Кичик маъруза: Ўткир юрак етишмовчилигида реанимация ва интенсив даволаш



Download 85 Kb.
bet2/5
Sana23.02.2022
Hajmi85 Kb.
#145896
1   2   3   4   5
Bog'liq
2 5244530298233818192

Белгилари:
1) Чап қоринча ўткир етишмовчилиги икки хил кечади.
а) Юрак астмаси шакли, бунда кўпинча кечаси беморнинг бирдан нафас олиши тезлашиб, юзаки бўлиб қолади. Бемор йўталади. Бошида балғамсиз сўнгра шиллиқ балғам билан. Беморнинг ранги оқариб, пулъси тезлашади ва кичраяди, безовталанади, боши айланади ва қусади, юзларида қўринч пайдо бўлиб, мажбурий холатда ўтиради, совуқ тер босади, оёқ-қўли, бурун учи совийди, кўкаради, сийдик миқдори камаяди.
б) Ўпка шиши шаклида: Бу холат юрак астмасининг давоми хисобланиб, жуда оғир холатдир. Беморни кучли хансираш, азобловчи йўтал безовта қилади. Йўтал кўпинча қизил кўпикли балғам ажралиши билан кечади. Чуқур-чуқур тебраниб нафас олади, териси оқимтир, оғиз атрофи, бурун, қулоқ, қўл-оёқлари кўкаради, совуқ тер босади, пулъс тез, кичик, қон босими туша бошлайди.
2) Ўнг қоринча ўткир етишмовчилигида.
а) Бемор териси оқариб сўнгра кўкаради. Кўнгли айниб, қусади, уйқуси бузилади, оёқларида шиш пайдо бўлади, бўйин веналари шишиб чиқади, сийдик миқдори камаяди. Қорин ва кўкрак бўшлиғида сув йиғилиши мумкин.
б) Пулси тез, кичик, қон босими тушади, жигари оғрийди хансирайди.


Тез ёрдам чоралари
А) Юрак астмасида:
1) Қулай холат (бемор оқлари туширилиб ярим ўтирган холатда) яратилиб берилиши лозим.
2) Барча тор кийимлар ечилади.
3) Хонага тоза хаво киритилади.
4) Кислород намлаб берилади. (30-45 мин).
5) Қўл-оёқларга тасма тортилади. (Пулъс сақланган бўлиши шарт).
Шифокор бўлмаса:
1) Эуфиллин 2,4%-10 мл в/и. Болаларга 3-5 мл,ёки 1мл/ёшига қараб. Секинлик билан юборилади.
2) Лазикс 1% -2-3мл. Болаларга 0, 5-1мл .
3) Промедол 1% -1 мл т/ост, болаларга 0, 2-0, 5 мл т/ост.
4) Строфантин 0,05% -1 мл + 20 мл 20% глюкоза в/и, болаларга строфантин 0,05% -0,3 мл + глюкоза 10 мл-20%
5) Кокарбоксилаза 2-4 мл м/о, болаларга 2 мл м/о
6) Рутин 1 мл + 5% аскорбин кислота 2-4 мл м/о, болаларга рутин 0,5мл+ аскорбин кислота 5%-2 мл м/о ёки в/и.
7) Дропридол 0,25%- 2-3 мл м/о, болаларга 2 мл м/о 0,1-0,3 мл/ёшига қараб.
8) Калий хлорид 7,5%, 4% - 2-3 мл+500 мл -5% глюкоза в/ит 1 соат давомида, болаларга 1,5 мл Калий хлорид+5%- 200 мл глюкоза билан, қондаги глюкоза миқдорига қараб.

Б) Ўпка шишида: Шифокор келгунича.


1) Қулай холати бош томони кўтарилган холда бўлиши лозим.
2) Барча тор кийимлар ечилади.
3) Хонага тоза хаво киритилади.
4) Юқори нафас йўлларидаги шилимшиқ моддалар электрли ёки механик сўрғич билан сўриб олинади.
5) Кислородни катталарга 50-70% спиртдан ўтказиб Бобров аппаратида 30-45 дақиқа берилади, болаларга 30% спиртдан ўтказилиб 10-30 дақиқа берилади.
Шифокор бўлмаса:
1) Строфантин 0,05%-1 мл + 20 мл- 20% глюкоза билан в/и томчилатиб, Болаларга строфантин 0,05%-0,2-0,3 мл+ 20% глюкоза 5-10 мл билан в/ит.
2) Лазикс 1%-2-3мл м/о, Болаларга 1%-1-1,5 мл м/о.
3) Катталарга глюкоза 5%- 20 мл+ пентамин 5%-0,8-1,5 мл в/и ахволига қараб, Болаларга глюкоза 5% - 10 мл+ пентамин 5% - 0,1-0, 3 мл в/и ахволига қараб.
4) Агар пентамин бўлмаса ёки монелик бўлса бензогексоний 2,5%-0,8-1,2 мл+ глюкоза 5%-20 мл в/и секин (Болаларга бензогексоний 2,5% - 0,2-0,8 мл+ глюкоза 5%-10 мл в/и. томчилатиб).
5). Оёқларга 15-20 мин жгут боғлаб қўйилади. Болаларга 5-10 дақиқа.
6) Промедол, омнопон, морфин, 1%-1мл м/о. Болаларга 0,3-0,8 мл м/о.
Диққат:
1) Қон босими юқори бўлса гликозидлар қилинмайди.
2) Қон босими паст бўлса қон олиш, жгут қўйиш тақиқланади.
Жгут қўйилганда оёқларда пулс бўлиши шарт.
3) Бир ёшдан кичик Болаларга наркотиклар қилинмайди.
4) Оғир ўпка шишида гидрокартизон 3-5 мл м/о. Болаларга 1-2 мл.
5) Беморни кузатиб туриш лозим, қаттиқ назорат остида транспортировка қилиш мумкин.
В) Ўнг қоринча етишмовчилигида:
Шифокор келгунича:
1) Қулай холат яратиш
2) Тор кийимлар ечилади.
3) Хонага тоза хаво киритилади.
4) Кислород намлаб берилади.
5) Оёқларга тасмалар қўйилади (пулс сақланган холда)
Шифокор бўлмаса:

  1. Строфантин 0,05%-1 мл+ 40% глюкоза 20 мл в/ит ёки корглюкон

0, 06%-1 мл. Болаларга 0,05%-0,2-0,6 мл+ 10 мл 5-10% глюкоза билан в/ит, Корглюкон 0,06%-0,2-0,4мл .
2) Лазикс 1%-2-4 мл м/о, Болаларга 1%-1-2 мл м/о.
3) Эуфиллин 2,4% -10 мл в/и, Болаларга 2,4%-0,3-4 мл в/ит.
4) Кокорбаксилаза 2-4 мл/, м/о 2
5) Рутин 1 мл, аскорбин кислота 5% - 2-4 мл м/о, Болаларга 3-5 мл/кг.в/и..
6) Натрий гидрокарбонат 4-8%-100 мл в/ит, Болаларга 3-5 мл/кг.в/и..
7) Ўткир юрак етишмовчилигини 2-турида хам, оёқ-қўлларга иситгичлар, ванналар, ханталма қўйиш мумкин.
8) Ўнг қоринча етишмовчилигида қатъий пархез қилинади, тузлар чегараланади.
9) Ўнг қоринча етишмовчилигида қорин ва кўкрак бўшлиғида сув йиғилса пункция қилиб олинади.
10) Юрак етишмовчилигининг сабабларни бартараф этиш лозим. Транспортировка қатъий назорат остида амалга оширилади.


Download 85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish