Б. Алкимё даври. Бу давр IV асрдан XVI асрга қадар давом этади. Бу даврда яшаган кимёгарлар фалсасра тошининг сеҳрли кучларига ишониб, уни ахтарганлар; шу билан бирга узоқ умр бахш этувчи элексир ва универсал эритувчи —алкагест каби моддаларни топишга интилганлар; улар турли афсоналарга хам қаттиқ ишонганлар. Европала VIII асрда «алкимё» даври бошланадц; ўша замонда ишлаб чиқарнинг хусусиятларига кўра Европа учун керакли маҳсулотларни Осиё мамлакатларидан сотиб олиш учун олтин зарур эди. Шу сабабли алкимёгарлар ўз фаолиятларини «фалсафа тоши» ни ҳосил қилишга қаратганлар. Уларнинг фикрича «фалсафа тоши» ажойиб хоссаларга эга — темир каби ноасл металларга тегса, уни олтинга, ҳеч бўлмаганда кумушга айлантириши, бетоб одамни соғайтириши. бахтсизларга бахт келтириши керак эди... Бироқуларнинг ҳеч бири ҳам «фалсафа тошини» ярата олмади; лекин кўриниши олтинга ўхшаган қотишмалар олиб, одамларни «олтин» деб ишонтиришга уринганликлари тарих саҳифаларида ёзиб қолдирилган. Алкимё даврининг салбий томонлари билан бир қаторда унинг ижобий томонлари ҳам бўлди. Бу даврда моддани тозалаш усуллари — фильтрлаш, буғлатиш, чўғлантириш, эритиш, бир эритувчидан бошқа эритувчига ўтказиш каби амалий усуллар топилди; нитрат, хлорид, сульфат, фосфат кислоталар ва бошқа моддалар, ҳатто, чинни ҳам кашф этилди.
Алкимёгарлар асосан Арасту тасаввурларига асосланган эдилар. Улар Арастунинг тўрт элементи қаторига яна уч элементни қўшдилар; шундай қилиб элементлар сони 7 та булди: 1) хаво; 2) олов; 3) сув; 4) тупроқ; 5) олтингугурт (у «ёнувчанлик» хоссасини ўзида мужассам қилар эди); 6) симоб «металлик» хоссасини мужассам қиларди ва 7) туз (бу эрувчанлик хоссасини ўзида мужассам қиларди).
В. Кимёвий билимларнинг бирлашиш даври. Бу давр ўз ичига XVI—XVIII асрларни олади. Бу вақгда кимёда ятро кимё (тиббиёт кимёси), пневматик кимё (газлар кимёси), флогистон назарияси, М. В. Ломоносов ва А. Л. Лавуазьенинг флогистонни рад этувчи системалари яратилган.
XVI асрдан бошлаб Европанинг асосий мамлакатларида ишлаб чиқаришни юксалтириш, савдо-сотиқни яхшилаш, саноатни йириклаштириш масалаларини ҳал қилишга асосий эътибор берилди. Шу сабабли кимё XVI асрнинг ярмидан бошлаб амалий вазифаларни ҳал этишга киришади. Ўша замонда шифокор Т. Парацельс (1493—1541) ва тоғ инженери Г. Агрикола (1494—1555) кимёда реформаторликни бунёдга келтирдилар. Парацельснинг фикрича кимёнинг вазифаси дори-дармонлар тайёрлашдан иборат бўлмоғи керак; Агрикола эса рудалардан металлар ҳосил қилишни асосий мақсад қилиб қўйди.
Айниқса металларга бўлган эҳтиёжнинг тез юксалиши металлургия соҳасида тадқиқотлар олиб боришни тақозо қилди. Агрикола металлар ва металлургия ҳақидаги ўша даврга қадар бўлган барча маълумотларни тўплади ва ўзининг қўлланмасини нашр этди. Уша замонда ёниш, оксидланиш, қайтарилиш жараёнларига оид жуда кўп амалий маълумотлар йиғилди. Алкимёгарларнинг Арасту системасига асосланган идеалистик тасаввурлари асосида янги ҳодисаларни изоҳлаб бўлмади. 1661 йилда инглиз олими Р. Бойль (1627—1691) алкимёгарларнинг элементларини ўзининг «Химик—скептик» деган асарида қаттиқ танқид қидци. У «элемент» тушунчасига деярлик тўғри таъриф берди. У мураккаб моддалар парчаланганда ҳосил бўладиган оддий моддаларни элемент деб атади. Ундан ташқари, кимёвий билимлар ҳосил қилишда тажрибанинг аҳамиятини кўрсатиб берди. Лекин Р. Бойль, ўша замонда тўпланган амалий маълумотларни изоҳ қила оладиган умумий назарияни ярата олмади; ваҳоланки, бундай назарияга эҳтиёж жуда катта эди. Ёниш, оксидланиш ва қайтарилиш жараёнларини нотўғри изоҳловчи флогистон назарияси 1700 йилда Г. Шталь (1659—1734) томонидан илгари сурилди. Бунинг натижасида кимё алкимё давридан иккинчи даврга — флогистон назарияси даврига ўтди. Флогистон назариясига кўра ҳар қандай ёнишга қобил модда таркибида махсус таркибий қисм — флогистон мавжуд бўлиб, модда ёнишининг ва оксидланишининг сабаби айни модда таркибидан флогистоннинг чиқиб кетишидир (юнонча «флогистон» сўзи ёнувчи демакдир). Оксидланган моддага (масалан, рудага) флогистони кўп модда (кўмир) қўшилганда оксидланмаган модда (металл) ҳосил бўлади. Аксинча модда оксидланганида (ёки ёнганида) ўз флогистонини йўқотади. Флогистон назарияси нотўғри бўлсада, у ижобий аҳамиятга эга бўлди. Уша замонда тўпланган, барча амалда аниқланган маълумотларни бир системага солди.
Флогистон назариясининг тарафдорларига кимёгар пневматиклар деган ном берилди. Улар қаторига Ж. Пристли, Г. Кавендиш, Карл Шееле ва бошқалар ҳам киради. Пневматиклар жуда кўп газларни кашф этишга муваффақ бўлдилар. Улар газларни фақат сув устида эмас, симоб ва бошқа суюқликлар устида ҳам йиғишга, умуман газлар билан ишлашни ўрганишга муваффақ бўлдилар. Масалан, Пристли вопород хлоридни ва аммиакни симоб устида йиға олди. Темир ва рухга сульфат кислота ёки хлорид кислота таъсир эттириб, водород ҳосил қилди ва уни дастлаб «тоза флогистон» деб изоҳлади. Лекин бу нотўғри бўлиб чикди. Шу даврнинг ичида водород фторид, кислород, арсенат кислота ва бошқа моддалар кашф этилди. Флогистон назариясининг асосий қийинчилиги— металл оксидининг тоза металлга қараганда оғирроқ эканлигида эди, чунки ёнувчи моддадан флогистон чиқиб кетгач, қолган модда енгилроқ бўлиб қолиши керак эди. Шунинг учун улар «флогистон — манфий оғирликка эга» деган фикрни илгари сурдилар. Бу фикр ҳам нотўғри бўлиб чиқди. Флогистонни ажратиб олиш ва уни текшириш мумкин бўлмади. Флогистон назариясига зид бўлган янги-янги кашфиётлар сони йилдан-йилга ортиб борди. Шу сабабли деярли 100 йил ҳукмронлик қилиб келган флогистон назарияси ҳам ўз аҳамиятини йўқотди.
Рус олими М. В. Ломоносов (1711 — 1756) флогистон назарияси нотўғри эканлигини исботлаб берди. У 1756-йилда ўзининг тажрибалари асосида металл (масалан, қалай ёки қўрғошин) ёпиқ идишда қаттиқ қиздирилганда унинг оғирлиги ўзгармай қолишини кўрсатди; у металл ёнганида оғирлигининг ортишига сабаб металлнинг ҳаво билан бирикишидир деб исбот қилди. М. В. Ломоносовдан бир неча йил кейин машҳур француз олими А. Лавуазье (1743—1794) ҳам металларни (масалан, симобни) узоқ қиздириш натижасида ҳеч қандай флогистон йўқлиги ва металл ёнганида у ҳавонинг 1/5 қисми (кислород) билан бирикишини кўрсатди. М. В. Ломоносов, одатда математика ва физикада фойдаланиладиган илмий методдан кимёда ҳам фойдаланиш кераклигини таклиф қилди. У бирор модцани характерлаш учун унинг зичлиги, ёруғликни синдириши, қайнаш температураси каби шу модда учун доимий бўлган хоссаларини аниқлаш зарурлигини уқгирди. Шу ишлари билан М. В. Ломоносов ҳозирги физик кимёга асос солди. А. Лавуазье флогистон назарияси ўрнига ёниш ҳақидаги кислород назариясини яратди ва моддалар массасининг сақланиш қонунини таърифлашга муваффақ бўлди. Шу билан бирга илмий кимёга асос солинди.
Do'stlaringiz bilan baham: |