5. “Кимёвий ва озиқ-овқат технологиялари” кафедрасида илмий салоҳиятни ошириш ва кафедра фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда ҳар чоракда амалга оширган ишлари тўғрисида кафедра мудири в.б. С.Ч.Эшкараевнинг ҳисоботи
Кафедрада илмий салоҳиятни ошириш ишлари “Олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси” асосида ишлаб чиқилган ЙЎЛ ХАРИТАСИ бўйича босқичли амалга оширилмоқда.
Кафедранинг илмий салоҳияти 2019 йилда асосий штат бўйича 8,8% (1 нафар илмий даражали ПЎ), ўриндошлар билан бирга 14,5% (3 нафар илмий даражали ПЎ) ни ташкил қилган бўлса, 2020 йилда олиб борилган ишлар натижасида илмий салоҳият: асосий штат бўйича 13,3% (2 нафар илмий даражали ПЎ), ўриндошлар билан бирга 38,7% (1 та профессор, 4 та фан номзоди) га етказилди. 2020 йилда 1 та PhD ҳимояси, 1 та монография, 4 та Scopus тизимидаги ва 1 та Web of Science тизимидаги халқаро илмий журналларда мақола, 13 та ОАК эътирофидаги хорижий ва Республика илмий журналларида мақола ҳамда Халқаро ва Республика илмий-амалий конференцияларида 50 га яқин тезислар чоп этилди. Кафедра профессор-ўқитувчилари жорий йилнинг 22-сентябрь куни филиалда бўлиб ўтган “Техник ва технологик фанлар соҳаларининг инновацион муаммолари” халқаро илмий-техник анжуманини ташкил этиш ва ўтказиш ишларида фаол иштирок этишди. Жумладан, кафедра асситенти Д.А.Явкочива конференцияда модератор-бошловчиликни бажарган бўлса, конференция тўлиқ кафедрамизнинг Zoom дастурида ўтказилди. Кафедра профессор-ўқитувчиларидан 2 нафари ўзининг илмий мақолалари билан маъруза қилишган бўлса, жами 7 та илмий мақолалар конференция тўпламига киритилди.
Бугунги кунда кафедрада 3 нафар мустақил тадқиқотчилар (Э.Тўрақулов, Ж.Рахмонқулов ва Ж.Бакиров) илмий фаолият билан шуғулланишмоқда ва улардан Ж.Бакиров ва Э.Тўрақуловларнинг диссертация ҳимояси 2021 йилга режалаштирилган. 2020 йил якунига қадар кафедрада 1 та монография ва 3 та Scopus тизимидаги халқаро илмий журналларда мақолалар чоп этиш ҳамда 1 та илмий лойиҳани инновацион ривожлантириш вазирлигига топшириш режалаштирилган.
Кафедрада илмий салоҳиятни ошириш учун 6 нафар ассистентлар (А. Абдусаломов, А.Сафаров, Х.Диёров, Ў.Бердияров, Н.Уралов ва А.Муқимов) ва 1 та стажер-тадқиқотчи (Б.Абрайқулов) таянч докторантурага ҳужжат топширишган. Умуман 2021 йилда илмий салоҳиятни асосий штат бўйича 25 % га ва ўриндошлар билан бирга 50 % га етказиш режалаштирилган.
Филиалда илмий салоҳиятни ошириш бўйича таклифлар:
1). Илмий-тадқиқот ишларини олиб бораётган профессор-ўқитувчиларга шароит яратиб бериш (ахборот коммуникация қурилмалари билан тўлиқ жиҳозланган 1 та илмий лаборатория ташкил этиш, ПЎ ларни хизмат сафарларига юбориш);
2). Филиалда илмий бўлим фаолиятини жонлантириш ва унинг маъсулиятини ошириш;
3). Филиалнинг илмий даражали профессор-ўқитувчиларига ёш ўқтиувчиларни бириктириш;
4). Ёш ўқитувчиларга мақола ёзиш ва чоп этиш, Startup ва илмий лойиҳаларни тайёрлаш бўйича тегишли соҳада илмий-тадқиқот мактабларига эга бўлган етакчи устозлар билан семинар ва вебинарларни мунтазам ташкил этиш.
5). ПЎларни хорижга қичқа муддатли стажировка ва малака оширишга юборишни йўлга қўйиш.
Қарор лойиҳаси
1. “Кафедраларда илмий салоҳиятни ошириш ва кафедра фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда ҳар чоракда амалга оширган ишлари тўғрисида ҳисоботлар бериш” бўйича кафедра мудирларининг ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
2. Барча кафедралар 2 ҳафта муддатда “Олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси” асосида кафедранинг илмий салоҳиятини ошириш ишлари бўйича 5 йиллик йўл харитаси ишлаб чиқсин.
3. Филиалнинг Илмий-тадқиқотлар, инновациялар ва илмий педагогик кадрларни тайёрлаш бўлими бошлиғи Б.Аманов йил якуни бўйича кафедраларнинг илмий фаолияти рейтингини аниқласин ва рейтинг асосида кафедралар ва профессор-ўқитувчиларни рағбатлантириш механизмини йўлга қўйсин;
4. Илмий ишлар ва инновациялар бўйича директор ўринбосари Х.А.Адинаев профессор-ўқитувчиларни хорижга қисқа муддатли илмий стажировка ва малака оширишга юбориш механизмини шакллантирсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |