Кимё фанидан жами 16 та амалий мангулот бажарилади.Шундан:
7-синфда 8 та
8-синфда 5 та
9-синфда 3 та амалий машгулот бажарилади
Мактабларнинг кимё ўқув лаборатория хонаси
1. Кимё ўқув-лаборатория хонасидаги ўқув жихозларини жойлашиш тартиби:
1.1. Кимё ўқув-лаборатория хонаси техник хужжатларининг мослик сертификати ва санитария-гигиена сертификати бўлган, Давлат меъёрларига мос махсус мебеллар комплекти билан жихозланган бўлиши шарт.
Хонада:
- ўқитувчи иш жойини ташкил этувчи;
- ўкувчи иш жойини ташкил этувчи;
- ўкув-кўргазмали куролларни ва ўкув-лаборатория асбоб-ускуналарини саклаш имконини берувчи;
- техник воситаларини сакловчи мебел ва жихозлар бўлиши лозим.
1.2. Ўқув-лаборатория хонасининг ўринлари амалдаги меъёрларга мос бўлиши керак.
1 .3. Ўкув-лаборатория хонаси учун 3 табакали синф доскаси ва магнитли доска билан таъминланиши ва синф доскаси хонанинг олд томонига полдан 90 см баландликда ўрнатилиши хамда магнитли доска синф доскасининг тепасидан ўнг ёки чап тарафига илиш учун мослаштирилиши лозим.
1.4.Кимё ўкув-лаборатория хонасида ўкитувчи учун пластик копламали кимёвий жихатдан мустахкам бўлган, электр токига ва тоза сув хамда канализация тармоғига уланган тажриба (демонстрация) столи ва яримюмшок стули ўрнатилган. Лаборант хонасига пластик копламали кимёвий жихатдан мустахкам бўлган 1 та стол ва яримюмшок стул жойлаштирилади.
1.5.Ўкитувчи столи 2 ёки 3 та кисм (секция)дан иборат бўлади.
2- кисмли (секцияли) столда:
1-Кисми (секция) тажриба намойишларини утказиш учун столнинг юзасига раковина, метал винтилли кран ва канализация мосламалари ўрнатилган ва электр токи (42В ва 220В кучланиш)га уланган бўлиши;
2-кисми (секция) да столнинг баландлиги 90 см ўкитувчининг ишлаши учун кулай бўлиши лозим.
3кисмли (секция) столда:
1-Кисми (секция) столининг юзасига раковина ва канализация мосламалари урнатилган ва электр токи (42В ва 220 В кувватли) га уланган бўлиши;
2-кисми (секцияси)да тажриба намойишларини утказиш учун те- кис бўлиши;
3-кисми (секция) да столнинг баландлиги 90 см ўқитувчининг ишлаши учун кулай бўлиши лозим.
1.6.Ўқитувчи 2 ёки 3 та кисмли (секция) столи синфдаги ўқувчи столига нисбатан 20-25 см баландлик жойлаштирилади ва синф доскаси билан оралигидаги масофа 1,2 м ни ташкил этиши лозим.
1.7.Ўқувчилар учун пластик копламали кимёвий жихатдан мустахкам кимё столи (1 та стол, 2 та стул) бўлиши лозим
1.8.Ўқувчилар столи электр токига (42В) ва столнинг урта кисмига тоза сув (метал винтилли краннинг жумраги узунлиги 60 см) хамда окава сув (канализация) тармоғига уланган бўлиши керак.
1.9.Ўқувчилар столининг электр токи кесишув симлари изо-ляцияланган труба билан копланган бўлиши хамда электр токи штепсили столнинг ён тарафига хавфсизлик коидаларига амал килган холда жойлаштирилади.
1.10.Ўқувчилар столнинг урта кисмига раковина ўрнатилган ва уни тоза сув хамда окава сув (канализация) тармоғига уланади. Уланган кисми ва тоза сув, окава сув келувчи трубалар столнинг пастки кисмидаги махсус тумбанинг ичига жойлаштирилади ва бу тумба ўқувчиларнинг харакатланишига халакит килмаслиги зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |