Фазалар қоидаси модда алмашиниш жараёнининг мувозанат холатларини хисоблашда параметрларнинг қанчасини ўзгартириш мумкинлигини белгилаб беради. Бу қоидадан модда алмашиниш жараёнларининг икки хил турида фойдаланиш мумкин:
1. Ўзаро таъсир қилувчи иккала фаза таркибида тарқалувчи моддадан ташқари инерт компонент — ташувчи бўлади. Мисол: икки фазали уч компонентли, иккала фаза бўйича тарқалувчи модда ва иккала фазадаги ташувчи инерт компонентлардан иборат система учта эркинлик даражасига эга бўлади:
С = К+2 – Ф = 3 + 2 – 2 =3
Иккала фазада хам инерт компонент қатнашмайди (ректификация). Мисол: иккита фаза ва иккита тарқалувчи компонентдан иборат система иккита эркинлик даражасига эга:
Фазавии мувозанат. Аммиак ва хаво аралашмасидан аммиакнинг тоза сувга ютилишини кўриб чиқамиз. Аммиак иккала фазада хам тарқалувчи компонент хисобланади. Аммиакнинг газ фазасидаги Фу кондентрациясини суюқ фазадаги Фх дастлабки кочдентрациясини эса, х = 0 деб оламиз. Мувозанат ўрнатилмаган вақтда газ Фу фазадан Фх фазага ўтади. Аммиак сувда эришининг бошланиши билан бирга унинг бир қисм молекулаеи тескари йўналишда газ фазаси томон харакат қилади. Бу тескари йўналишнинг тезлипи аммиакнинг сувдаги ва фазаларини ажратувчи юзадаги концентрацияларига боғлиқ.