Кичик гуруҳда болаларга сонларгача бўлган давр ўргатилади. Бунда уларга миқдорий муносабатлар тушунтирилади. Болаларга турли буюмлар тўплами билан ишлаш, яъни уларнинг ҳар хил белги-аломатларига кўра бирлаштириш, тенглик ва тёнгсизликни таққослаш натижаларнни кўп, кам. тенг сўзлари билан белгилашни ўргатиш кўзда тутилади.
Болалар буюмларнинг узунликлари, кенгликлари баландликларини таққослашга ўргатилади; геометрик фигуралар — доира, квадрат билан таништирилади; фазовий йўналишлар билан таништирилади: «ўзидан» ол-динга, орқага (орқасидан), ўнгга (ўнгдан), чапга (чапдан), вақт бўйича ориентир (мўлжал) олишга, эрталаб, кундузи, кечқурун, кечаси сўзларини тўғри қўллашга ўргатилади.
Машғулотлар ўқув йили бошидан бошлаб ҳафтасига I мартадан (1 йилда 36 марта) ўтказнлади. Сентябрь ойида бир машғулотнинг давомийлиги 10 минутдан ош-маслиги керак. Октябрь ойидан бошлаб машғулот давомийлиги секин-аста 15 минутга етказилади.
Иккинчи кичик гуруҳда элементар математик тасав-вурларга бағишланган машғулотларда ўқитиш аёний таъсир характерида бўлиши керак. Болалар билимларни тарбиячининг ҳаракатларини, унинг тушунтириш ва кўрсатмаларини идрок қилнш асосида, шунингдек, дидактик материаллар билан мустақил ишлаш воситасида ўзлаштирадилар.
Уйин шаклида берилган ўқув материалини кичик болалар яхши ўзлаштирадилар. Шу сабабли мазкур гуруҳда яхшиси машғулотларни дидактик ўйинлар шаклида ёки ақалли уларни кутилмаган совғалар (буюмлар, ўй-ннчоқлар ва бошқа нарсаларнинг кутилмаганда пайдо бўлиши) дан бошлаш дуруст бўлади. Шунингдек ҳар хил фаол ҳаракатли ўйинлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Уқитиш-ўргатишни бундай ўйинларни иложи борича ҳамма бола иштирок этадиган қилиб ташкил қилиш керак.
Элементар математик тасаввурларни ривожлантиришда боланинг дидактик материал билан ишлаши, ишларни маълум тартибда бажара олиши (буюмларни расмларга, карточка-намуналарга жойлаштириш) катта аҳамиятга эга. Саноққа оид дидактик материалларни кичкинтойга алоҳида қутилар (конфетлар, патнислар) да бериш керак.
Уқитувчи болаларга операциялар кетма-кетлигини мукаммал тушунтириб, ҳар бир иш усулинииг намунасини кўрсатади. Тушунтиришлар кичкина бола идрок кила оладиган суръатда аниқ, қисқа берилиши керак. Ҳар қайси иш усулини, янгиликни алоҳида ажратиб, 2—3 мартадан кўрсатиш керак. Бир хил ҳаракат усулларини х.ар хил вазиятларда ва ҳар хил кўрсатма материаллар билан кўп марталаб айтиб кўрсатиш, уларни болалар Яхши ўзлаштиришлари учун имкон беради.
Математик билимлар болаларга, улар нимани би-либ олганликлари ва ниманинг уддасидан чиқа олишла-рини ҳисобга олган хрлда, аниқ система ва кетма-кетликда берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |