эса бунга жавобан: “Мен таътилга чиқишни жуда
хохдайман. Таътил
пулимни кредит карточкамга
ўтказиб бўлдим”, дейди.
Қачон катталардек иш тутасиз?
Квадрантнинг чап бўлимидан ўнг бўлимига ўтиш
даврида биз катталардек иш тутишимиз зарур. Биз
моддий томондан ўсишимиз даркор. Ота-она ёки бола
бўлишдан олдин биз пулга, сармоялашга ва қилаётган
ишимизга ёш қ улуғлардек боқишимиз лозим. Катта-
лардек бўлиш эса ҳамма ишни мустақил
бажариш ва
буни хоҳламасангиз ҳам мажбуран қилиш, демакдир.
Уз-ўзингиз билан суҳбатлашиш
Битта бўлимдан иккинчисига ўтган одамларга ўз-
ўзи билан гаплашиб туриш яхши натижалар беради.
Энг асосийси, ички туйғуларингизга сергаклик
билан
қулоқ тутишдир ва
шуни унутмаслик керакки, қайси-
дир бўлимда тўғри ҳисоблаган ҳаракатингиз бошқа
бўлимга асқотмаслиги мумкин. Ишдаги кўтарилиш ва
молиявий ҳимоядан молиявий озодлик сари ҳаракат
қилиш - энг аввалО фикрлаш тарзингизнинг ўзгариши
ҳамдир. Бундай пайтда ҳис-туйғулар таъсирида уйғон-
ган фикрлар билан мантиқий фикрларни' тўғри фарқ-
лай билиш ҳам аҳамиятлидир. Агар ўз ҳис-туйғу-
ларингиз устидан ғолиб кёлиб,. ишингизга мантиқан
ёндашсангиз, сйз учун муваффақият қозониш йўли-
даги имконият эшиклари очилади. Сизга нима дейиш-
ларидан к)фа ўз кўнглингиз, юрагингиз, ўзингиз билан
суҳбатлашишингиз муҳимроқдир.
Рафиқам билан уйсиз ва моддий томондан қийин
аҳволда қолганимизда, бир мунча муддат давомида
36
ҳиссиётларимиз бизга бўйсунмаган кунлар ҳам бўлган.
Ўшанда ҳис-туйғуларимиз гўёки мантиқан тўғри
фикрдек туюлган. Бизнинг ҳис-туйғуларимиз эса
дўстларимизнинг фикрларини тасдиқларди: “Мустаҳ-
кам иш ўрнини топинг ва ҳаётдан завқланиб яшанг” .
Аммо мантиқан фикрлаб, биз учун умидли ва хавф-
сиз иш
жойи эмас, озодлик муҳимроқ эканлигини тан
олишимиз зарур эди. Бизга фақат ҳис-туйғуларимизга
асосланган фикрларимиз халақит берарди. Бу фикрлар
мантиқан тўғридек туюлса-да, аслида ҳеч
нарсага ар-
зимасди. Биз чап томондан ўнг томонга ўтганимиздан
сўнг эса эски ўй-фикрларимиз ўз-ўзидан йўқолиб кет-
ди, янгилари эса ҳаётимизнинг кам-кўстини тўлдирди.
Шунинг сабабдан “Таваккал қила олмайман, ме-
нинг оилам бор,
уларни таъминлашим керак, менга
• мустаҳкам иш ўрни зарур”, “Пул топиш учун маблағ
керак, бундай пул менда йўқ, шу важдан ҳам мен
сармоядорлиқ билан шуғуллана олмайман” ёки “Мен
буни ўзим хоҳлагандек бажараман” дейдиган одам-
ларнинг ҳис-туйғуларини жуда яхши тушунаман.
Менда ҳам худди шундай ҳис-туйғулар уйғон-
ганлиги учун уларни тушунаман.
Лекин квадрант сари
йўл юриб, “В” ва “I” бўлимларида молиявий озод-
ликка эришганимдан сўнг чин дилдан айтишим
мумкинки, моддий мустақил бўлиш
фикрлаш тарзига
ҳам жуда яхши таъсир кўрсатар экан.
Do'stlaringiz bilan baham: