Босма усулда аппликация тайёрлашнинг ўзига хослиги шундаки, технологик жараёнга тикувчилик саноати учун ноанъанавий бўлган операциялар: бўёқ моддалар ишчи эритмасини тайёрлаш ва уни асосий материалга суртишни киритиш талаб этилади.
Технологияни амалга ошириш учун яхши ташқи эффект ва мато структурасида мустаҳкам боғ ҳосил қилувчи пигмент бўёқларни қўллаш тавсия этилади. Пигментлар ёрдамида рангли ялтироқ эффектли рангли аппликациялар ҳосил қилиниши мумкин.
Босма аппликация турлари
Аппликацияларни босма усулда тайёрлашда кимёвий таркиб қовушқоқлиги оширган ёки камайтирган ҳолда турли хил композицион ечимларни ва расмлар хилма-хиллигини келтириб чиқариш имкони мавжуд. ТUBIPRINT VP83R типидаги қуюқлаштирувчи ёрдамида тайёр пасталарнинг қовушқоқлигини ўзгартириш мумкин. Бу турдаги тайёр пасталарни қўллаш афзаллиги шундаки, турли толавий таркибли материалларда турли ассортиментлар учун мустаҳкам, хилма-хил ранг ечими ва ялтироқлик эффекти билан ранг-баранг аппликациялар ҳосил қилинади.

Бу технологиялар тикув буюмларини кимёвий усулларда пардозлаш ва кичик партиялардаги ўта замонавий кийимларни ишлаб чиқаришда алоҳида аҳамият касб этади. Сидирға матолардан кийим ишлаб чиқаришда фойдаланиш алоҳида деталларда ёки комплектнинг битта буюмида расм ва нақшларни тушириш учун кенг имконият беради.
Босма жараёни
Термобосма ёки сублистатик усулида пардозлаш
Термобосма ёки сублистатик усулида тикув маҳсулотлари деталларига бўёвчи модда қоғоздан матога ўтказиш орқали буғли муҳитда нам-иссиқлик ишлов бериш йўли билан гул босилади. Жараённи амалга оширишда алоҳида эътибор бўёвчи моддаларни танлашга қаратилади, яъни уларнинг сублимацияланиши, 180-230оC даражага чидамлилиги эътиборга олинади. Бўёвчи моддалар толага мос келиши, юқори мустаҳкамлик кўрсаткичларига эга бўлган ранг-тус ҳосил қилишлари керак
Тикувчилик ишлаб чиқариши соҳасида сублимацион жараёнлар қўлланиши тикув буюми бичиқ деталларига намлаб-иситиб ишлов беришнинг маълум параметрларида, яъни температура, босим ва вақт давомида осон амалга оширилади. Усулнинг афзаллиги унинг универсаллигидадир, чунки ҳар қандай бадиий мураккабликка эга бўлган расмни ҳоҳлаган кийим деталига кўчириб ўтказиш мумкин