Учинчидан, мафкуравий қарашлардан қатъий назар ҳамкорлик учун очиқлик,
умуминсоний қадриятларга, тинчлик ва хавфсизликни сақлашга содиқлик;
Тўртинчидан, халқаро ҳуқуқ нормаларининг давлат ички нормаларидан устуворлиги;
Бешинчидан, ташқи алоқаларни ҳам икки томонлама, ҳам кўп томонлама келишувлар асосида ривожлантириш. Биз ташқи алоқаларни халқаро муносабатларни турли йўналишлар бўйича муваффақиятли ривожлантиришни хавфсизлик ва барқарорликни кафолати деб биламиз . Ўз навбатида Европа Иттифоқи давлатлари ва халқаро ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикаси билан ҳамкорлик алоқалари, Марказий Осиёда тинчлик ва барқарорликни таъминлашда, ўзаро ижтимоий-иқтисодий, савдо, илмийтехникавий соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга. Таъкидлаш ўринлики, Европа Иттифоқи (ЕИ)–ўзида халқаро ташкилот ва федератив давлат хусусиятларини мужассамлаштирилган давлатлараро уюшма хисобланади. У дастлаб, Европа ҳамжамияти (“Умумий бозор”) номи билан аталган. Европа Иттифоқи тўғрисидаги шартномага 1992 йил Маастрихт шаҳрида (Недерландия) Европа ҳамжамиятига аъзо бўлган 12 давлат ва ҳукумат бошлиқлари имзо чеккан Европа мамлакатларининг сиёсий ва валюта-иқтисодий иттифоқини вужудга келтириш тўғрисидаги бу шартнома 1993 йил 1 ноябрдан кучга кирган. Европа Иттифоқининг мақсадлари Европа халқларининг мустаҳкам иттифоқини вужудга келтириш, ички чегаралари бўлмаган макон яратиш,узаро иқтисодий-ижтимоий таъсирни кучайтириш йўли билан узоқ муддатли иқтисодий тараққиётга ёрдам беришдан иборат Шунингдек, Европа Иттифоқи ташкилоти ва унга аъзо давлатлар билан ҳар томонлама алоқаларни ривожлантириш республикамиз ташқи сиёсатининг асосий йуналишларидан бири ҳисобланиб, миллий манфаатларимизга тўлиқ мос тушади. Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамияти билан ҳамкорлик қилишида Европанинг имкониятлари миллий манфаатларимиз нуқтаи назаридан муҳимдир. Европа ва бутун Ғарб юксак технологиялар ва инвестициялар манбаидир, ҳозирги замон демократияси ва инсон ҳуқуқларининг рамзидир. Буларнинг барчаси ХХI асрга хавфсизлиги таъминланган ва барқарор ривожланаётган, юксак даражада тараққий этган ва замонавий демократик давлат бўлиб кириш мақсадида янгиланиш ва тараққиётни ўзининг стратегик вазифаси қилиб олган Ўзбекистон давлати учун ҳаётий заруратдир. Бу эса, бир томондан, иқтисодиётга инвестициялар олиб келиш учун барқарор ва хавфсиз муҳит яратишни, иккинчи томондан, ҳаётнинг ҳамма соҳаларида кенг кўламдаги ислоҳотларни амалга оширадиган мамлакатгина бундай хавфсиз муҳитни таъминлашга қодир бўлишини назарда тутади. Европа Иттифоқи, Ўзбекистон ташқи сиёсатида муҳим аҳамият касб этиб,уларнинг ўзаро муносабатлари аҳамияти эса қуйидагиларда ўз аксини топади:
Do'stlaringiz bilan baham: |