Қизиқиш ва иштиёқпарингиз асосидаўз
тизимингизни яратинг
Ишлаб чиқариш корхонамизни чет эл корхонаси
билан бирлаштирганимдан сўнг ишларим юришиб
кетган бўлса-да, мендаги қизиқиш сўнганди. Шунда
бой отам менга: “Мактаб кунлари тугади, энди юра-
гингга жойлаган ўз бизнес тизимингни қуриш вақти
келди. Қизиқиш ва иштиёқларинг атрофида тизим
ярат. Энди ишлаб чиқариш компаниялари билан
шуғулланма, ўз фикринг билан тизим ярат. Сен
мендан кўп нарсани %ўргандинг, лекин барибир
отангнинг
ўғлисан.
Сен
ва
отанг
-
қалбан
ўқитувчисизлар”, деб айтди.
Рафиқам Ким билан нарсаларимизни йиғиштириб,
янги методларни ўрганиб, ўша методикалар асосида
бизнес ташкил қилиш учун Калифорнияга кўчиб ўт-
дик. Аммо ўз бизнесимизни очгунча бор даромади-
мизни ишлатиб бўлиб кўчада қолдик. Ана ўшанда бой.
отамга телефон қилиб ёрдам сўрагандим, рафиқам
ёнимда эди. Мен ўшанда, бизни шу куйга солган орзу
ва қизиқиш, иштиёқларимдан нафратланиб кетгандим.
Лекин кўп ўтмай, биз компанияни очишга ҳаракат-
ни бошладик. Бу батамом ўзгача услубдаги, мактаб-
даги азалий услублардан бошқача маориф компанияси
эди. Биз талабаларни жойларида тинч ўтиришларини
талаб қилмай, аксинча фаол бўлишга даъват қилардик.
Маърузалар ўрнига, мавзуларни турли ўйинлар воси-
тасида ёритишга ҳаракат қилардик. Биз ўқитувчи-
ларимизга дарсларни қизиқарли воқеа ва латифалар
билан ўтишларини уқтйрардик. Ўқитувчиликка асосан
14
ўз бизнесларига эга одамларни таклиф қилардик ва
улар бизнинг янги услубимиз бўйича дарс ўтишларини
истардик. Уқитувчилар талабаларни баҳолаш ўрнига,
аксинча талабалар ўқитувчига баҳо беришарди. Агар
ўқитувчи талабаларнинг талабларига жавоб бера олма-
са, малакасини ошириши, шунда ҳам бўлмаса, ўрнини
бўшатиши лозим эДи. Ёшнинг, маълумотнинг, билим
ва диний қарашларнинг фарқи йўқ, фақат юракдан тез
ва аъло даражада ўқиш зарур эди, холос. Биз тезкор
ўқитиш даражасига кўтарилган эдикки, бир йиллик
ўқишни бир кунда уқтиришимиз ҳам мумкин эди.
Бизнинг сабоқларимизга ўз иш ва компанияларига
эга катталар, ҳатто 60 ёшли талабалар билан бирга 16
ёшлилар ҳам қатнашишарди. Талабаларимизни гуруҳ-
ларга бўлиб, улар ўртасида тест саволларини ишлатган
ҳолда ўйинлар ўтказилар, баҳолар ўрнига ўртага пул
тикилар ва ютган томон ҳаммасига эга чиқарди. Дарс
мобайнида тортишувлар, қичқириқлар, кулги ва ҳатто
кўз ёшлар ҳам бўларди. Ўқитувчининг вазифаси ўрта-
га мавзу ташлаш ва уни муҳокамага қўйиб ўзй четга
чиқиш эди. Биз тадбиркорлик ва сармоядорлик ҳақида
билим берардик, яъни “В” ва “I” бўлимлари тўғрисида.
Бизнинг бу ўқув услубимизни эшитган одамлар ўзлари
келиб ўқишга ёзилишарди ва ҳеч қандай рекламага
ҳам муҳтож эмасдик. Кўпчилик уқишга келганлар иш
ўрни қидираётганлар эмас, аксинча иш жойларини
яратмоқчи бўлганлар эди.
Беш йил ўтмай, дунё бўйлаб ўн бир офисли, кўп
миллионли бизнесга эга бўлдик. Биз янги маориф
тизимини яратиш билан бирга бозорда ўз ўрнимизни
топдик. Бизнинг қизиқиш ва иштиёқимиз, яхши
тизимимиз иккиланиш ҳамда эскича дастурлашни
енгиб чикди.
15
Ўқитувчиларнинг доим кам иш ҳақи тулашаётгани
ҳақидаги дийдиёларини эшитганимда, уларга ачиниб
кетаман. Тақдирларига бундай ёзилишига сабаб, улар
ўзлари танлаган тизимга дастурланиб қолишган. Ўқи-
тувчиликларига “Е” бўлимида туриб разм солишади.
Агар улар “В ” ёки “I” томондан қарашганда эди.
Едингизда тутинг, сиз ҳар бир бўлимда, ўзингиз
хоҳлагандек инеонга айланишингиз, ҳатто ўқитувчи
Ҳам бой бўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |