Талабалар мустақил таълимининг мазмуни ва ҳажми
№
|
Мустақил таълим мавзулари
|
Берилган топшириқ
|
Соат
|
|
I-семестр бўйича
|
|
58
|
|
Ишлаб чиқаришда, хавфли зарарли ҳолатлар ва бахтсиз ходисалар.
|
Реферат, слайд, ёзма
|
6
|
|
Саноат корхоналарида ишлаб чиқариш санитарияси ва меҳнат гигиенаси.
|
Реферат, слайд, ёзма
|
6
|
|
Ишлаб чиқаришда микроиқлим параметрлари ҳақида тушунча.
|
Реферат, слайд, ёзма
|
6
|
|
Шовқин ва тебранишнинг физик ва физиологик хусусиятлари.
|
Реферат, слайд, ёзма
|
8
|
|
Корхоналарда техника хавфсизлигини таъминлаш асослари.
|
Реферат, слайд, ёзма
|
8
|
|
Ёнғиндан дарак бериш воситалари, улардан фойдаланиш талаблари, қўллаш усуллари.
|
Реферат, слайд, ёзма
|
8
|
|
Ишлаб чиқаришда босим остида бажариладиган жараён хавфсизлик талаблари.
|
Реферат, слайд, ёзма
|
8
|
|
Электр тўкини қўлланилиши, одам танасига таъсири ва ундан ҳимояланиш чоралари.
|
Реферат, слайд, ёзма
|
8
|
|
II-семестр бўйича
|
|
58
|
|
Ишлаб чиқаришда қўлланиладиган хавфли юклар тури ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш чоралари.
|
Реферат, слайд, ёзма
|
6
|
|
Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизликни таъминлаш бўйича давлат назорати ташкилотлари ва уларнинг вазифалари.
|
Реферат, слайд, ёзма
|
6
|
|
Ишлаб чиқариш корхонасини лойихасини тузиш ва уни қурилишига бўлган талаблар.
|
Реферат, слайд, ёзма
|
6
|
|
Табиий хусусиятли фавқулодда вазият ва улардан муҳофаза.
|
Реферат, слайд, ёзма
|
8
|
|
Табиий офатлар оқибатида юзага келадиган фавқулодда вазият ўчоқларининг хусусиятларини ўрганиш.
|
Реферат, слайд, ёзма
|
6
|
|
Фавқулодда вазиятларда ўзига ва ўзаро тиббий ёрдам.
|
Реферат, слайд, ёзма
|
6
|
|
Радиоактив зарарланиш даражасига қараб кўриладиган чора-тадбирлар.
|
Реферат, слайд, ёзма
|
6
|
|
Кучли зилзила оқибатида содир бўлган талофатларни аниқлаш.
|
Реферат, слайд, ёзма
|
6
|
|
Эвакуация чора тадбирлари.
|
Реферат, слайд, ёзма
|
8
|
Жами
|
|
116
|
VII. “Саноат экологияси ва ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” фанидан талабаларнинг ўзлаштириш кўрсатгичи мезонлари
“Саноат экологияси ва ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” фанидан талабаларнинг билим савияси ва ўзлаштириш даражасини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги ПҚ-3775-сон «Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2018 йил 9 августдаги 19-2018-сон буйруғи асосида тасдиқланган низомга мувоқлигини таъминлаш учун қуйидаги назорат турлари ўтказилади:
Талабалар билимини назорат қилиш оралиқ ва якуний назорат турларини ўтказиш орқали амалга оширилади.
Оралиқ назорат семестр давомида ишчи фан дастурининг тегишли бўлими тугагандан кейин талабанинг билим ва амалий кўникмаларини баҳолаш мақсадида ўқув машғулотлари давомида ўтказилади.
Оралиқ назорат тури ҳар бир фан бўйича фаннинг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда 2 мартагача ўтказилиши мумкин.
Оралиқ назорат турини ўтказиш шакли ва муддати фаннинг хусусияти ва фанга ажратилган соатлардан келиб чиқиб тегишли кафедра томонидан белгиланади.
Оралиқ назорат турининг топшириқлари тегишли кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан ишлаб чиқилади ва мазкур кафедра мудири томонидан тасдиқланади.
Семестр давомида ҳафтасига 2 академик соатдан (тиббиёт олий таълим муассасаларида 4 академик соатдан) кам бўлган фанлар бўйича оралиқ назорат тури ўтказилмайди.
Талабанинг амалий, семинар, лаборатория машғулотлари ва мустақил таълим топшириқларини бажариши, шунингдек унинг ушбу машғулотлардаги фаоллиги фан ўқитувчиси томонидан баҳолаб борилади. Баҳолаш мазкур Низомнинг 15-бандида назарда тутилган мезонлар асосида амалга оширилади.
Талабани оралиқ назорат тури бўйича баҳолашда, унинг ўқув машғулотлари давомида олган баҳолари инобатга олинади.
Якуний назорат тури семестр якунида (тиббиёт олий таълим муассасаларида фан якунида) тегишли фан бўйича талабанинг назарий билим ва амалий кўникмаларини ўзлаштириш даражасини аниқлаш мақсадида ўтказилади.
Якуний назорат турини ўтказиш шакли тегишли фан бўйича кафедра томонидан белгиланади.
Якуний назорат тури олий таълим муассасасининг тегишли факултет декани ёки ўқув-услубий бўлим томонидан ишлаб чиқиладиган ҳамда ўқув ишлари бўйича проректор томонидан тасдиқланадиган Якуний назорат турларини ўтказиш жадвалига мувофиқ ўтказилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |