Кимёвий технология Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус талим вазирлиги н. Каттаев, М. Мухаммадиев, Х. Мирзохидов


Саноатда сув сарфини камайтириш йўллари



Download 2,12 Mb.
bet31/119
Sana25.06.2022
Hajmi2,12 Mb.
#702050
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   119
Bog'liq
DarslikKattayev

Саноатда сув сарфини камайтириш йўллари.
Ҳар йили сайёрамиздаги мавжуд дарёларда оққан сувнинг барчасин биргаликда қўшиб ҳисоблаганда, унинг 600-700 км3 га ёки 9% саноат ва маиший эҳтиёжлар учун сарфланади. Шундан 150 км3 қайтмас ҳолда сарфланиб 500 км3 га яқини эса тоза сув билан аралаштирилиб (суюлтирилиб) яна дарё, кўл ва денгизларга қуйилади. Суюлтириш учун дунёдаги дарёларнинг 40% га яқин суви сарфланади. Шунинг учун инсоният олдида дунёда сувнинг тугаш хавфи эмас балки, ичишга яроқли бўлган тоза, сифатли чучук сувнинг тугаб қолиш муаммоси турибди. Бундай сув ресурсларидан рационал фойдаланиш каби мураккаб вазифани ҳал қилиш учун ишлаб чиқаришнинг илмий асосланган сув сарфиёти нормаси ҳамда ҳар бир жараён учун энг кам тоза сувни сарфлашни назарда тутувчи янгича технологик схемаларни яратиш, ҳамда ифлосланган сувни чиқариб ташламайдиган ёпиқ системаларни жорий қилиш зарур. Ишлатиладиган сувни тозалаш катта иқтисодий чиқимлар билан боғлиқ. Корхонани сув билан таъминлашнинг мураккаб системаси ва корхонадан чиққан чиқинди сувни тозалаш қурилмаларини барпо этиш каби ишлаб чиқариладиган маҳсулот тан нархини оширишга олиб келади. Масалан, сувни фильтрлашнинг ўзи тоза дарё сувига нисбатан унинг тан нархини 1.5 мартага оширади. Қисман сувни юмшатиш эса 8 марта, сувни тузсизлантириш, тўлиқ юмшатиш эса 10-11 мартагача оширади. Кимё корхонасининг жуда катта маблағи сув тозалаш қурилмаларини қуриш учун (корхона умумий капитал маблағининг 10-15% дан кўпроғи) сарфланади. Кимё корхоналарида сув сарфини камайтириш уч йўналиш орқали амалга оширилиши мумкин. 1. Ишлатилган сувни яна қайта-қайта ишлатиш; 2. Сувни совутгичларни ҳаво совутгичларига алмаштириш; 3. оқова сувларни тозалаш ва қайта ишлатиш.
Саноатда фойдаланиладиган сувнинг 45 % гача миқдори иссиқ алмаштиргичларда совутиш мақсадида ишлатилади. Бу сув у қадар кўп ифлосланмайди ва кўп марталаб қайта ишлатилиши мумкин. Бунинг учун ҳар гал ишлатишдан олдин градирларда (иссиқ сувни юқоридан сачратиш орқали совутадиган минорасимон қурилма) ва сувни сачратиб, совутиш ҳавзаларида (бунда махсус қувурлар орқали иссиқ сув юқоридан очиқ ҳовузларга, душдан сув оққанидек сачратиш йўли билан совутилади) совутилади.
Ишлатилган сув нефтни қайта ишлаш саноатида кенг қўлланилади. Масалан, 1965-1970 йилларда 1 т нефтни қайта ишлаш учун 10 м3 сув сарфланар эди. Ҳозирги пайтда эса фақат 1.15-1.18 м3 сув сарфланади холос.
Ёпиқ системали сув таъминоти асосида ишловчи корхоналарнинг суви ишлатилиб бўлгач, чиқарилиб аввал тиндирилади, аралашган қаттиқ зарралар ажратиб ташланади. Қисман туз ва реагентларда тозаланади, сўнгра яна технологик жараёнга юборилади. Бунда фақат буғланиб кетган сув ўрни тоза сув қўшиш билан тўлдириб турилади холос. Ёпиқ системали сув таъминоти асосида ишлайдиган корхоналар мис суюқлантириб олинадиган комбинатнинг, мисни бойитиш фабрикасини мисол қили келтириш мумкин. Саноатда сув сарфини катта миқдорда камайтириш имконини берадиган йўналиш сувни совутгичларни ҳаво совутгичларига алмаштиришдир. Кам чиқинди чиқарадиган технологияни сув ишлатилмайдиган технологик жараёнларни жорий қилишдир.
V - Б О Б НООРГАНИК МОДДАЛАР ИШЛАБ ЧИКАРИШ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ.
5.1 Металлургия. Кора ва рангли металлар ишлаб чикариш
Металларнинг саноатда олиниш усуллари ҳақидаги фан - металлургия, тегишли заводлар металлургия заводлари ва бошқа хом ашёлардан металлар ажратиб олувчи саноат тармогига эса металлургия саноати ёки туғридан-тўғри метал­лургия дейилади. Ҳозирги вактда маьлум булган элементлардан 85 таси металлардир. Металл ишлаб чиқариш жуда қадимдан пайдо булган, Эрамиздан 2-3 минг йил илгари ҳам айрим металларни олишни билганлар масалан Ҳиндистонда, Мисрда олтин, кумуш, мис, сурьма, қалай, симоб, қургошин каби металларни темирнинг ва унинг котишмалари - чўян ва пулатни олишни билганлар. Эрамиздан 2900 йил олдин қурилган Хуфу пирамидасида топилган пулат искана бунинг далили була олади. Арман тоғлари территориясида жойлашган Урарту давлати энг қадимги металлургия марказларидан бири булган. Уларга мис ва бошқа айрим металлар эрамиздан 2-3 минг йил илгари маълум бўлганлиги археологик текширишлар натижасида аниқланган. Энг биринчи оксидларидан осонликча қайтариб олинган металл, қўрғошин ва қалайдир. Кейинчалик мисни қалай билан қўшиб суюқлантириш усуллари топилгач бронза ишлаб чиқарила бошлади.(Эрамиздан илгари III-I асрлар бронза асри). Кейинчалик бронза суюқлантирилиб олиш печларининг такомиллаштирилиши натижасида темир олиш учун топилиб уни ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. (темир асри, эрамиздан илгари I асрда бошланди) XIV асрга келиб домна усулида чўян олиш ва XIX асрга келиб пўлат ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
Металлар ва улар асосида олинаётган қотишмаларнинг инсоният фаолиятида, турмушимизда ишлатилмайдиган сохасини кўрсатиш қийин. Улар конструксион материаллар, машиналар, аппаратлар, транспорт, алоқа, қурилиш каби минглаб сохаларда жуда кенг кўламда ишлатилади.
Металлургия жуда қадимдан ривожланган бўлсада пўлат олишнинг илмий асослари энг биринчи 1841 йилда рус металлурги П.П.Аносов томонидан ишлаб чиқарилган.Рудалардан металларни ажратиб олиш усулларини яратишда муҳим ҳисса қўшган олимлардан яна М.Б. Ломоносов, (Металлургия жараёнларининг назариясини яратишда) В.В. Петров (1803 йил, электрометаллургия асосларини яратишда) Д.К.Чернов (металлшуносликка асос солишда) П.П.Аносов (1841 й.) ва Н.Н.Бекетовлар (1865 й, металлотермияни ривожлантиришда) ва бошқаларни курсатиш мумкин.



Download 2,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish