Фосфорнинг физик хоссалари. Фосфор уч хил аллотропик шакл ўзгаришига эга: оқ, қора ва қизил. ОҚ фосфор
молекуляр, қора ва қизил фосфор атомли кристалл панжарага эга.
Фосфорнинг кимёвий хоссалари. қуйидаги реакция фосфор иштирокида оддий ҳароратда содир бўлади:
Р4(оқ)+5O2=2P2O5. ОҚ Р ҳавода ўзидан-ўзи алангаланади. қуйидаги реакциялар фосфор иштирокида юқори ҳароратда содир бўлади: 4P+5O2=2P2O5, 2P+3Cl2=2PCl3(ёки PCl5), 3К+P=K3P
Фосфорнинг оксидлари. Фосфор 2 хил оксид ҳосил қилади: фосфор(III)оксид Р2О3 ва фосфор(V) оксид Р2О5.
Ҳар иккаласи кислотали оксид ҳисобланади.Фосфор оксидлари учун асосан қуйидаги реакциялар хос: Р2О3+O2=P2O5.
P2O5+H2O(сову=)=2HPO3, P2O5+2H2O(илиқ)=H4P2O7, P2O5+3H2O(иссиқ)=2H3PO4,
P2O5+6KOH=2K3PO4+3H2O Фосфат
ангидрид кучли гигроскопик хусусиятга эга, яъни намни ўзига тортади. Шунинг учун у моддаларн қуритишда шлатилади.
Фосфиннинг олиниши ва хоссалари. Фосфин фосфидлар гидролизидан олинади: Mg3P2+3H2O=3Mg(OH)2+2PH3.
Фосфин кучсиз асос хоссасига эга: РН3+H2O=PH4OH(фосфоний гидроксид). Фосфин икки хил ёнади: чала ва тўла.
а)кислород етишмаганда: 2PH3+3O2=P2O3+3H2O б)кислород мўл бўлганда: 2PH3+4O2=P2O5+3H2O
Фосфор тутган кислоталар. Н3РО2-гипофосфит кислота. Бир асосли кислота,фақат КН2РО2 типидаги тузлар
ҳосил қилади. Унда фосфор V валентли, оксидланиш даражаси +1 Н3РО3-фосфит кислота, икки асосли кислота, КН2РО3 ва К2НРО3 типидаги тузлар ҳосил қилади. Ундаги фосфор V валентли, оксидланиш даражаси +3. НРО3-метафосфат кислота. Н4Р2О7-пирофосфат кислота. Н3РО4- ортофосфат кислота.
Фосфат кислотанинг хоссалари. Фосфат кислота ишқорлар билан турли нисбатларда таъсирлашиб, қуйидаги
тузларни ҳосил қилиш мумкин: Н3РО4+KOH=KH2PO4+H2O, дигидроортофосфатлар.
Н3РО4+2KOH=K2HPO4+2H2O, гидроортофосфатлар. Н3РО4+3KOH=K3PO4+3H2O, ортофосфатлар. Сувсизланиб,фосфат ангидридга айланади:
2H3PO4=P2O5+3H2O
Минерал ўғитлар қандай туркумланади? Минерал ўғитлар қуйидагича туркумланади: а)озиқ элемент турига кўра: калийли,фосфорли,азотли. б)озиқ элемент миқдорига кўра: макро ва микроўғитлар . в)озиқ элемент сонига кўра: оддий ва мураккаб.
Калийли ўғитлар га мисоллар келтиринг?. Калийли ўғитлар га мисоллар:K2CO3-калий карбонат, KCl-калий хлорид,
KNO3-калийли селитра, K3PO4-калийфосфат, K2SO4-калий сульфат.
Азотли ўғитлар га мисоллар келтиринг? Азотли ўғитлар га мисоллар: NH3-аммиак, NH4NO3- аммиакли селитра,
NaNO3-натрийли селитра, Ca(NO3)2-кальцийли селитра, CO(NH2)2-карбамид ёки мочевина.
Фосфорли ўғитлар га мисоллар келтиринг? Фосфорли ўғитлар га мисоллар: Ca3(PO4)2-суяк кули, NH4H2PO4-аммофос, (NH4)2HPO4-диаммофос, СaSO4·Ca(H2PO4)2-оддий суперфосфат, Ca(H2PO4)2-қўш суперфосфат.
Микроўғитлар га мисоллар келтиринг? Микроўғитлар га таркибида асосий микроэлементлар тутган ўғитлар киради. Микроэлеметларга мисоллар: Cu, Co, Mn, Mo, Zn.
Озиқлик миқдори деганда нима тушунилади? Озиқлик миқдори деганда ўғит таркибидаги К2О, Р2О5 ёки N2O5 нинг масса улуши тушунилади. Масалан: KCl нинг озиқлик миқдори қуйидагича аниқланади:
2KCl→K2O: 149 г ўғитда 94 г К2О мавжуд,
100 г х х=63,1.
Оддий ўғитлар деганда нима тушунилади? Оддий ўғитлар деб таркибида битта озиқ элемент тутган ўғитлар га айтилади. Масалан: NaNO3, KCl.
Мураккаб ўғитлар деганда нима тушунилади? Мураккаб ўғитлар деб таркибида икки ва ундан ортиқ
озиқ элемент тутган ўғитларга айтилади. Масалан:KNO3.
У Г Л Е Р О Д.
Углеродга умумий тавсиф. Углероднинг даврий жадвалдаги ўрни 2 давр, IVА гуруҳ, тартиб рақами 6,
нисбий атом массаси 12, атом таркиби 6р, 6n, 6е. Электрон конфигурацияси 1s22s22p2. Валентлиги II, IV. Оксидланиш даражалари -4, +2, +4.
Углероднинг табиатда учраши. Углероднинг табиатдаги эркин кўриниши кўмир ҳисобланади. Бирикмалар ҳолида
Ер қобиғида қуйидагикўринишлар мавжуд: СаСО3-мармар, бўр, оҳактош MgCO3-магнезия, СаСО3·MgCO3-доломит, FeCO3-сидерит,CuCO3·Cu(OH)2-малахит. Ундан ташқари углерод барча тирик организмлар ва ысимликлар таркибига киради.
Углероднинг физик хоссалари. Углерод уч хил аллотропик шаклга эга: олмос, графит, карбин. Олмос sp3-гибридланишга эга. Фазовий шаклиетраэдр.Табиий моддалар ичида энг қаттиғи ҳисобланади. Графит sp2-гибридланишга эга. Фазовий шакли ясси олтибурчак. Юмшоқ, осон уқаланади. Ток ўтказади. Карбин sp-гибридланган.
Чизиқли тузилишга эга.
Углероднинг кимёвий хоссалари. Углерод учун қуйидаги реакциялар хос: 1)бирикиш: 2С+O2=2CO; C+O2=CO2;
C+2H2=CH4; C+2Cl2=CCl4; 4Al+3C=Al4C3. 2)оксидланиш-қайтарилиш: C+2H2SO4=CO2+2SO2+2H2O
C+4HNO3=CO2+4NO2+2H2O 3)ўрин олиш: C+H2O=CO+H2; 3C+Fe2O3=3CO+2Fe
Метан. Олиниши. Метан СН4-ботқоқлик гази ҳам дейилади. Табиий газнинг асосий таркиби ҳисобланади. Лабораторияда метан баъзи металларнинг карбидлари гидролизидан олинади:
Be2C+4H2O=2Be(OH)2+CH4 Al4C3+12H2O=4Al(OH)3+3CH4.
Метаннинг кимёвий хоссалари.)Метан икки хил ёнади: а)чала ёниш: 2СН4+3O2=2CO+4H2O б)тўла ёниш: СН4+2O2=CO2+2H2O 2)метан икки хил парчаланади: а)қисман парчаланиш: 2СH4=C2H2+3H2.
б)тўла парчаланиш: CH4=C+2H2.
Углерод оксидлари. Тузилиши. Углерод икки хил оксид ҳосил қилади: СО ва СО2. СО-ис гази нейтрал оксид. . Ундаги углероднинг валентлиги III га, оксидланиш даражаси +2 га тенг Молекулада донор-акцептор боғ мавжуд. СО2-кислотали оксид. Унда углерод IV валентли, оксидланиш даражаси +4.
Ис газининг олиниши. Лабораторияда ис гази чумоли кислотадан олинади: НСООН = СО
+ Н2О
Cаноатда қуйидаги реакция орқали олинади: СО2+С=2СО
Ис газининг хоссалари. Ис гази кислота ва асослар билан таъсирлашмайди, яъни туз ҳосил қилмайди.
Ис гази учун қуйидаги реакциялар хос: 1)бирикиш: 2СО+O2=2CO2; CO+Cl2=COCl2. 2)ўрин олиш: 3СО+Fe2O3=3CO2+2Fe
Карбонат ангидриднинг олиниши. Лабораторияда СО2 мармардан олинади: СаСО3+2HCl=CaCl2+H2O+CO2
Саноатда оҳактош куйдириб олинади: СаСО3=СаО+СО2.
Карбонат ангидриднинг хоссалари. Карбонат ангидрид-кислотали оксид. У тегишли асосли оксидлар ёки асослар
билан таъсирлашади: СаО+CO2=CaCO3; Ca(OH)2+CO2=CaCO3+H2O Cув билан бирикади: H2O+CO2=H2CO3.
ЮҚори ҳароатда металларни оксидлайди: 2Mg+CO2=2MgO+C.
Do'stlaringiz bilan baham: |