Тадқиқотнинг республика фан ва технологияларни ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги. Мазкур тадқиқот Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожлантириш ва ҳуқуқий жамиятнинг маънавий-аҳлоқий ва маданий ривожланиши, инновацион иқтисодиётини шакллантириш устувор йўналиши доирасида бажарилган.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Жамиятни ривожлантириш стратегиясининг устувор йўналишига мувофиқ келгусида Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларида таҳсил олишни ҳоҳловчи, ўз билимлари ва кўникмаларидан турли амалий қўллаш соҳаларида тезкор фойдалана оладиган ҳарбий-техник йўналишдаги ўқувчиларга бўлган эҳтиёж ортиб бормоқда(В.Е.Жабаков, Н.В.Мухамедзянова, С.В.Непомнящий ва бошқалар).
Л.П.Матвеев (70,71), С.А.Полиевский (90), В.И.Ильинич (46), В.И.Изаак (47), ишларида қайд этилишича, таълимнинг ўрта бўғини бўлган ихтисослаштирилган ўқув юртларида ҳаракат сифатларини такомиллаштириш жисмоний тарбиянинг долзарб йўналиши ҳисобланади.
Ушбу муаммо олий таълим муассасалари талабалари учун А.М.Гафитулин (24), И.А.Кошбахтиев (10), А.Н.Абдиев (7), Д.В.Никидгоров, А.И.Рахматов, О.Х.Абдалимов (10), А.В.Евсеев (32,33), К.Х.Сафиулина, А.А.Белкин, А.Т.Хасанов (107) ва бошқалар томонидан етарлича кенг ўрганилган ва тажриба орқали ишлаб чиқилган.
Муалифлар гуруҳи Г.А.Дегтяренко, Т.С.Разиков (92), Р.А.Хамроқулов (106), С.А.Гайдус, А.В.Найденым, Т.В.Шалонин, С.О.Цекунов, Ю.Кочарян (53), томонидан чақириққача ёшдаги ўқувчи ёшларни тайёрлашда замонавий жисмоний тарбия методикасини жорий этиш бўйича диссертация ишлари бажарилган.
Ҳудудий омиллар инобатга олинувчи жисмоний тарбияни такомиллаштириш педагогика фанининг долзарб муаммоларидан ҳисобланади. Ш.Х.Ханкельдиев (108,109,110,111), ўз диссертация тадқиқотларида ўқувчиларнинг атроф-муҳитнинг юқори ташқи ҳароратига мослашиши яхшироқ кечиши учун ишлаб чиқилган гипотермик танафусларни ўқув жараёнида тажрибада синаб кўрган ва уларни таълим муассасаларида жисмоний тарбия бўйича амалий машғулотларда кенг қўллашни тавсия этган.
Ихтисослаштирилган ҳарбий-техник лицейларда ўқувчиларнинг амалий жисмоний тайёргарлиги масалаларига доир ватанимиз ва ҳорижий илмий адабиётлар таҳлили шуни аниқлашга имкон бердики, уларнинг ҳаракат тайёргарлигини шакллантириш муаммоси жиддий илмий ва мақсадли педагогик тадқиқотлар ўтказилишини тақазо этади.
Диссертация тадқиқотининг диссертация бажарилган олий таълим муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. Диссертация иши Фарғона давлат университетининг Илмий кенгаш томонидан тасдиқланган илмий тадқиқот ишлари мавзувий режаси доирасида “Олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида жисмоний тарбия тизимининг илмий-методик асосларини ўрганиш” йўналиши бўйича бажарилган.
Тадқиқотнинг мақсади. Ўзбекистон Республикаси ҳарбий-техник лицейлари ўқувчиларининг амалий жисмоний тайёргарлиги бўйича дастур ишлаб чиқиш ва тажрибада асослаш, уларни ўқитиш ва Қуролли Кучлар соҳасида хурмат қилишга ҳамда олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга киришга тайёрлаш босқичида ўқувчиларнинг таълим жараёни самарадорлигини ошириш.
Тадқиқотнинг вазифалари:
Социологик тадқиқотлар маълумотлари асосида Ўзбекистон Республикаси ҳарбий-техник лицейлар ўқувчиларининг жисмоний тарбия ҳолати ўрганиш.
Ўзбекистон Республикаси ихтисослаштирилган лицейлар ўқувчиларининг жисмоний ривожланиши, умумий ва махсус ҳаракат тайёргарлиги кўрсаткичларининг узвийлигини аниқлаш.
Ҳарбий-техник лицейлар ўқувчиларининг амалий ҳаракат сифатларини такомиллаштиришга мўлжалланган йўналишдаги машқлантирувчи амалий жисмоний тайёргарликнинг ишлаб чиқилган дастурини тажрибада асослаш ва ўқув жараёнига жорий этиш.
Ихтисослаштирилган лицей ўқувчиларининг жисмоний тарбия бўйича амалий машғулотларни ўтказиш методикаси ҳусусиятларига ҳудудий омилларнинг таъсирини ўрганиш, ўқувчиларни баҳор-ёз даврида ўқитишда исиққа мослашиш яхши кечиши учун ишлаб чиқилган гипотермик танафуслар кўринишдаги педагогик технологияларни ўқув жараёнига жорий этиш.
Тадқиқотнинг объекти. Ўзбекистон Республикаси ҳарбий-техник лицейлар ўқувчиларининг жисмоний тарбия бўйича таълим жараёни.
Тадқиқотнинг предмети. Ўзбекистон Республикаси ҳарбий-техник лицейлар ўқувчиларининг амалий жисмоний тайёргарлиги бўйича муаллифлик дастури.
Тадқиқотнинг методлари. Илмий, илмий-методик адабиётларни таҳлил қилиш ва умумлаштириш; социологик тадқиқотлар; жисмоний ривожланиш ва ҳаракат тайёргарлигини педагогик тестлаш; назорат синовлари; педагогик тажрибалар ва математик статистика методлари.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги. Қуйидагилардан иборат:
Жисмоний тарбия бўйича ўқув-ишчи дастурни ишлаб таҳлил қилиш ва ихтисослаштирилган лицей ўқувчилари ўртасида ўтказилган социологик тадқиқотлар натижалари асосида Ўзбекистон Республикаси ҳарбий-техник лицейлари ўқувчиларининг жисмоний тарбия ўқув жараёнига тузатишлар киритиш зарурати аниқланди;
Ўзбекистон Республикаси ҳарбий-техник лицейлар ўқувчиларининг жисмоний мақоми даражалари аниқланди ва уларнинг ўзаро корреляцион боғлиқликлари текширилди;
Ҳарбий-техник лицейлар ўқувчиларининг жисмоний тарбия бўйича ўқув жараёнига муллифлик дастурини жорий этган ҳолда инновацион таълим технологияси ишлаб чиқилди ва тажрибада синовдан ўтказилди;
Ҳарбий-техник лицейлар ўқувчиларининг ҳаракат тайёргарлиги бўйича баҳолаш градациялари ишлаб чиқилди ва амалиётига жорий этилди;
Ҳарбий-техник лицей жисмоний тарбия ўқитувчисининг профессиограммаси модели ишлаб чиқилди.
Ҳудудий омилларни инобатга олган ҳолда ҳаракат сифатларини ривожлантиришга қаратилган машқлантирувчи йўналишидаги жисмоний тарбия дастурини тажрибада синовдан ўтказилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |