Кимёвий технология Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус талим вазирлиги н. Каттаев, М. Мухаммадиев, Х. Мирзохидов



Download 2,12 Mb.
bet26/119
Sana25.06.2022
Hajmi2,12 Mb.
#702050
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   119
Bog'liq
DarslikKattayev

чиқиндисиз технология.
Хом ашёни комплекс фойдаланиш халқ хўжалигининг энг муҳим вазифаларидан биридир. ХХ асрдаги илмий-техника революцияси инсониятнинг кам маблағ сарфлаб жуда кўп миқдор табиий ресурсларни олиш имкониятини туғдирди. Ҳозирги даврда дунё саноати 25 млрд.т. тоғ жинсларини қайта ишламоқда. Аммо, унинг атиги 2 % и тйёр маҳсулотга айлантирилиб қолган 98 % дан кўпроғи бекорчи жинс сифатида ташлаб юборилмоқда. Бу ҳолат инсоният олдига глобал муаммоларни қўйди. Биринчи навбатда, табиий ресурсларнинг тугаб қолиш хавфини ва саноат чиқиндиларининг атроф-муҳитга хавфли экологик таъсири муаммоси кўндаланг бўлиб қолди. Бу муаммо ишлаб чиқаришга чиқиндисиз технологияни қўллаш билан ҳал қилиниши мумкин. Қайсиким, у табиий ресурслардан ва энергиядан рационал фойдаланиш, ҳамда атроф-муҳитни ҳимоя қилиш имкониятини беради. Чиқиндисиз технологияни амалга оширишнинг асосий йўли бу хом ашёни комплекс қайта ишлаш ҳисобланади. Чунки ишлаб чиқариш корхоналарининг чиқиндиси у ёки бу сабабларга кўра тўлиқ ёки умуман фойдаланилмаётган, аммо фойдаланса бўладиган моддалардир. Бунга апатит – нефелини комплекс фойдаланиш схемасини мисол қилиб кўрсатиш мумкин (10-расм). Хибин кони апатит-нафелинли минерал таркибида 13 % апатит, 30-40 % нафелин, 9,4 % эгирин, 2,2 % титаномагнетит, 2,5 % сфен ва бошқа қўшимчалари бор. Бу хом ашё майдаланади, флотация усулида апатитли концентрат ва нафелинга ажратилади. Апатитни сульфат кислотали усул билан қайта ишланганда 90 % фосфор 50 % фтор ва фосфогипенинг бир қисми фойдаланилади. Нитрат кислотали усулда сийрак ерн элементлари ва стронций ажратиб олинади. Нефелинли концентрат алюминий заводларида қайта ишланади. У фақат алюминий корхонаси эмас, балки бир вақтнинг ўзида ҳам металлургия ҳам кимё ҳам цемент корхонасининг хом ашёси ҳисобланади. Чунки 1 т глиназём (Al2O3) олганда қўшимча сифатида 0,6 - 0,8 т.сода, 0,2 – 0,3 т. поташ ва 9 – 11 т. цемент олинади.
Рангли металлургияда полиметалл рудаларни комплекс қайта ишлаш соҳасида катта ютуқларга эришилди. Масалан: қўрғошин-рухли руда қайта ишланиб 18 элемент ажратиб олинмоқда ва 40 хил товар маҳсулоти тайёрлаб чиқарилмоқда. Мис рудаларида таркибидаги 25 элементдан 21 таси ажратиб олинмоқда. Мис колчеданини комплекс фойдаланиш схемаси 11-расмда берилган. Бунда мис концентратини куйдиришда ҳосил бўладиган гази (4-8 %) ушлаб олиниб (илгари атмосферага чиқарилиб юборилар эди) сульфат кислота олиш учун фойдаланилмоқда. 1 т.мис олганда ажралиб чиққан SO2 дан 10 т.гача сульфат кислота ишлаб чиқариш мумкин.
Органик хом ашёларни комплекс фойдаланишга ҳам кўпгина мисоллар келтириш мумкин. Масалан, кокса кимё ишлаб чиқариш корхонасини олайлик, у тошкўмирдан кокс, ароматик углеводлар, феноллар, нафталин, аммиак, пиридинли асослар, водород ва юзлаб бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқаради.
Чиқиндисиз ишлаб чиқаришни ташкил қилишда бир хом ашёдан фойдаланувчи бир неча ишлаб чиқариш корхоналарини қурамалаш (комбинирлаш) катта аҳамият касб этади. Масалан, рангли металлургия саноати билан кимё саноати корхоналарини қурамалаш ва кимё – металлургия кобинетлари ташкил этиш ҳисобланади.
Чиқиндисиз ишлаб чиқаришда, айниқса, қурилиш корхоналарини кооперациялаш муҳимдир. Чунки кимё заводлари ёки металлургия заводи чиқиндилари қурилиш корхоналари учун бетон тўлдирувчиси, ғишт хом ашёси, цемент хом ашёси ва автомобиль йўллари учун мустаҳкам қопламалар қилишда ишлатилади.



Download 2,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish