Кийосаки мактаби бойишга оид ўнта сабоқ


Роберт Кийосаки, “Бой булиш ни истасанг



Download 3,85 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/54
Sana02.03.2022
Hajmi3,85 Mb.
#477939
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   54
Bog'liq
RobertKiosakiMaktabi [ @biznes kitob ]

Роберт Кийосаки, “Бой булиш ни истасанг,
мактабга борма"
НАРХИ БИР М И Л Л И О Н ДОЛЛАРЛИК 
САВОЛГА Ж А В О Б АЙТИНГ
Ўзингиз амал қилмоқчи бўлган соҳани аник^аб (балки 
сиз шу соҳада ишлаётгандирсиз), шундай гояларни топи- 
шингиз керакки, улар туфайли олдингидай қийналиб 
ишлашингизга ҳожат қолмасин, озгина ҳаракат билан 
пул қила олишни ўрганинг.
М ана шу гоялар сизнинг асосий дастакларингиз б у­
либ қолади.
Бундай гояларни топиш учун сиз “нархи бир мил- 
лионлик савол”га жавоб беришингиз керак бўлади: “Ҳо- 
зир қилаётган ишимни қандай бошласам бўлади, у кўп 
одам учун ва катта маблаг билан бошланса-да, қандай 
қилсам кам меҳнат сарфлайман?”
Табиийки, сиз бу саволга ҳадеганда ж авоб топа ол­
майсиз. Аммо саволни ҳар томонлама уйлаб к5финг. 
Узингиз танлаган соҳангиздаги қобилиятларингиздан 
келиб чиқиб, унга жавоб изланг.
Уйласангиз жавоб келади. Эсланг: сиз кўплаб одамлар­
га фойдали ва керакли нимадир қилганингиздагина б о­
йиб кетасиз. Сиз тақдим этган гоя ва имкониятларни 
сотиб олишга тайёр одамлар қанча куп булса, шунча куп 
бойлик туплай оласиз.
Агар узингиз учун қизиқ соҳада куп одамлар учун 
фойдали ва керакли нимадир қилиш имкониятини то- 
пишни астойдил истасангиз, бундай имкониятни, албат- 
та, топасиз.
Бу ғояни бой,\игингизга пойдевор қилиб ола оласиз.
82


ЗА М О Н ДА Н ОРҚА ДА ҚО ЛМ АНГ
Муҳим шарт: чинакамига ишлайдиган ғоя тугдириш- 
ни ўрганиш учун келаж акка қараш ни урганиш ингизга 
тўтри келади. Яъни, нимаики долзарб бўлса, демакки, у 
эртага талабга айланишини олдиндан сезмоқ.
Куплаб одамлар уз ёшлиги замонасида қолиб кетиш - 
ган. Улар узгарган замон ва янги имкониятларни пай- 
қамайдилар. Улар, мисол учун, И нтернетнинг имко- 
ниятларини менсимасликлари мумкин, ҳолбуки у бугунги 
м увафф ақиятнинг қудратли дастаги ҳисобланади. Одам­
лар аллақачон долзарблигини йуқотган ғоялар ёки маҳсу- 
лотларга ишониб, умид қилиб юрган булишлари мумкин 
— уларнинг бизнеси- касодга учраса, ҳеч ажабланарли 
ери йуқ.
Эсингиздами, Генри Ф орд миллиардерга айланганди, 
чунки енгил машина аҳамиятини олдиндан кура билганди, 
Билл Гейтс эса ж аҳоннинг энг бой одамига айланди, 
чунки ш ахсий компьютерларга талаб катта булажагини 
олдиндан курганди (ушанда бунга миллиардернинг узи- 
дан бош қа ҳеч ким ишонмаганди).
Ш у боис, уз дастакларингиз ҳақида мулоҳаза юритар 
экансиз, янги истиқболли гояларни назарда тутинг. Иқ- 
тисодиётда, техникада, технологиялардаги янги тен- 
денцияларни кузатиб боринг.
Ёшлар билан купроқ суҳбатлар утказишга, улар нимага 
қизиқаётганидан бохабар булишга, ёшлар уртасида 
нималар урф эканлиги, нима улар учун жозибали, ис- 
тиқболли эканини билишга ҳаракат қилинг.
Ш ундай бир таж риба ўтказиб к
5
финг: ун беш -ун олти 
яш ар усмирларни кузатинг, кейин узингизни уларнинг 
урнига қўйинг ва дунёга уларнинг кузи билан қаранг. 
Ш унда дунёни бутунлай бош қача қиёф ада куриш ингиз 
мумкин. Илгари илгамаганингйз куплаб имкониятлар ку- 
зингизга ташланади. С из эндигина иқтисодиёт ва бизнес 
ривож ланиш и керак бўлган йўналиш ларни ҳис этасиз.
Ўзингизнинг таш қи кўриниш ингизни кузатинг. Ўта 
замонавий ва ёш ларга ўхшаб кийиниш ингиз шарт эмас
83


— аммо сўнгги ғоя ва урфлардан воқиф булиб турмоқ 
лозим. Бу узингизни замонавий ҳис этишга, замон билан 
ҳамқадам булишга ва ўтмишда ўралашиб қолмасликка 
ёрдам беради.
Яна эсингизда булсинки, келаж ак бутундан бошланади. 
Борди-ю, қилиб турган ишингиз сизга ёқмаса — бундай 
ишдан воз кечинг. Келажакда шугулланмоқчи булган 
ишингизни пайсалга солмай, тезроқ бошланг.
БИРМ УНЧА ВАҚТ ТЕКИН ИШ ЛАШ ГА 
ТАЙЁР ТУРИНГ
Янги, доҳиёна гоянгизни топсангиз-у, шунга умид 
қилаётган булсангиз, бу гоя учун бирмунча вақт те- 
кин ишлашингизга тутри келишини унутманг. Зеро, 
табиийки, қуруқ гоянинг узи сизга пул келтирмайди. 
Уни қандай амалга ошириш, гоянгизни сотишга имкон 
берадиган тизимни (ёки маҳсулот, хизмат, имкониятлар 
ва ҳ.к.) яратишни уйлашингйзга тутри келади.
Шу боис бойликка элтувчи йулни, энг яхшиси, ҳозир 
қилиб турган ишингизни ташламасдан олдинроқ, буш 
қолган вақтингизда бошланг.
Эсингизда булсинки, бўш вақт ҳам сизга дастак.
Куп одамлар гарчи узларига булса-да, текин ишлаш 
гоясини ёқтирмайдилар. Бу руҳш уносликжиҳатидан осон 
иш эмас, ахир меҳнат учун бизга ҳақ тулашларига, бизни 
хизматчи, ёлланма ходимлар қилиб тарбиялашганига ур- 
ганиб қолганмиз.
Бу руҳий ҳолатни узгартиришга киришинг. Бирмунча 
вақт текин ишлаш ҳеч нарса эмас, деган ф икрга куникинг, 
зеро кейин мукофотини оласиз-да, бу ҳаммасини ювиб 
кетади.
Сахий булинг! Одамларга нимадир қилмоқчиман де­
ган гоядан бошланг. Сиз уларга ёрдам бермоқчисиз, 
ҳаётларини енгиллатмоқчисиз, уларга қувонч ва лаззат 
улашмоқчисиз ёки янги б илим ва имкониятлар эшигини 
очмоқчисиз. Бошқаларга нимадир бериш ф икрида юринг. 
Шунда қилган саъй-ҳаракатларингиз беҳуда кетмайди.
84


Борди-ю , м ен яккаю ягона гоя қолдирм оқчи
бўлсам, у бундай булар эди: ҳар гал сенга нимадир
етишмаётганда ё к и с ен нимагадир муҳтож булга-
нингда, э н г аввал у н и у з и н г бер ва сенга Х уд о ни н г
у з и беради.
Б уҳам м а нарсага дахлдор: пулга ҳам, табассумга
ҳам, м еҳрга ҳам, дустликка ҳам. Биламан, купинча
одам э н г сун гги навбатда берм оқчи булади, аммо
м ен берар эдим ва б у менга ҳар д оим ёрдам бериб
келган.

Download 3,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish