли нишонлар билан таъминланган. Бекларбеги ёки амирул-умаро байроқ, ноғора чортуғ ва бурғу сингари нишонларга сазовор бўлган.


Испания элчиси Руи Гонсалес де Клавихоннинг таърифига кўра, темурий лашкарбоши тинчлик чоғида зарҳал ип билан тикилган ҳаворанг сатин қўйлак кийган. Унинг бошида дур ҳамда бошқа қимматбаҳо тошлар қадалган бўрк бўлган. Бўркнинг остидан уч қатор қилиб ўрилган сочлар Амир Темур аскарларининг нишони эканлигини алоҳида қайд этади.
Соҳибқирон юришга жўнашдан анча аввал ёғи (душман)нинг қуролли кучлари, мудофаа иншоотлари, у ердаги ички вазият кабилар ҳақида аниқ ва тўла маълумотга эга бўлиш мақсадида унинг юрти ёки қароргоҳига ўз айғоқчи (хабаргир, жосус) ларини пешма-пеш юбориб турган. Ғаним тўғрисида зарур маълумотларга эга бўлгандан сўнггина юришга тараддуд кўрилган.
Етарли миқдордаги черик жам бўлгач, барча қўшин турлари-ёйчилар, найзаварлар, қарураандозлар, сангандозлар, тахшандозлар, манжаниқ, аррода ва тири чарх отувчилар ҳамда бошқа аскарий қисмлар кўрикдан ўтказилган. Амир Темур армиясида ичига ёнувчи модда-нафт солинган кўзачалар ирғитувчи ўт сочиш қуроли-раъднинг узлуксиз ишлаб туришини таъминловчи махсус тўпчилар-раъдандозлар мавжуд бўлган. Мустаҳкам қалъа ва қўрғонларни қамал қилишда, душман кучларига қирғин келтиришда самарали қурол ҳисобланган раъдни бошқарувчи тўпчиларнинг сони, Низомуддин Шомийнинг фикрича, 10 минг кишига етган. Раъдандозлар Амир Темур томонидан илк марта 1379 йили Урганчни муҳосара қилиш (забт этиш) вақтида жангга солинган.
Фармони олийга мувофиқ аскарлар бошдан-оёқ темир совутлар кийиб, зарур қурол-яроғларни олиб отга минганлар, кўрик учун сафларни ростлаганлар. Майдонда ҳар бир қисмга таалуқли кўк, сариқ, бинафша, қизил, қора рангдаги байроқ ва яловлар хилпираб турган. Ҳарбий мусиқачилар ижро этаётган жанговар мусиқалар остида Олий Бош қўмондон қўшин қисмларини бирин-кетин кўздан кечириб чиққан. Саф тортиб турган жангчилар найзаларини баланд кўтариб, ҳаммалари бир маромда кучли наъра тортиб, сурон солиб, юришга шай эканликларини изҳор қилганлар.
Таъкидлаш лозимки, темурийлар даврида юришдан олдин қўшинни кўрикдан ўтказиб, унинг жанговар руҳи ва ҳолатини аниқлаш анъана тусига кирган. Кўрикдан нафақат асосий жанговар қисмлар, шунингдек, улар ортидан борувчи оғир карвон қисмлар (ўғруқ) ҳам ўтказилган.
Жумладан, Фармони олийга кўра бор қўшин қисмлари Сивос даштида қаторларни рсотлаб, кўрикка тайёр бўлиб туради. Соҳибқироннинг осмон авжига етувчи зафарнишон саропардаси баланд бир пушта устига ўрнатилади. Манзур аскарлар бўлим-бўлим, гуруҳ-гуруҳ, фавж-фавж бўлиб, дарё мисол мавж уради. Бошдан-оёқ темир совутга бурканган жангчилар фавжи Соҳибқирон қаршисига етганда унинг сардори илгари юрар ва тиз чўккан ҳолда Амир Темур шаънига дуо ва санолар айтар эди. Соҳибқирон ҳар бир туман, минглик ва қўшин жангчиларини мақтовлар билан олқишлар, уларнинг шаҳдам қадамлар ташлаб боришига мамнуният кўзи билан назар ташлар эди.
Бу фавжнинг қурол-яроғи, алам ва байроғи, кийим-кечаги, жибаси қизил, иккинчи гуруҳнинг ранги кўк, учинчи гуруҳнинг ранги оқ, тўртинчи фавжнинг ранги бинафша, бешинчи гуруҳнинг ранги сариқ ва ҳоказо бўлиб, барчаси Соҳибқироннинг таҳсинига сазовор бўлади. Шу алфозда тонг саҳарида бошланган кўрик пешин охиригача давом этади.
Амир Темур душманига қўққисдан қақшатгич зарба бериш усули билан шуҳрат қозонган эди. Ғаним ўрдагоҳи аниқлангач, аксарият ҳолларида Соҳибқирон унга махфий ёки ўтиш ўта машаққатли бўлган, ҳеч бир кимсанинг оёғи етмаган довонлар, даралар, сўқмоқлар, тоғу ошлар орқали тунда уловларни жиловидан тутган тарзда яқинлашар, қуёш ўзининг заррин нурларини бепоён замин узра соча бошлаши билан ғафлат уйқусида ётган ёғига қуюндек ёпирилар эди.
Ов-чарганинг уруш мактаби эканлигини яхши тушунган Амир Темур саҳро, дашт ва яйловларда қўшиннинг жанговар ҳолатини назардан ўтказар, имтиҳон қилар эди. Амир Темур ҳарбий юришларга кўпроқ кўклам, ёз ва куз ойларида отланишни маъқул кўрар, қишнинг қаҳратон кунларини аксар қишлов учун мулжалланган қишлоқларда ўтказарди. Жангу жадал ва муҳораба асбоблари тартибга солиниб, жибахона, яъни қурол-яроғ омборидаги жибалар сипоҳийларга улашилиб, юриш муҳлати етиб келгач, қўшин отларга минган. Айни пайтда ўғруқ ҳам йўлга чиққан.
Соҳибқирон ҳарбий кучларининг умумий миқдори 800 минг атрофида бўлишига қарамай , йирик юришларда иштирок этган лашкар сони 100 минг билан 250 минг атрофида бўлган. 1404 йил охирида Хитой сафарига отланган қўшин сони 272 минг 612 кишидан иборат эди.
Шарафуддин Али Яздийнинг таъкидлашича, мурчил-сафар тартибга кўра ҳар бир туманбеги, мингбеги, юзбеги, ўнбеги ўз даражаси, мавқие ва сафда эгаллаган ўрни—будалга қараб қисм ва бўлинмалари билан жанговар тартибда ҳаракат қилган. Олий бош қўмондон томонидан ясолни бузган шахс қаттиқ жазоланган, яъни ясоққа етказилган.
Қўшин дам олиш, тўхташ ёки жанггоҳга тушганда лашкаргоҳ атрофи бир-бирига занжирбанд қилинган аравалар билан маҳкам ўралган, шох-шаббалар билан тўсилган, гирдига четан-чапар қўйилган, ичига мўнду ўрнатилган хандақлар билан иҳота қилинган. Истеҳком кундузги-язак ва тунги-талоя соқчи бўлинмалар ёрдамида қўриқлаб турилган. Ғанимнинг қораси кўриниши билан ғолиб лашкар хандақдан чиққан ҳамда жанговар саф тузган ҳолда унга қарши юзланган. Юриш ёки муҳораба чоғида бошбошдоқлик ҳамда парокандаликка йўл қўймаслик мақсадида ҳар бир бўлинма, гуруҳ, қисмнинг ўз ўрон-пароли белгиланган.
Амир Темур армияси сафар пайтида қуйидаги жанговар таритибда ҳаракат қилган. Бош кучлардан анча илгарида қаравул-аванпост, ундан кейин манғлай (ҳиравул)- авангард, баранғар, жуванғар, қўл, чағдавул-(форсий дадабиётларда-соқа) аръергард юрган. Қўшин ортидан ўғруқ пешма-пеш келган.
Қўшинда сувли тўсиқларни кечиб ўтишга алоҳида эътибор қаратилган. Дарёларнинг саёз ерлари гузар-кечикка айлантирилган ва соқси отлиқ гуруҳлар томонидан эҳтиёт қилинган. Дарё ёқасига етиб келган қўшин бўлук-бўлук, фавж-фавж, қисм-қисм бўлиб кечикдан ўта бошлаган. Кўклам ва куз фаслининг серёмғир кунларида дарё сувининг кўпайиши натижасида гузардан ўтиш анча мушкуллашган. Дарёлар устида қайиқлар ёрдамида боғланган кўприк орқали оғир техника ҳамда ўғруқ ўтказилган. Суворийлар кўпинча тезоқар дарёлардан отнинг югани ва ёлига осилган тарзда, пиёдалар эса мешлар кўмагида осонлик билан талофатсиз кечиб ўтган.
Соҳибқирон жанг майдонини танлашда бевосита иштирок этган. Жангоҳнинг текис, кенг ва қўшин қисмларини жойлаштиришга қулай бўлиши талаб қилинган. Айниқса, маъракагоҳнинг ичимлик сув манбаига кўзига тушмаслиги мақсадга мувофиқ ҳисобланган.
Аксарият вазиятларда ғанимни жонггоҳга киритиш мақсадида Соҳибқирон ўзини заиф қилиб кўрсатар эди. Ушбу стратегик ҳийла (савқул-жайш) кўп ҳолларда муваффақият келтирган. 1398 йилнинг 17 декабрида Ҳиндистон ҳукмдори Султон Маҳмуд биринчи томонидан тор-мор этилган эди.
Мухолифатчи лашкар билан дастлабки тўқнашувни разведка вазифалари билан машғул бўлган енгил суворийлар, яъни қоровул бошлаб берган. Шунданг сўнг, ўнг ва чап қанот илғор қисмлари-барағар хиравул ва жуванғар ҳиравул мададида асосий илғор қисм манғлай жангга қадам қўйган. Манғлай ортидан баранғар ҳамда жуванғарнинг қолган икки бўлаги, яъни чапавул ва шақавул пешма-пеш ҳаракат қилган. Мабодо ушбу куч душманни маҳлуб этишга кифоя қилмаса, у ҳолда бош қўмондон-амириул-умаро бошчилигидаги етакчи кучлар қўл (ғўл) ҳал қилувчи ҳужумга ташланган.
Мухолиф лашкарда қочиш белгилари ва мағлубият аломати зоҳир бўлиб қолгач, уни таъқиб этиш учун чапдаст суворийлардан тузилган қувғинчи тайин қилиган. Қувғунчилар шикаст топганларга шундай шиддат билан ҳамла қилганки, душман отлиқларида от суришга мажол, пиёдалар учун қочишга паноҳ қолмаган. Қалъа ёки қўрғонга чекиниб, мустаҳкамланишга улгурган ғаним муҳосара қилинган.
Қалъа деворлари яқинида манжаниқлар қурилиб, ғалтаклар устига ўрнатилган арродалар тикланиб, қамалдагиларга қарата хар тарафдан тошлар ирғитилган, аръдлар ишга солинган. Борулар остида нақблар кавланган. Деворларда очилган раҳналар орқали аскарлар селдай ичкарига ёпирилиб кира бошлаган. Қалъага чор тарафдан мўр-малаҳдай ёпирилиб келаётган аскарлар қамал аҳли томонидан отилаётган ўқ, найза, тош баъзан ёнаётган моддалардан сақланиш учун бошларига қалқон ёки тура тутиб, деворларга қўйилган шоти ё бўлмаса ташланган камандва халқалар ёрдамида юқорига кўтарилган.
Амир Темурнинг саркардалик салоҳияти, унинг бир неча бор кам сонли черик билан қўрқув билмасдан кўп сонли ғаним лашкарига қарши жанг олиб борган чоғларида яққол кўзга ташланади. Унинг қўшини тоғли ҳудудларда ҳам муваффақият билан жанг ҳаракатлари олиб бориш, мустаҳкам қалъа ва ҳисорларда ўрнашиб олган душманни мағлуб этиш қобилиятига эга эди.
Л.И.Гумилев таъкидлаганидек, Амир Темур буюк давлат арбоби, ислоҳатчи ва саркарда сифатида Александр Македонский, Юлий Цезарь, Буюк Карл, Чингизхон, Напалеон каби атоқли шахслар сафидан ҳақли равишда ўрин эгаллайди.
Марказий Осиёда урма чолғулар даврлар ўтиши билан такомиллашиб, халқ ҳаётида муҳим ўрин тутган. Тарихчи ан-Насафийнинг ёзишича, Хоразмшоҳ Алоуддин Муҳаммад саройида ўтказилган тантаналарда турли мамлакат ва вилоятларнинг асир олинган 27 хукмдори саф тортиб, ноғораларда “Нубаи Зу-л-қарнайн” усулини чалиб туришган.
Соҳибқирон Амир Темур ва Темурийлар даврида чолғулар ҳарбий унвон ва даража нишони рамзи сифатида қўлланилган. Соҳибқирон ўзининг “Тузуклар”ида “катта ноғора ва байроқ ато этиш” хусусида алоҳида тўхталиб қуйидагиларни ёзади: “Амр қилдимки, ўн икки катта амирнинг ҳар бирига битта байроқ ва бир ноғора берилсин. Амир ул-умарога байроқ, ноғора, туғ ва чортуғ тақдим этсинлар”. Амир Темур ҳарбий оркестрида жуфт ноғора, кўс ноғора, довул (духул) сингари урма чолғулар мисдан ясалган қоранай (ҳозирги карнай), найи Румий, буғ, нафир, тирсакки, карнай, сурнай каби пуфлама чолғулар билан бойитилган эди. Тарихчи Али Яздий қуйидагича таърифлайди: “... унда (қалъада) 300 эркак духул, қушнай, наққои, нодир, таблак, табал ва карнай-сурнайлар чалиш билан машғул эрди”.
Урма чолғулар ов маросимларида ҳам кенг қўлланилган. Амир Темур ва Тўхтамишхон ўртасидаги хал қилувчи жанг ҳижрий 793 йил ражаб ойининг 11 куни (1391 йил 14 июн) Идил дарёсининг ўнг соҳилида, “Саидра” билан “Чистопол” орасидаги Кундузча деган жойда бўлди. Қуёш чиқмасдан карнай-сурнай, бурғу ва катта-кичик ноғораларнинг хуруши осмону фалакни ларзага келтирди. Шундан кейин ҳар иккала тарафнинг аскарлари бир-бирлари уруш майдони бўйлаб ҳужумга ташландилар. 1398 йил 17 декабрда Соҳибқирон аскарлари Ҳиндистон юришида ҳам карнай-сурнай, бурғу ва катта-кичик ноғораларнинг шиддатли шовқини остида бутун уруш майдони бўйлаб ҳужумга ташландилар.
Темурийлар даврида саройнинг бош дарвозалари тепасига махсус ноғорахоналар қуриш одат тусига айланган эди. Маълумки, сарой мусиқий гуруҳларининг карнайчи, ноғорачилардан иборат етакчиларни ҳукмдорнинг шахсан ўзи тайинлаган ва уларни “мехтар” деб аташган.
Мазкур гуруҳлар оммавий байрам, тантана ва сайилларда фаол қатнашган. Шунингдек, Соҳибқирон даврида махсус қурилган “тарабхона” (томоша кўрсатиладиган майдон) ва минбар (Соҳибқирон ва ҳарбий ноғоралар учун қурилган тахт) мавжуд бўлган. Аскарлар руҳини кўтариш мақсадида Амир Темур Самарқандда тантанали маросимлар, ҳарбий кўриклар ўтказиб турган. Мазкур тантанали маросимларда Соҳибқирон ноғораларининг тантанавор садолари остида, виқор ила туғини кўтариб, саф тортиб турган бўлинмаларни оҳиста айланиб чиқарди. Одатда, бутун қўшинни назоратдан ўтказиш учун икки кундан ортиқ вақт кетарди.
Манбаларда таъкидланишича, Улуғбек математик олим сифатида формула ва ёзувларга асосланган ҳолда катта-кичик ноғораларда ижро этилувчи булужи, шодиёна, ахлоқий, усули равон ва улуғи каби бешта мусиқа асари ёзган. Улуғбек ҳукмронлик қилган даврда ҳарбий юришларда ноғора ва карнайлардан фойдаланган.
Манбаларнинг гувоҳлик беришича, Соҳибқирон вафотидан сўнг бир ёшли шахзода Иброҳимга бобосининг жанговар ноғора ва кумушдан аждарҳо тасвири туширилган қора туғини ўтказдилар ҳамда бутун қўшин билан биргаликда унга тожу тахт эгасига кўрсатиладиган иззат-ҳурмат кўрсатдилар.
Мусиқашунос Т.Визго Соҳибқироннинг ҳарбий ва сарой чолғулари қаторидан жой олган “тирсакли карнай” деб аталган чолғунинг асл номини келтирмаган. Аммо уни жангу жадалларнинг доимий иштирокчиси-“сурон сури”нинг бир тури деб фараз қилиш мумкин.
Манбаларда пуфлама сур димо яна бир урма чолғу-нокур билан биргаликда қайд этилади. Бурғу эса йирик туёқли ҳайвон шохларидан ясалган.У афсонавий Сиёвуш даврида ҳам мавжуд бўлган. Зеро, манбаларда Сиёвуш даврида ҳам мавжуд бўлган. Зеро, манбаларда Сиёвуш Хоразм қалъасида чиққанида бурғулар чалингани қайд қилинган.
Бу қадимги чолғу Соҳибқироннинг ҳарбий оркестрида ўзига хос ўрин тутган. Али Яздий Қарши шаҳрини қамал қилиш чоғида “Соҳибқирон хазрат фармон бердиларки, бурғу товушларидан тахайюр луди бошларига урди”, деб маълумот берган.
Қарши забт этилгандан сўнг, Соҳибқирон Дарвешак бурғучи исмли ҳарбий созанданинг хизматини алоҳида тақдирлаган. “Бурғу” кейинчалик Бобур лашкарлари мусиқаси рамзи сифатида Ҳиндистон маданиятига ҳам кириб борган.
Туркий халқларнинг яна бир анъанавий чолғуси-коварка (Навоийда-каварга) Соҳибқирон даврида созандалар томонида чалинган. Унинг тасвири минатюраларида сақланмаган. Мусиқа рисолаларида ҳам эслатилмайди. Аммо Шарафиддин Али Яздийнинг коваргани-тўс, ноғора тоифасига мансуб зарбли чолғу тури сифатида қайд қилган. “Лашкар ҳозир бўлиб, тартиб тортилди (берилди) , коварга ва бурғу уриб юзландилар”...
Коварга “Зафарнома”да жуда кўп тилга олинади ва жанг вазифасини доимий мусиқий рамзи сифатида тасвирланади. Аммо у сўнгги асрларга оид манбаларда деярли қайд этилмайди.
Туркийлар оркестрида қадимги даврлардан ҳозирги пайтгача машҳур бўлган сурнай билан бир қаторда, янги туркий анъаналар билан боғлиқ “Чабчиғ” ва “Шон” чолғулари ҳам кенг қўлланилган.
Хўжа Абдулқодир Мароғий маълумотларига кўра, “чабчиғ”-шохсимон пуфлама чолғу бўлиб, Марказий Осиёда турк хоқонлиги давридан бошлаб тарқала бошлаган энг қадимги чолғулардан ҳисобланади. Муаррих Амир Темур ҳарбий харакатларида оркестрда чабчиғ қўлланилганини таъкидлайди.
Ўша даврда Хўжа Абдулқодир Мароғий энг машҳур мусиқачи бўлган. Амир Темур бу мусиқачининг ғаройиб мусиқий қобилияти ҳақида эшитиб қолиб, уни Боғдоддан Самарқандга кўчиртириб келган. Мароғий бастакор сифатида 100 дан ортиқ асар, шу жумладан, кўп қисмли туркум асарлар ва усуллар: “Зарб ал-фатх”, “Чахор-зарб”, “Даврий шоҳий”ни яратган, шунингдек, мақомларга “Таснифи Хўжа Абдул Қодир”, “Амали тарона”, “Амали бўстон”, “Амали Гулистон”, “Амали хористон” деб номланган янги бўлимлар киритган. Афсуски, бизгача бу асарларнинг фақат номларигагина етиб келган холос. Аммо таъкидлаш жоизки, ҳозирги пайтгача Бухоро ва Самарқандда кенг тарқалган “Зарб ал-фатҳ”, “Чахор-зарб” усуллари фольклор ва замонавий мусиқада, айниқса, Бухоро “Занг-банди” қисмларида жуда кенг қўлланилиб келинмоқда.
Амир Темур давридаги юксак маънавий муҳит мусиқа санъати равнақига, чолғучилик ва ижрочиликнинг ўсишига, шунингдек, мусиқа фанининг ривожланишига кенг имкон берган. Шаҳарларнинг турли даҳаларида кишилар ўз касб-ҳунарига ишора қилувчи “Қўшиқчилар кўчаси”, “Мусиқачилар даҳаси”, “Бастакорлар маҳалласи” каби номи билан машҳур манзиллар бўлган.
Генерал М.И.Иваниннинг “Мўғул-тоторлар истилолари ва Ўрта Осиё халқларининг Чингизхон ва Амир Темур замонидаги ҳарбий санъат” асарида шундай маълумот бор.
Авваламбор шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, ҳар иккала фотиҳ ва давлат арбоби ҳақидаги тўла тафсилотлар ва дуруст маълумотлар, замондош тарихшунослар ва сайёҳларнинг китобларидан яхши маълум.
ХУ1 асрдан то шу кунларгача фақат ҳазрат соҳибқирон Амир Темур ҳақида жаҳонда 20 мингга яқин китоб ва рисолалар чоп этилган.
М.И.Иванин ҳар иккала шахсни, Чингизхонни ҳам, Амир Темурни ҳам зўр истеъдод эгаси бўлган давлат арбоби, бемонанд саркарда сифатида баҳолайди ва мазкур асарида ўз қўшинларининг тактик ва ҳарбий-стратегик тузилиши, қуролланиши, ҳарбий харакатлар пайтидаги тузилиши ва ўрнашиши, умуман қўшинларнинг бошқарилиши тартиб-қоидалари, ҳарбий мансабдорлар ва уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари, вазифалари ва маоши, жанг олиб бориш санъати ҳақида, етук ҳарбий мутахассис сифатида, кенг маълумот беради. Лекин у Чингизхон билан Амир Темурнинг фаолиятини холисона муқойиса қилади ва улар ўртасида катта фарқ-тафовут борлигини айтади. Амир Темур фаолиятида кўпроқ ўйлаб иш тутиш, вазминлик билан иш олб бориш ҳукмронлик қилганини айтади. М.И.Иваниннинг бу фикри ўзидан аввал ўтган европалик йирик тарихчиларнинг асарларида , масалан машҳур инглиз тарихчиси Эдвард Гиббон (1737-1794)нинг “История упадка и разрушения Римской империи”, немис тарихчиси Фридрих Шлоссёр, Фридрих Вебер “Умумий тарих” деб аталган китобларида, рус тарихчиси С.М.Соловьев ва бошқалар Темурни юксак баҳолайдилар. АҚШлик ҳарбий тарихчи Ричард Нельсоннинг Амир Темур ҳақида айтган мана бу гаплари муҳимдир: “Темур тарихдаги буюк саркардалар орасида алоҳида ажралиб туради. Лекин ҳарбий тарихни мутахассис сифатида ўрганувчилар бошқа”. Улар олиб борилган ҳарбий жангни геополитик замин билан боғланган ҳолда, у ёки бу юриш нима учун ғалабага олиб келганлигини атрофлича ўрганишга ҳаракат қиладилар. Темурнинг жангларда кўрсатган мардлиги унинг дўстлари ва душманлари орасида катта обрў қозонишга сабаб бўлган. Унинг куч-қудрати ва чидамлилиги ҳам кишини оло қолдирган. У амалга оширган узоқ муддатли ҳарбий юришлар (айримлар тўрт йилгача чўзилган) бунга яққол мисолдир. Ҳатто ҳаётининг сўнгги йилларида ҳам унда ғайрат тўлиб тошганлигини кўрамиз. Анқара ёнида Боязидга қарши олиб борилган машҳур жангни бошқарганда Темур 70 ёш атрофида бўлган.
Амир Темур ҳарбий санъат устаси ҳам бўлган. У Тўхтамишни енгиб, Олтин Ўрдани забт этиш учун унчалик ҳам меҳмондўст бўлмаган шимол чўлларини оралаб борди. Бикиюкга (мўғул саркардаси Бекчик) га қарши урушда у Пули сангинни ўраб олиш учун кам сонли аскар қолдирди-да, асосий кучни душманнинг уч тарафига жойлаштирди. Бикиюк “қуршаб олинибман, аскарим ҳам кам сонли экан”, деб уйласин учун кечаси жуда кўп ерга гулхан ёқтирди.
Буюк саркарда сифатида Темур ўз жангчиларини ҳаммавақт жанговар ҳолда тутган... У жангга узоқ тайёрланиш орқали тез, шиддатли ҳужум уюштиришни афзал билган. Нотўғри ҳолат, ноқулай вазиятда ҳам, 1000 нафар жангчига қарши турганда ҳам, 10 та жангчи билан тўғри ҳолат ва қулай вазиятда турган маъқул”,-деб айтган эди.
Темур сиёсий фаолиятининг бошланишида катта қўшинга бош бўлиб турганда ҳам, Туғлуқхон билан ўта нозик иттифоқ тузди. Темур ўзининг кенг кўламли юришларида ҳарбий техникани ҳам яхши билган ва ундан тўғри фойдаланган. Ҳарбий юришларида нефтъ билан тўлдирилган қозонлардан фойдаланган. Жанговар филлардан сақланиш йўлларини яхши билагн. Темур жанг пайтида энг зарур ва керакли ерда пайдо бўлиш хусусияти ҳам мавжуд эди. Темур турли пайтлардан усталик билан фойдалана олган.Аввал у ўз душманларининг зафарли томонларини аниқлаб олиб, кейин унга қачон ҳужум қилишни билган.
Мазкур асар икки қисмдан иборат. “Мўғул-тоторларнинг Чингизхон замонидаги ҳарбий санъат”, иккинчи қисми “Ўрта Осиё халқларининг Темур замонидаги ҳарбий санъати” деб номланади.
М.И.Иванин асарининг иккинчи қисми “Ўрта Осиё халқларининг Темур замонидаги ҳарбий санъати”деб аталади ва қуйидаги қисмларни ўз ичига олади:
- Чингизхон ва унинг авлоди тарафидан босиб олинган мамлакатларнинг Темурнинг ёшлик пайтидаги умумий аҳволи ва Амир Темурнинг 1391 йилгача олиб борган урушлари.

  • Темур армиясининг қуроллари, юриш пайтидаги ҳарбий анжомлари ва захиралар, сипоҳийларнинг ҳарбий мансаб ва мартабаларини кўтариш тартиби; бошлиқларнинг хукмронлиги, сипоҳийларнинг маошлари.

  • Темур қўшинларининг мунтазамлиги.

  • Амир Темурнинг жанг пайтида ишлатган қонун-қоидалари ва қўшиндаги мавжуд ҳарбий тартиб (қўшиннинг тузилиши).

  • Сони 12 минг суворийга етган ҳарбий қисм учун.

  • Сони 12 мингдан 40 мингача бўлган корпус учун.

  • Бутун армия учун

  • Ҳарбий лагерда туриш тартиб-қоидалари.

  • Қрим татарларнинг Украина устига қилган юришлари пайтидаги тузилиши.

  • Харакатдаги ва умуман жанг пайтида қўллаган усуллари.

  • Кўчманчи халқларнинг катта ва кичик урушларга қобилияти.

  • Қирғиз-қозоқларнинг чегарадош ерлардан ўғирлаб кетишда қўллаган усуллари.

  • Амир Темурнинг қўшни давлатлар ҳақида маълумот тўплаш усусллари.

  • Уғруқ ва ҳарбий юришлар пайтида озиқғовқат жамғариш усуллари.

  • Чингизхон империясининг таркибига кирган ўтроқ аҳоли билан баъзи кўчманчи халқларнинг ҳарбий салоҳияти, улар олиб борган урушларнинг характери, ҳарбий-сиёсий қонун-қоидалари.

  • Темурнинг босиб олиган мамлакатларда ишлатган ҳарбий-сиёсий ва маъмурий қонун-қоидалари ва тартиби.

  • Амир Темурнинг Тўхтамишга қарши 1391 йили Олтин Ўрда устига қилган юриши.

  • Темурнинг 1398-1399 йили Ҳиндистон устига қилган юриши.

  • Темурнинг 1402 йили Боязид Йилдирим билан Анқара ёнида қилган уруши.

  • Хитой билан катта урушга ҳозирлик.

  • Хотима.

Амир Темур замонида Ўрта Осиё халқларнинг ҳарбий санъатига бағишланган қисми, биринчи қисмга нисбатан, тўлароқ ва тафсилотларга бойроқ. Унда Чингизхоннинг авлоди пайтида мўғул-тоторлар тарафидан асоратга солинган мамлкатларнинг Х1У асрнинг иккинчи ярмидаги аҳволи, Амир Темур олиб борган урушлар, Темур армиясининг салоҳияти ва қудрати, унинг турли шароитларда идорага қилиниш тартиби, ҳарбий бошлиқлари ва уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ва вазифалари каби масалалар ўртага ташланиб моҳокама қилинган.
Бу асар ҳарбий тарихга бағишланган асарлар орасида алоҳида ўрин тутади ва Амир Темур ҳарбий санъатини ўрганишда тарихчиларга муҳим қўлланма бўлиб хизмат қилади.


Download 63,67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish