НИСБИЙ ЭЛЕКТРОМАНФИЙЛИК.
372. қайси элементлар реакциялар пайтида электрон бириктириб олишга мойил? Нима учун?
Даврий жадвалда гуруҳлар охирида турган элементлар электрон бириктириб олишга мойилликлари кучли. Чунки уларнинг атом радиуслари кичик, ташқи қобиғи тўлиши учун оз сондаги электронлар етишмайди холос. Улар учун
электрон беришдан кўра ташқи қобиғини тўлдириш осонроқ.
373. қайси элементлар реакциялар пайтида электрон беришга мойил? Нима учун? Даврий жадвалда гуруҳлар бошида турган элементлар электрон беришга мойил. Чунки уларнинг атом радиус лари катта, ташқи қобиғида оз сонли электрон бор. Улар учун ташқи қобиғини тўлдиришдан кўра электронларини бериш осонроқ.
374. Нисбий электроманфийлик нима? Нисбий электроманфийлик (НЭМ)элементларнинг электрон бериши ва олиши билан боғлиқ катталик. У элементларнинг электронга мойиллик ва ионланиш энергиялари орқали ҳисоблаб топилади. Л.Полинг таклиф этган шкалага асосан НЭМ Li га нисбатан аниқланади.
375 Ионланиш потенциали нима? Элементдан битта электрон олиш учун сарфлаш керак бўладига энергия ионланиш потенциали дейилади. Ион ланиш потенциали давр охиридаги гуруҳлар юқорисидаги элементларда катта бўлади.
376.Электронга мойиллик нима?Элемент битта электрон бириктириб олганда ажралиб чиқадиган энергия электронга мойиллик деб аталади.
377. Нисбий электроманфийлик қандай аниқланади? Нисбий электроманфийликни аниқлаш учун элементнинг ионланиш потенциаливаэлектронгамойилликлари йиғиндисини литийникига бўлинади Яъни,элементларнинг НЭМ литийга нисбатан аниқланади.
378. қуйидаги элементларнинг нисбий электроманфийликлари нимага тенг? Н, О, С, /, Р, N, Na, S, Cl, Li. Элементларнинг нисбий электроманфийликлари қуйидагича: Н-2,1; О-3,5; С-2,5; /-4,1; Р-2,1; N-3,0; Na-0,9; S-2,6 Cl-3,0; Li-1.
379. Ковалент боғ қандай хусусиятлар билан тавсифланади? Ковалент боғ тўйинувчанлик, йўналганлик ва қутбли эритувчиларда эрувчанлик каби хусусиятлар билан тавсифланади. Бошқа боғ ларда бу хусусиятлар йўқ .
380. Ион боғ ли моддалар қандай хоссалар билан тавсифланади? Ион боғ ли моддалар юқори ҳароратда суюқланади. Сувда яхши эрийди. Суюқланма ва эритмада электр токини ўтказади.
381. Водород боғ ли моддалар қандай хоссалар билан тавсифланади? Водород боғ ли моддалар ўзига ыхшаш типдаги моддаларга нисбатан юқорироқ ҳароратда қайнаши билан фарў қилади. Масалан, сувнинг қайнаш ҳарорати H2S, H2Se, H2Te ларникидан юқорироқ ҳисобланади.
382. Боғ табиатининг НЭМ билан боғ лиқлиги борми? Кимёвий боғнинг табиати боғ ҳосил қилган элементларнинг НЭМ фарқига боғ лиқ Агар НЭМ фарқи 0 га тенг ёки жуда кам фарў қилса, боғ қутбсиз ковалент, агар фарў 1,9 дан кичик бўлса, боғ қутбли ковалент, 1,9 дан катта бўлса, ионли бўлади.
383. қутбли ковалент ва ионли боғ ланишга эга моддалар формуласи қандай тартибда ёзилиши керак?
қутбли ковалент ва ионли боғ ланишга эга моддалар формуласини ёзишда аввал мусбат зарядли элемент,сўнг манфий зарядли элемент ёзилади. М:Hδ+Clδ-, Na+Cl-.
384. Аморф жисмлар қандай тавсифланади? Аморф жисмларнинг суюқланиш ҳарорати аниқ қийматга эга эмас, уларнинг заррачалари аниқ шаклга эга эмас.
385. Кристалл жисмлар қандай тавсифланади? Кристалл жисмлар қанчалик майдаланмасин, муайян шаклдаги бўлакчалар кристаллнинг дастлабки шаклини сақлаб қолади.
386. Кристалл панжаралар неча хил? Кристалл панжаралар 3 хил:ионли, атомли, молекуляр.
387. Атом кристалл панжарали моддаларга нималар киради? Атом кристалл панажарали моддаларга мисоллар: олмос, графит, карбин, қора фосфор, қизил фосфор, қум, кремний, карборунд, бор, германий.
388. Ион кристалл панжарали моддаларга нималар киради? Ион кристалл панжарали моддаларга мисоллар: фаол металларнинг гидридлари – КН, оксидалари - К2О, гидроксидлари - КОН, тузлари К/.
389. Молекуляр кристалл панжарали моддаларга нималар киради? Молекуляр кристалл панажарали моддаларга мисоллар: барча газлар, оқ фосфор, олтингугурт, сув, йод, кўпчилик органик моддалар, бром.
390. Атом кристалл панжарали моддалар қандай хусусиятларга эга? Атом кристалл панажарали моддалар қуйидаги хусусиятлар билантавсифланади: тавсифланади: суюқланиш ва қайнаш ҳаро рати жуда юқори, электр токини ёмон ўтказади, сувда амалда эримайди.
391. Ионли кристалл панжарали моддалар қандай хусусиятларга эга?Ион кристалл панажарали моддалар қуйидаги хусуси ятлар билан тавсифланади:суюқланиш ва қайнаш ҳарорати юқори, электр токини яхши ўтказади, сувда яхши эрийди.
392. Молекуляр кристалл панжарали моддалар қандай хусусиятга эга? Молекуляр кристалл панажарали моддалар қуйидаги хусусиятлар билантавсифланади: суюқланиш ва қайнаш ҳарорати паст электр токини ўтказмайди, сувда ёмон эрийди.
Do'stlaringiz bilan baham: |