|
|
bet | 37/71 | Sana | 24.02.2022 | Hajmi | 2,95 Mb. | | #206009 |
| Bog'liq 2 5208794009962545235
N+5 +3e→N+2 3 8 тронлар сони алмаштирилади.
(Бунда агар улар каррали сонлар бўлса, қисқартирилади). Шундан сўнг S тутган моддалар учун 3, N тутган моддалар учун 8 коэффициент ишлатилади ва реакция тенгланади: 3CuS+8HNO3=3CuSO4+8NO+4H2O
406. Бир неча элементнинг оксидланиш даражаси ўзгарса, оксидланиш-қайтарилиш реакцияси қандай тенгланади?
Баъзи оксидланиш-қайтарилиш реакцияларида бир неча элементнинг оксидланиш даражаси ўзгариши мумкин. Бунда барча берилган ва олинган электронлар сони жамлаб ёзилади. Масалан:
FeS+HNO3→Fe(NO3)3+H2SO4+NO2+H2O
Fe+2~1→Fe+3 9 1 Яъни Fе ва S тутган моддалар қаторига -1, N тутган
S~2 -8e→S+6 моддалар қаторига9 коэффициент қўйиб реакция тенг
N+5 +1e→N+4 1 9 ланади:
FeS+12HNO3→Fe(NO3)3+H2SO4+9NO2+5H2O
407. Оксидланиш-қайтарилиш реакцияси бориши йўналишига ҳарорат қандай таъсир этади?
Оксидланиш-қайтарилиш реакцияси боришига ҳароратнинг таъсирига мисол:
Cl2+2KOH(сову=)=KCl+KClO+H2O 3Cl2+6KOH(қайноқ)=5KCl+KClO3+3H2O
408. Оксидланиш-қайтарилиш реакцияси бориши йўналишига эритма муҳити қандай таъсир этади?
Оксидланиш-қайтарилиш реакцияси бориши йўналишига эритма муҳитининг таъсирга мисол:
а)KMnO4+KNO2+H2SO4→MnSO4+K2SO4+KNO3+H2O
Кислотали муҳитда Mn+2 ҳосил бўлгани эритманинг рангсизланишидан билинади.
б)KMnO4+KNO2+H2O→MnO2+KOН+KNO3
Нейтрал муҳитда MnO2 -қора чўкма тушади. в)KMnO4+KNO2+КОН→К2MnO4+KNO3+H2O
Ишқорий муҳитда эритма яшил рангга киради.
409. Оксидланиш-қайтарилиш реакцияси бориши йўналишига катализатор қандай таъсир этади?
Оксидланиш-қайтарилиш реакцияси боришига катализаторнинг таъсирига мисол:
а)катализатор иштирокида: 2KClO3=2KCl+3O2. б)катализатор иштирокисиз: 4KClO3=3KClO4+KCl.
410. Оксидланиш-қайтарилиш реакцияси бориши йўналишига эритма концентрацияси қандай таъсир этади?
Оксидланиш-қайтарилиш реакцияси бориши йўналишига эритма концентрациясининг таъсирига мисол:
а)Cu+4HNO3(конц)=Cu(NO3)2+NO2+H2O
б)3Cu+8HNO3(суюл)=3Cu(NO3)2+2NO+H2O
411. Молекулалараро оксидланиш-қайтарилиш реакциясига мисол келтиринг. олекулалараро оксидланиш-қайтарилиш реакциясида иккита моддада иккита элементнинг оксидланиш даражаси ўзгаради: H2S+H2O2=SO2+H2O
412. Ички молекуляр оксидланиш-қайтарилиш реакциясига мисол келтиринг. Ички молекуляр оксидланиш-қайтарилиш реакциясида битта моддада иккита элементнинг оксидланиш даражаси ўзгаради: 2KClO3=2KCl+3O2.
413. Диспропорция реакцияси деб нимага айтилади? Мисол келтиринг. Диспропорция реакцияси деб битта моддадаги битта элемент ҳам оксидланиши, ҳам қайтарилишига айтилади. Масалан: 4KClO3=3KClO4+KCl.
414. Синпропорция реакцияси деб нимага айтилади? Мисол келтиринг.Синпропорция реакцияси деб иккита моддадаги битта элемент ҳам оксидланиши, ҳам қайтарилишига айтилади. Масалан: 2H2S+SO2=3S+2H2O.
415. қайси тенглама тўғри тузилган? а)PbS+2O3=PbSO4+O2. б)PbS+4O3=PbSO4+4O2. в)PbS+6O3=PbSO4+7O2.
қайси тенглама тўғри тузилгани электрон-баланс усули билан текширилади:
S-2 -8e → S+6. 8 4 1 Демак кислород учун 4
2O-1 +2e → 2O-2. 2 1 4 коэффициент ишлатилган реакция тўғри тенгланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|