– deb so‘radi. Rasululloh sollallohu alayhi vasallam: “Onang”, – dedilar. U kishi: “So‘ng kim?” – dedi. Rasululloh sollallohu alayhi vasallam: “Onang”, – dedilar. U kishi yana: “So‘ng kim?” – dedi. Rasululloh alayhissalom: “Onang”, – dedilar. U kishi: “So‘ng kim?” – dedi. Rasululloh sollallohu alayhi vasallam: “So‘ng otang”, – dedilar” (Imom Buxoriy rivoyati).
Rasululloh sollallohu alayhi vasallam uch bora “Onang”, deb aytishlari Islomda onaning sha’ni naqadar ulug‘ va hurmat-ehtiromga loyiq ekaniga dalolat qiladi. Islom shariatidan boshqa hech bir shariatda onaning qadri bunchalik baland qilib belgilanmagan.
Shuningdek, islom dini qayerda yoyilsa, o’sha yerda ayollarning huquqlari himoya qilib kelingan. Bobokalonimiz Zahiriddin Muhammad Bobur Hindistonni zabt etganida beva ayollarni marhum eri bilan birga qo’shib yoqib yuborilishini taqiqlagani bunga yaqqol misol bo’la oladi.
Bugun g’arbda gender tengligi nomi ostida ayollarning erkaklar bilan teng huquqli ekanligi da’vo qilinadi. Lekin ularning ayrimlari turmush qurish jarayonida nikoh shartnomalari tuzib, ajrim jarayonida ayollarni erining hech bir mol-mulkiga da’vo qilmasligiga urinayotgan bir davrda haqiqiy mo’minlar taloqdan so’ng ham sobiq rafiqalarini _____ vaqt davomida, farzandlarini esa _________ gacha moddiy jihatdan ta’minlaydilar.
Инсоният ҳеч бир замонда ва ҳеч бир динда ислом аёлга эҳтиром кўрсатганичалик эътиборни кўрмаган. Исломда аёллар энг юқори маратабаларга кўтарилиб, ҳурмат ва эъзоздаги зот сифатида улуғланади. Aёл зотига ҳақиқий тенгликни, ҳақиқий эҳтиромни ислом дини кўрсатиб, амалда жорий этган. Динимизда одам фарзанди, жумладан, аёллар ҳам, бири бошқасидан афзал кўрилмайди. Барчаси бирдай тенг ҳисобланади. Бу ҳақида Расулуллоҳ (с.а.в.) дан мана бундай ҳадис ривоят қилинган: “Инсонлар бир-бирларига худди тароқ тишлари каби тенгдирлар. Бир кишини бошқа кишидан тақводан бошқа нарсада афзаллиги йўқдир”.
Ислом илк даврлардаёқ қизларнинг тириклайин кўмилишига нуқта қўйган. Исломдан олдинги жоҳилият даврида араблар оилада қиз фарзанд туғилса, турли сабаблар билан уларни ўлдирар ёки тириклайин кўмар эдилар.
Ҳайсам ибн Aдий – Майдонийдан шундай ҳикоя қилади: “Барча араб қабилалари қизларини тириклай кўмишар эди. Ҳар ўнтанинг биттаси қизини тириклай кўмарди. Ислом келганида болаларни тириклай кўмиш борасида арабларнинг турли қарашлари бор эди. Уларнинг айримлари ўз қизларини қаттиқ рашк қилганидан ва улар сабаблик ўзларига ор етишидан қўрқиб тириклай кўмар эдилар. Яна баъзилари эса улардаги кўккўзлик, қоратанлилик каби турли хил иллатларни деб кўмиб юборар эдилар. Баъзилари очликдан қўрқиб ёки боқа олмаслик хавфи билан ўз болаларини тириклай кўмар эдилар…” Соъсоъа ибн Ножия шундай дейди: “Ислом келиб уч юзта тириклай кўмишни бас қилди”.
Расулуллоҳ (с.а.в.) “Ким икки-уч қиз ёки сингилни (ғамхўрлик қилиб) тарбияласа ва улар ундан ажралсалар (яъни, турмушга чиқиб кетсалар) ёки ўша кишининг ўзи вафот этса, мен ва у жаннатда мана шундай бўламиз (деб, ўрта ва кўрсатгич бармоқларига ишора қилдилар)” қизларнинг улуғ мақом соҳибалари эканини, жаннатнинг калити эканлигини таъкидлаганлар. (Имом Ибн Можа ривоятлари).
Жоҳилият даврида нафақат қиз фарзандга, балки, аёлларга ҳам паст назар билан қаралар эди. Мавлоно Муҳаммад Aлининг ёзишича, «Aраблар орасида аёлнинг ўрни жуда паст, ҳатто уларнинг ҳайвонлардан фарқи йўқ эди… Бир хотин ўлган эрининг бир ҳисса ҳам меросига эгалик қилолмас, аммо ўзи мерос ашёси бўлиб қолар эди. Фарзанд отаси ўлгач, мерос ашёлари орасида ўз онасига ҳам эгалик қилар, ундан хоҳлаганича фойдаланар эди”.
«От минолмайдиган, қилич кўтаролмайдиган, душман билан уриша олмайдиган аёлларга қанақасига мерос берамиз!” дер эдилар. Улар гўдаклар ва болаларни меросдан ман қилгани каби аёлларни ҳам меросдан маҳрум қилгандилар. Ислом шариати эса аёлларнинг мерос ҳуқуқини ҳам тўла-тўкис қилиб берди: “Ота-оналар ва қариндошлар қолдирган нарсада эркакларга насиба бор. Ота-оналар ва қариндошлар қолдирган нарсада аёлларга ҳам насиба бор. У оз қолсин, кўп қолсин – ўлчаб қўйилган насибадир” дея марҳамат қилинади Нисо сурасининг, 7-оятида.
Динимизда оналарга бўлган ҳурмат-иззат ҳақида-ку соатлаб гапириш мумкин. “Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб: “Ё Расулуллоҳ, энг чиройли муомаламга ким ҳақли?” – деб сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Онанг”, – дедилар. У киши: “Сўнг ким?” – деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Онанг”, – дедилар. У киши яна: “Сўнг ким?” – деди. Расулуллоҳ алайҳиссалом: “Онанг”, – дедилар. У киши: “Сўнг ким?” – деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сўнг отанг”, – дедилар” (Имом Бухорий ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уч бора “Онанг”, деб айтишлари Исломда онанинг шаъни нақадар улуғ ва ҳурмат-эҳтиромга лойиқ эканига далолат қилади. Ислом шариатидан бошқа ҳеч бир шариатда онанинг қадри бунчалик баланд қилиб белгиланмаган.
Шунингдек, ислом дини қаерда ёйилса, ўша ерда аёлларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилиб келинган. Бобокалонимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур Ҳиндистонни забт этганида бева аёлларни марҳум эри билан бирга қўшиб ёқиб юборилишини тақиқлагани бунга яққол мисол бўла олади.
Бугун ғарбда гендер тенглиги номи остида аёлларнинг эркаклар билан тенг ҳуқуқли эканлиги даъво қилинади. Лекин уларнинг айримлари турмуш қуриш жараёнида никоҳ шартномалари тузиб, ажрим жараёнида аёлларни эрининг ҳеч бир мол-мулкига даъво қилмаслигига уринаётган бир даврда ҳақиқий мўминлар талоқдан сўнг ҳам собиқ рафиқаларини _____ вақт давомида, фарзандларини эса _________ гача моддий жиҳатдан таъминлайдилар.
Bugun sizni islomda ayolning o’rni haqida ilk umumiy ma’lumotlar bilan tanishtirdik. Qadrli muhsinalar, bu mavzuni hali uzoq davom ettiramiz. Bizni kuzatib boring, fikr va mulohazalaringizni izohlarda yozib qoldiring. Sizning fikringiz biz uchun muhim.
Ulug’ maqom sohibalari – Jannat kalitlari
Muhsina qiz – Jannat sari iz
Muhsina ayol – Jannat sari yo’l
Do'stlaringiz bilan baham: |