5-шакл
Лаборатория хонасидаги кимёвий моддаларни ишлатилиши буйича далолатнома
Т/р
|
Махсулот номи
|
Улчов бирлиги
|
Кайд раками
|
Амалий машгулот соати
|
Амалий машгулот сарфи
|
Жами сарфи
|
|
|
|
|
|
|
|
Топширди: Фан хонасидаги _________ _____________________
жихозларга маъсул (Имзо) (Ф.И.Ш)
Топширди: Лаборант хонасидаги _________ _____________________
жихозларга маъсул (Имзо) (Ф.И.Ш)
Кабул килди: Мактабнинг хужалик _________ _____________________
Ишлари буйича (Имзо) (Ф.И.Ш)
директор уринбосари
2.19. Фан ўқитувчиси ва лаборант электр токини ишлатишда техникавий хавфсизлик коидаларига амал килиши ва бахтсиз ходисаларида биринчи тиббий ёрдам курсатишни билиши зарур.
3. Кимё ўқув-лаборатория хоналаридаги ўқув жихозлари ва ўқув-лаборатория асбоб-ускуналаридан самарали фойдаланиш ва уларни саклашга куйилган талаблар:
3.1.Кимё фанига тааллукли бўлган ўқув режа ва дастурга мувофик мавжуд жихозлардан фойдаланган холда назарий ва амалий машгулотларни ташкил этиш;
3.2.Кимё ўқув-лаборатория хонасига етказилган ва мавжуд барча жихозлардан ўқув дастури асосида белгиланган мавзу буйича амалий, лаборатория, кургазмали тажриба намойишларини жихозлардан оптимал фойдаланилган холда ташкил этиш талаб этилади.
3.3.Ўқув-лаборатория хонасини амалий машгулот утказилганда 2-3 марта хавосини алмаштириш керак. Захарли, учувчан моддалар билан ишлаб бўлгандан сунг тезликда идишлар огзи тикинлар билан зич беркитилиши ва парафинлаб куйилиши лозим.
3.4.Курук моддалар солинган идишлар шкаф токчаларига факат огзи беркитилган холда куйилади. Ўқув-лаборатория жихозлари шиша идишлар, асбобларни шундай жойлаштириш керакки, хар бир жихоз ўқув йили давомида режа асосида фойдаланиш муддатини эътиборга олинган холда сакланади.
3.5.Шиша ва полипропилен идишлар (колбалар, стаканлар, мензуркалар), катта-кичиклигига, тури хамда ишлатиш кетма-кетлиги ва олиб туриш, фойдаланиш учун кулай бўлган холда доимий жойда жойлаштирилиши талаб этилади.
3.6.Кимёвий моддалар синфларига караб (оксидлар, асослар, кислоталар, тузлар, эфирлар, альдегидлар, кетонлар, азотли органик моддалар алохида-алохида жойлаштирилади). Хар бир токчада чапдан унгга караб аввал металлар, сунгра оксидлар, асослар, булардан кейин хлорид, бромид, йодид, фторид, сульфид, сульфит, сульфат, нитрат, нитрит, фосфат, карбонат, силикат ва бошка тузлар куйилади. (Кейинги каторлар хам шу тартибда жойлаштирилади.)
3.7.Суюк, учувчан моддалар, концентрланган кислоталар ва оритмаларни курук моддалар билан бир токчада саклаш мумкин эмас.
3.8.Ўқув-лаборатория хонасида ёнувчан моддалар куп микдорда саклаш мумкин эмас. Натрий металини факат керосин солинган идишларда саклаш талаб этилади.
3.9.Нитрат кислота синтез килиш, моддалар массасини саклаш, сув синтези, эвдиометр, азот синтези, галогенлар ва галогенидлар синтези, ион алмашинишни намойиш этиш, электр токи билан гажрибалар утказиш каби тайёр курилмали асбоблар фойдаланиб булингандан сунг, тозалаб ювилган ва куритилган холда шкафда сакланади.
3.10.Ўқув-лаборатория хонаси учун ажратилган барельеф модуллар кутидан чикарилиб кути устига ва барельеф модул орка кисмига инвентар ракамлари куйилади ва машгулотлар вактида фойдаланилгандан сунг тегишли ракамланган кутисида (тик холатда) сакланади.
3.11.Намойиш столи пастки кисми токчасида кундалик дарс давомида зарур бўладиган буюмлар (фильтр ва оддий когозлар, кискичлар, симлар, кайчи, тикинлар туплами, моддани олиш учун пластмасса кошикчалар ва бошкалар) тартиб билан жойлаштирилади.
3.12.Фойдаланиб булингандан кейин резина тикинлар, найлар сув билан яхшилаб ювилади ва куритилади, акс холда резина найлар жуда куп моддалар, айникса оксидловчи хоссасига эга бўлган моддалар таъсиридан тез ишдан чикади ва мурт холга келиб колади.
3.13.Кургазмали куролларни саклашда проекцион кургазмали слайдлар, электрон дарсликлар ва ўқув кулланмалар, ўқув-лаборатория хонасининг салкин жойида сакланади. Ёз вактида (таътилда) уларни намлиги узгармас холда бир меъёрда турувчи металл кутиларда сакланади.
3.14.Таълимнинг информацион технологиялари ва техника воситаларидан машгулотлар жараёнида унумли фойдаланишни ташкил этиш лозим бўлади.
3.15.Мавжуд жихозлардан самарали фойдаланиш ва уларни саклаш холатини таълим муассасасининг педагогик кенгашида ўқув йилида камида бир марта атрофлича мухокама килиниши шарт.
3.16.Кимё хонасидаги ўқитувчи, лаборант ва ўқувчилар столлари, стуллари, шкафлар ва бошка турдаги жихозларни кирилиши, чизилиши каби холатлари ва унинг тозалиги учун ўқитувчи, ўқувчининг ота-онаси, ўқувчи хамда таълим муассасининг рахбарияти шахсан жавобгар хисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |