5-Mavzu: «Qishloq qurilish bank» ning kassa amallari.
Aйланма касса — банк иш куни давомида касса ҳужжатлари асосида нақд пул ва бошқа қимматликларни қабул қилиб олиш, санаб-саралаш, ўраб-боғлаш ҳамда уларни бошқа қимматликлардан алоҳида сақлаш ва чиқим қилиш учун банк касса тармоғида ташкил этилган кирим ва чиқим кассалариёки кирим-чиқим кассаси;
банкомат — банк пластик картаси сақловчисига ўз-ўзига хизмат кўрсатиш режимида нақд пулдаги ва бажарилган бошқа операциялар бўйича слипларни олиш, шунингдек банк пластик картаси орқали асосий ва қўшимча операцияларни амалга ошириш, жумладан маблағларни ҳисобга киритиш ва ҳисобдан чиқариш, банк пластик картасининг баланси ва банкдаги ҳисобварақ қолдиғи ҳолати тўғрисида ахборот олиш ва паролларни ўзгартириш имконини берувчи электрон-механик мослама;
валюта қимматликлари — нақд чет эл валютаси, чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар, чет эл валютасидаги тўлов ҳужжатлари ва соф қуйма олтин;
инкассация пункти — бозор ва савдо мажмуалари ҳудудида фаолият юритаётган хўжалик субъектлари томонидан инкассация сумкаларига (қопларига) солинган нақд пул тушумларини инкассация хизмати ходимига топшириладиган махсус жой (хона);
қайта санаш кассаси — банк иш куни давомида инкассаторлар гуруҳи томонидан йиғиб келинган ҳамда кечки касса ходимларидан қабул қилиб олинган инкассация сумкаларидаги (қопларидаги), шунингдек қайта санаш учун касса мудири томонидан топширилган нақд пул ва бошқа қимматликларни қайта санашга мўлжалланган касса;
касса операциялари — касса ҳужжатлари асосида нақд пул ва бошқа қимматликларни кирим ёки чиқим қилиш, қайта санаш, саралаш, ўраб-боғлаш, алмаштириб бериш ҳамда инкассаторлардан қабул қилиб олиш ёки уларга ташиш учун топшириш;
касса тармоғи — нақд пул ва бошқа қимматликлар билан касса операцияларини бажариш ҳамда уларнинг бут сақланишини таъминлаш учун ташкил этилган кирим, чиқим, қайта санаш ва кечки кассалар ҳамда пуломборлари жойлашган ҳудуд;
касса ҳужжатлари — белгиланган тартибда расмийлаштирилиб, нақдпул ва бошқа қимматликларни кирим ёки чиқим қилиш учун, шунингдекинкассаторлардан қабул қилиб олиш ёки уларга ташиш учун топширишда асосбўлиб хизмат қилувчи ҳужжатлар;
кечки касса — банк иш куни якунланганидан сўнг, инкассаторларгуруҳидан нақд пул ва бошқа қимматликлар солинган ёки бўш инкассациясумкаларини (қопларини) қабул қилиб олиш ҳамда иш куни узайтирилган кассаларда иш якунлангач, улардаги нақд пул ва бошқа қимматликлар қолдиғини қабул қилиб олиш, шунингдек дам олиш ва байрам кунлари ишлайдиган кассаларга мадад пулларини бериш учун ташкил этилган касса;
қимматликлар — банк касса тармоғига сақлаш учун ёки гаров таъминоти сифатида топширилган ва ўз қийматига эга бўлган барча қимматликлар (қимматбаҳо металл ва тошлардан тайёрланган буюмлар, сақлаш учун топширилган қимматли қоғозлар, мулклар ва мулкий ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар, қатъий ҳисобда турувчи бланклар).
кирим кассаси — банкда ўз ҳисобварағига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлардан банк иш куни давомида кирим касса ҳужжатлари асосида нақд пул ва бошқа қимматликларни қабул қилиб олувчи касса;
нақд пуллар — Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (бундан буён матнда Марказий банк деб юритилади) томонидан турли номиналлардаги банкнот ва тангалар кўринишида муомалага чиқарилган пуллар;
пул омбори — банк биносининг касса тармоғи жойлашган ҳудуддатегишли техник талаблар асосида қурилган ҳамда нақд пул ва бошқақимматликларни сақлаш учун мўлжалланган омбор;
сайёр касса — банкнинг махсус жиҳозланган автомашинасида жойигачиққан ҳолда, жисмоний шахслар томонидан тақдим этилган тўловҳужжатларига асосан, тўловларни нақд пулда ёки банк карталари орқали қабулқилиб олувчи касса;
слип — банк картасидан фойдаланилган ҳолда терминал ёки банкоматда кирим ёки чиқим операциялари бажарилганлигини тасдиқловчи ва ўзида бажарилган операцияларнинг суммаси, тури, санаси, шунингдек банк картаси, терминал ёки банкоматни идентификация маълумотларини ўзида акс эттирувчи терминал ёки банкомат квитанцияси;
чакана амалиётлар кассаси — банк иш куни давомида жисмонийшахслардан касса ҳужжатлари асосида нақд пул ва бошқа қимматликларниқабул қилиб олиш ёки чиқим қилиш, шунингдек уларнинг банк карталариорқали тўловларни қабул қилиш ҳамда валюта айирбошлаш шохобчаси вачакана касса хизматларининг бошқа турларини кўрсатиш учун ташкил этилганкасса;
чиқимкассаси — банкда ўз ҳисобварағига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларга банк иш куни давомида чиқим касса ҳужжатлари асосида нақд пул ва бошқа қимматликларни чиқим қилувчи касса.
инкассахонаси — нақд пул тушумлари солинган ва белгиланган тартибда пломбаланган сумкани (қопни) бевосита мижоздан қабул қилиб олиш учун мўлжалланган хона.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувнинг 2018 йил 15 декабрдаги 39/19-сонлиқарорига (рўйхатрақами 3028-1, 23.01.2019 й.) асосан хат боши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.01.2019 й., 10/19/3028-1/2532-сон)
Do'stlaringiz bilan baham: |