“Кимёвий хавфли объектларда фавқулодда вазиятларни олдини олиш бўйича инновацион технологиялардан фойдаланиш”
Жалилов Аҳмадбек Икромжон ўғли, Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги кафедраси ассистенти.
Андижон машинасозлик институти, Андижон шаҳри, Ўзбекистон республикаси.
Ҳозирги кунда аҳоли яшаш шароитини такомиллаштиришда кимё саноатининг ўрни катта ҳисобланади. Кимё саноати кимёвий моддалардан тортиб, маиший кимёвий моддалар, тиббий дори-дармонлар, қишлоқ хўжалиги ўсимликларини муҳофаза қилувчи гербицит, пептицидлардан тортиб, минерал ўғитлар ҳамда қурилиш соҳасида лак-бўёқ моддаларидан ташқари бошқа қурилиш материаллари ишлаб чиқиши билан иқтисодиётимизда катта аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонида республика аҳолиси ва ҳудудларини муҳофаза қилиш соҳасида бир қатор муаммоли масалалар мавжудлиги хақида тухталиб ўтилган, хусусан, табиий, техноген ва экологик хусусиятли фавқулодда вазиятлардан аҳоли ва ҳудудлар хавфсизлигини таъминлашни прогнозлаш, хавфни баҳолаш, кузатиш ва назоратини амалга ошириш масалалари билан шуғулланувчи бир қатор ихтисослаштирилган муассасалар фаолият юритаётган бўлишига қарамасдан, фавқулодда вазиятларни мониторинг қилиш ва прогнозлашнинг таъсирчан тизими яратилмаган, бунинг оқибатида зилзилалар, хавфли гидрометеорологик ҳодисалар, экзоген геологик жараёнлар, техноген хусусиятли авария ва ҳалокатларнинг таҳдидини ҳар томонлама таҳлил қилиш, уларнинг юз бериш хавфини аниқлаш тўлиқ амалга оширилмаяпти деб таъкидлаб ўтилди [1].
2017-2021йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ишлаб чиқилган Ҳаракатлар стратегиясида республика миқёсида фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва бартараф этиш тизимини такомиллаштиришга оид вазифалар белгилаб қўйилди. Ушбу вазифалардан келиб чиққан ҳолда, Фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва бартараф этиш тизими самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган [2].
Кимёвий хавфли объектлардаги авариялар технологик халокатларнинг оғир оқибатларни келтириб чиқарувчи техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан бири ҳисобланади. Кимёвий хавфли объектларда бир вақтнинг ўзида бир неча минг тоннага яқин кучли таъсир этувчи заҳарли моддалар (КТЗМ) ишлаб чиқарилади, сақланади ҳамда ишлатилади. Кимёвий авариялар оқибатида заҳарли моддаларнинг атроф мухитга тарқалиши кишиларнинг, хайвонларнинг оммавий заҳарланиши, қурбон бўлиши ҳамда ҳаво, сув, тупроқнинг ифлосланишига олиб келиши хеч кимга сир эмас.
Кимёвий хавфли объект - иқтисодиёт корхонаси бўлиб, фаолият кўрсатиш даврида содир бўлиши мумкин бўлган ҳалокат туфайли одамларнинг оммавий тарзда захарланиши, кимёвий захарли моддаларнинг атроф-муҳитга тарқалиши кузатилиши мумкин [3].
Кимёвий авариялар билан боғлиқ фавқулодда вазият натижасида заҳарли моддалар таъсирида одамлар, ҳайвонлар, ўсимликлар кўплаб жабрланади.
Кучли таъсир этувчи заҳарли моддалар (КТЗМ) бу саноатда ишлатиладиган, атроф муҳитга чиқиб ёки оқиб кетиши натижасида заҳарланиш зонаси ҳосил бўлишига олиб келадиган кимёвий моддалардир.
Республикамизда aммиак, хлop, сульфaт кислотаси, aзoт кислoтaси кaби кимёвий хaвфли мoддaлapнинг кaттa зaҳиpaлapигa эгa 279 тa иқтисодиёт oбъектлари мaвжуд бўлиб, улapдaги умумий кимёвий мoддaлap зaҳиpaси тaхминaн 400 минг тoннaни ташкил этади[5].
Ер юзида йилига КТЗМ нинг тарқалиши билан боғлиқ минглаб авариялар содир бўлиши кузатилади. 1989 йили Литванинг Ионава шаҳрида юз берган кимёвий авария натижасида 7 минг тоннага яқин суюқ аммиакнинг завод ҳудудига тўкилиши оқибатида 10 минг м2 юзага эга бўлган заҳарли суюқлик кўли ҳосил бўлган [4]. Авария натижасида табиий газ қувурининг шикастланиши оқибатида тарқалган табиий газ ва кучли буғланаётган аммиак билан аралашиб, кучли ёнғин келиб чиқиши оқибатида оловнинг ер юзасидан бир неча метр баландликка кўтарилганлиги кузатилган. Ёнғин нитрофоска сақланадиган омборга ўтиб кетиб, унинг термик парчаланиши натижасида яна бир заҳарли газнинг атмосферага ажралиб чиққишига сабаб бўлган. Авария натижасида ҳосил бўлган заҳарланиш зонасининг узунлиги 30 км ни ташкил этган, лекин заҳарланган ҳаво булути аҳоли яшамайдиган ҳудудга тарқалганлиги сабабли, аҳолининг заҳарланиши кузатилмаган. Кимёвий аварияни бартараф этишга 982 киши ва 241 та техника жалб этилган.
Фойдаланилган адабиётлар.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 август кунидаги “Фавқулодда вазият хавфи ёки содир бўлганлиги ҳақида Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ҳабар бериш ва маьлумот (ахборот) етказишнинг автоматлаштирилган тизимини яратиш ва ривожлантириш тўғрисида”ги 601-сонли Қарори.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1998 йил 27 октябрдаги “Техноген, табиий ва экологик тусдаги фавқулодда вазиятларнинг таснифи тўғрисида”ги 455-сонли Қарори.
В.А. Басуров, Н.И. Зазнобина. Химическая безопасность.учеб. пособие / – Нижний Новгород: Нижегородский госуниверситет, 2016.– 98 с.(13)
Ф.А. Абидова, З.А. Икрамова, О.М. Собиров. Кимёвий хавфли объектларда авария содир бўлиш эҳтимоллигини баҳолаш ҳамда аварияларниолдини олиш тадбирларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар. Ўзбекистон композицион материаллар илмий-техник ва амалий журнал. №3.2020 266-270б
Ўзбекистoн Республикаси Тaбиaтни муҳoфaзa қилиш дaвлaт қўмитaси. “Ўзбекистoн Pеспубликaсидa aтpoф-муҳит ҳoлaти вa тaбиий pесуpслapдaн фoйдaлaниш тўғpисидa” миллий мaъpузa.:Т 2008,-Б. 169.
Do'stlaringiz bilan baham: |