"Касаба уюшмаларининг меҳнатни муҳофаза
қилиш хизмати тўғрисида”ти Низомга
4-илова
Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг меҳнат муҳофазаси масалари бўйича бош мутахассиси А.Умаров.
Кимга: Д.Т.Абдукаримовга
Нусҳаси назорат учун:
Касаба уюшма қўмитаси раиси Ж.Сулайманов
2022 йил 14-феврал 4 - сонли
Тақдимнома
Ўзбекистон Республикасининг "Касаба уюшмалари тўғрисида”ги қонунининг 34-моддаси “Жамоатчилик назоратини амалга ошириш соҳасидаги ҳуқуқлар”га мувофиқ меҳнат тўғрисидаги қонун ужжатлари, меҳнатни муҳофа за қилиш қоидалари ва меъёрларига риоя этиш бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан қуйидаги талабларнинг бажарилишини таъминлашини сўрайман:
Т/р
|
Аниқланган камчликлар ва уларни бартараф этиш бўйича талаблар
|
Бажариш муддати
|
Изоҳ
|
1.
|
Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан 870-онли 07.01.2000 йилда қайд этилган “Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни Ишлаб чиқиш тўғрисида”ги Низом асосида, лавозимлар бўйича тегишли йўриқномаларни қайта ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ҳамда уларни рўйҳатга олишни таъминлансин.
|
2022-йил 14 март
|
|
2
|
Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан 272-сонли 14.08. 1996 йилда қайд этилган “Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқишни ва билимларини текшириш тўғрисида” намунавий Низом асосида, ходимларни кириш ва иш жойларид6 йўриқномадан ўтказиб ҳамда тасдиқланган иш режаси асосида йиллик ўқуви ташкил этиб, уларнинг билимларини текширилсин.
|
2022-йил 14 март
|
|
3
|
2022 йилга иш берувчи ва касаба уюшмаси ташкилоти билан хар йиллик меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича Битими тузилиб, ундаги чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича молиялаштириш режалаштирилсин.
|
2022-йил 14-март
|
|
4
| Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 сентябрдаги 263-сон қарорининг 1-иловасига асосан, иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказилсин. |
2022-йил март
|
|
5
| Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 сентябрдаги 263-сон қарорининг 1-иловасига асосан, иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказилсин. |
2022-йил 14 март
|
|
6
| Ўзбекистон Республикаси меҳнат вазирлиги Коллегиясида 1995 йил 18 декабр 196 сон билан рўйҳатга олинган ва Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациси Кенгаши раёсатининг 1995 йил 14 декабрдаги 8/3-60-сонли қарори билан тасдиқланган “Меҳнат муҳофазаси бўйича вакил низоми”ига асосан меҳнат муҳофазаси бўйича вакил сайлансин ва унинг ишлари ташкилаштирилсин. |
2022-йил 14 март
|
|
7
|
Касаба уюшмаси қўмитаси, “Меҳнат муҳофазаси бўйича жамоат назоратини энг яхши ташкил этиш юзасидан кўрик-танлови”да иштирок этиши таъминлансин.
|
Доимий
|
|
Тақдимномада кўрсатилган камчиликларни бартараф этилганлиги тўғрисида кўрсатилган муддатлар тугагач ёзма равишдаги (ташкилот бланкасида) ахборотни юборишингизни сўрайман.
Кенгашининг меҳнат муҳофазаси
масалари бўйича бош мутахассиси А.Умаров.
Такдимномани олдим: ____________________ ____________________
(имзо) (Ф.И.Ш.)
Do'stlaringiz bilan baham: |