Кимёвий технология Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус талим вазирлиги н. Каттаев, М. Мухаммадиев, Х. Мирзохидов



Download 2,12 Mb.
bet32/119
Sana25.06.2022
Hajmi2,12 Mb.
#702050
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   119
Bog'liq
DarslikKattayev

5.2 Металларнинг синфларга бўлиниши.
Металларни синфларга бўлишда уларнинг тарқалиши, ишлатилиши, физикавий, қисман кимёвий хоссаларига асосланади.
Барча металлар иккига, қора ва рангли маталларга бўлинади. Қора металларга темир, марганец ва улар асосида олинадиган қотишмалар киради.
(Қора металл дейилишига сабаб, қиздирилганда юзасига юпқа қора рангли куйинди-оксид қавати ҳосил бўлади,ишидир). Рангли -қолган барча металлар киради.
Рангли металлар 4 гуруҳга бўлинади: I. Оғир рангли (зичлиги 5г/см3 дан катта) металлар: мис, қўрғошин,қалай,никел,рух, 2. енгил рангли (зичлиги 5г/см3 дан кичик) металлар: алюминий, ишқорий ва ишқорий-ер металлари; 3. қимматбахо металлар: платина иридий, осмий, палладий,радий, рутений, олтин, кумуш; 4. сийрак ёки нодир металлар: (қолган барча металлар шу гуруҳга киради) а) қийин суюқланувчи: вольфрам, молибден, ванадий, кабольт, титан, цирконий, необий; б)сочма,гармоний, галлий, таллий, индий, рений; в) сийрак ер, лантаноидлар, г) радиактив: торий, радий, актиний, протактиний, уран, д) суний: полоний, астат, нептуний, плутоний, протоктоний, уран ва урандан кейинги металлар.
Темирнинг барча қотишмалари таркибидаги углерод миқдорига қараб чўян ва пўлатга бўлинади. Таркибида 2% дан кўп (одатда 3,5-4,5 %) углерод сақланадиган темир қотишмасига чўян ва 2% дан кам углерод сақласа пўлат деб аталади.
Темир кумушсимон оқ пластик металл, нисбатан юмшоқ, оғир (ρ = 8,87 г/ cм3 ферромагнитлик хоссасига эга, тоза ҳолда 15390С да суюқланади. У икки хил α-ва β темир аллотропик шакл ўзгаришларида учрайди. Оддий шароитда α- темир ҳолатда бўлиб, ҳажмий марказлашган куб шаклдаги кристаллик панжарага эга. 7680С га магнитга тортилиш хоссасини йўқотиб β-темир ҳолатга ўтади. Бунда унинг кристаллик панжараси ўзгармайди. 9100 С да янги аллотропик шакли γ- темирга айланади ва у қиралли марказлашган куб шаклидаги кристаллик панжарага эга бўлади, магнитга тортилмайди. Ниҳоят 14000С да δ- темирга айланади ва яна ҳажмий марказлашган кристаллик панжарага эга бўлади. Физик хоссалари билан у α-темирга ўхшайди, магнитга тортилади.
Темир ўзига кўпгина элементларни(C, Si, p, S, Mn ва бошқалар).эритади. Унинг, айниқса, углеродни эритиши кристаллик панжарасининг тузилиши ва ҳароратга боғлиқ бўлади. α- ҳолатдан γ-ҳолатга ўтганда углеродни эритиши кескин ортади. α- темирнинг энг кўп углеродни эритиши 7230С да бўлиб, у 0,04 % га яқин ва бундай темирнинг қаттиқ эритмаси ферит дейилиб, магнитга тотилади, пластик ва механик жиҳатдан бўш бўлади. γ- темирда эса углероднинг эрувчанлиги 11300С да 2% ва ундан ортиқ бўлади. Темирнинг бундай қаттиқ эритмасига аустенит деб аталади. У жуда қаттиқ ва мўрт бўлади, магнитга тотилмайди.
Углерод суюқ темирда эриш билан бир қаторда кимёвий бирикма ҳам ҳосил қилади. Унинг углерод билан ҳосил қилган бирикмасига темир карбиди –Fe3C ёки цементит дейилади. Цементит таркибида 6,67 % (масса бўйича) углерод сақлайди. У жуда қаттиқ (олмосга яқин) ва мўрт бўлади. (унинг суюқланиш ҳароратси 16000С). Чўян секинлик билан совутилса таркибидаги цементитнинг кўп қисми феррит ва графитга парчаланади ва чўянни кулранг қилиб қўяди. Шунинг учун ҳам бундай чўян кулранг чўян дейилади. Кулранг чўян юмшоқроқ, мўртлиги ҳам камайган ва унга ишлов бериш ҳам анча осон бўлади.



Download 2,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish