Ишқорий металларнинг олиниши. Ишқорий металлар улар галоидларининг суюқланмала-
рини электролиз қилиб олинади: 2NaCl электролиз 2Na+Cl2.
Ишқорий металларнинг физик хоссалари. Ишқорий металлар юмшоқ, пичоқ билан осон кесилади.
Li~Na~K~Rb~Cs~Fr қаторида қорий металларнинг зичлиги ортиб боради, НЭМ, суюқланиш ва қайнаш ҳароратлари ҳамда ионланиш энергиялари камайиб боради.
Иш металларнинг кимёвий хоссалари. Ишқорий металлар жуда фаол. Очиқ ҳавода уларнинг сирти дарҳол оқиш кулранг парда билан қопланади. Бу парданинг таркиби Ме2О, МеОН, Ме2СО3 лар аралашмасига жавоб беради(литийда Li3N ҳам бор). Шунинг учун улар керосин остида сақланади.
Ишқорий металлар учун қуйидаги реакциялар хос:
1)бирикиш: а)6Me+N2=2Me3N; бу реакцияга оддий ҳароратда фақат литий киришади, қолганлари қиздирилганда.
б)4Me+O2=2Me2O; бу реакцияда фақат литий оксид ҳосил қилади, қолганлари пероксид. в)2Me+S=Me2S; 2Me+Cl2=2MeCl; 3Me+P=Me3P 2Me+H2=2MeH; 2)ўрин олиш: 2Me+2H2O=2MeOH+H2; 3)оксидланиш-қайтарилиш: 8Me+5H2SO4=4Me2SO4+H2S+4H2O 8Me+10HNO3=8MeNO3+NH4NO3+3H2O
Ишқорий металларнинг оксидлари. Ишқорий металлар асосли оксид Ме2О ҳосил қилади. Уларга ишқорлар МеОН мос келади. Ишқорий металлар оксидлари сувда ва кислоталарда осон эрийди: K2O+H2O=2KOH; K2O+2HCl=2KCl+H2O. Кислотали оксидлар билан таъсирлашади: К2О+СО2=К2СО3. Оксидлар ионли тузилишга эга.
Ишқорий металларнинг гидридлари. Ишқорий металларнинг гидридлари МеН ионли тузилишга эга. Улар сув ва кислоталар билан таъсирлашади: NaH+H2O=NaOH+H2; NaH+HCl=NaCl+H2O.
Ишқорий металларнинг гидроксидлари. Ишқорий металларнинг гидроксидлари қуйидаги усулларда олиниши мумкин: а)2Na+2H2O=2NaOH+H2; б)K2O+H2O=2KOH в)KH+H2O=KOH+H2.
Уларнинг асос хоссалари литийдан францийга томон ортади. Гидроксидлар учун қуйидаги реакциялар хос:
а)алмашиниш: 2KOH+CO2=K2CO3+H2O 2KOH+CuCl2=Cu(OH)2+2KCl
б)нейтралланиш: KOH+HNO3=KNO3+H2O
Ишқорий металларнинг тузлари. Ишқорий металларнинг деярли барча тузлари сувда яхши эрийди. Уларнинг кучсиз кислоталар билан ҳосил қилган тузлари(карбонат, сульфид, сульфит, силикат) эритмалари ишқорий муҳитга эга. Ишқорий металлар галогенидлари, сульфатлари, сульфидлари, фосфатлари ўртача қиздирилганда парчаланмайди. Карбонат, гидрокарбонат, сульфит, нитратлари парчаланади: Ме2СО3=Ме2О+CO2; 2MeHCO3=Me2CO3+H2O+CO2;
Ме2SО3=Ме2О+SO2; 2MeNO3=2MeNO2+O2. Тузларининг ишлатилиши: NaCl-ош тузи, NaNO3 ва KNO3-селитралар Na2CO3-кальцинациланган сода, Na2CO3·10H2O-кристалл сода, NaHCO3-ичимлик сода, K2SO4-минерал ўғит, K2CO3-поташ, совун пишириш Ва шиша тайёрлашда ишлатилади ,K3PO4- минерал ўғит.
Ишқорий металларнинг пероксидлари. Ишқорий металлар кислород билан бирикканда пероксид Na2O2 ёки супероксид К2О4 ҳосил қилиши мумкин. Пероксидлар парчаланади: 2Na2O2=2Na2O+O2.
Улар ҳавони регенерация қилиш хусусиятига эга: 2Na2O2+2CO2=2Na2CO3+O2. Супероксидлар кучли оксидловчи моддалар. Улар қиздирилганда ёки зарб таъсиридан портлаши мумкин.
И Ш қ О Р И Й - Е Р М Е Т А Л Л А Р.
Ишқорий-ер металларга умумий тавсиф беринг. Ишқорий-ер металлар даврий жадвалда IIA гуруҳда жойлашган. Ишқорий-ер металлар деган ном Ве ва Mg га нисбатан қўлланилмайди. Ве амфотер металл, қолган барчаси типик металлар. Барчасининг ташқи қобиғи ns2 кўринишда.
Валентликлари ўзгармас II, оксидланиш даражалари +2.
Ишқорий-ер металларнинг табиатда учраши. Ишқорий-ер металлар ичида табиатда энг кўп тарқалгани Са ва Mg. Уларнинг миқдори 2-2,5 % атрофида. Ишқорий-ер металлар табиатда эркин ҳолатда учрамайди, фақат бирикмалар ҳолида учрайди. Асосий бирикмалари: СаСО3-мармар, бўр, оҳактош, СаСО3·MgCO3-доломит, MgCO3-магнезия, Ca3(PO4)2-апатит.
Ишқорий-ер металларнинг олиниши. Ишқорий-ер металлар асосан электролиз усулида олинади. Электролиз учун уларнинг галоидлари суюқланмаларидан фойдаланилади: СаCl2
электролизСа+Cl2.
Ишқорий-ер металларнинг кимёвий хоссалари. Ишқорий-ер металларнинг фаоллиги ишқорий металларникидан камроқ. Оддий ҳароратда Ве ва Mg нинг сирти оксид парда билан, қолганлариники гидроксид ва
карбонат парда билан қопланади. Шунинг учун Са ва Ва керосин остида сақланади. Улар учун хос реакциялар:
а)бирикиш: 2Ме+O2=2MeO; 3Me+N2=Me3N2; Me+S=MeS; Me+Cl2=MeCl2; (Ca,Ba)+H2=MeH2.
б)ўрин олиш: Me+2H2O=Me(OH)2+H2; Me+H2SO4=MeSO4+H2; Be+2KOH=K2BeO2+H2.
в)оксидланиш-қайтарилиш: 4Me+10HNO3=4Me(NO3)2+NH4NO3+4H2O
4Me+5H2SO4=4MeSO4+H2S+4H2O
Ишқорий-ер металларнинг оксидлари. ВеО-амфотер оксид, қолганлари асосли оксидлар. ВеО сувда эримайди,
MgO бироз эрийди, қолганлари шиддат билан бирикади: MeO+H2O=Me(OH)2. Оксидларга хос реакциялар: MeO+CO2=MeCO3; MeO+SO3=MeSO4 BeO+2KOH=K2BeO2+H2O; MgO+H2SO4=MgSO4+H2O
Ишқорий-ер металларнинг гидридлари. Ишқорий-ер металларнинг гидридлари ионли боғ ланишга эга. Сув ва кислоталар таъсирида парчаланади: СаН2+2Н2О=Ca(OH)2+2H2; BaH2+2HCl=BaCl2+2H2.
Ишқорий-ер металларнинг гидроксидлари. Ве(ОН)2-амфотер хоссага эга. У кислота ва ишқорларда эрийди:
Be(OH)2+2HCl=BeCl2+2H2O Be(OH)2+2KOH=K2BeO2+2H2O. Ҳосил бўлган тузлар бериллатлар деб аталади. Mg(OH)2-сувда эримайдиган асос.Кислоталарда эрийди: Mg(OH)2+2HCl=MgCl2+2H2O. қиздирилганда парчаланади: Mg(OH)2=MgO+H2O. қолган
металларнинг асослари сувда эрийди ва ишқорлар ҳосил қилади. Улар кислоталар ва уларнинг ангидридлани билан таъсирлашади: Са(ОН)2+SO3=CaSO4+H2O Са(ОН)2+H2SO4=CaSO4+2H2O
Бу асослар ўртача қиздирилганда парчаланмайди.
Ишқорий-ер металларнинг тузлари. IIA гуруҳ металларининг барча нитратлари, кальций ва магнийнинг
фторидидан бошқа барча галогенидлари сувда эрийди, барчасининг карбонатлари, силикатлари ва фосфатлари эримайди. Бериллий ва магнийдан бошқаларининг сульфатлари эримайди. Сульфатларнинг эрувчанлиги Ве дан Ва га томон камаяди. Сульфатлар ва хлоридлари кристаллгидрат ҳосил қилади, карбонат ва фосфатлари кристаллгидрат ҳосил қилмайди. Бериллий ва барийнинг барча тузлари заҳарли. Бериллий бирикмалари ширин таъмли, шунинг учун у дастлаб кашф этилган вақтда глициний деб аталган.
Ишқорий-ер металларнинг пероксидлари. Ишқорий-ер металлардан Са ва Ва пероксид ҳосил қилади. Пероксидлар гидролизга учрайди: СаО2+2H2O=Ca(OH)2+H2O2. қиздирилса, парчаланади: 2СаО2=2СаО+О2.
Сувнинг қаттиқлиги ва унинг турлари. Сувнинг қаттиқлигини ундаги Ca+2 ва Mg+2 тузлари келтириб чиқаради. Сувнинг қаттиқлиги икки хил бўлади: вақтинча ва доимий а)вақтинча(муваққат, карбонатли) қаттиқликни Са(НСО3)2 ва Mg(HCO3)2 тузлари келтириб чиқаради. б)доимий(карбонатсиз) қаттиқликни CaSO4, MgSO4 ва бошқа сувда эрувчан тузлар келтириб чиқаради.
Do'stlaringiz bilan baham: |