Кичик гуруҳ (3-4 ёш)



Download 3,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet97/206
Sana23.02.2022
Hajmi3,07 Mb.
#139253
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   206
Bog'liq
БОЛАЖОН

Катталар меҳнати. Болада катталар меҳнатига ҳурмат ва қизиқиш 
ҳиссини тарбиялаш, ҳар бир касбнинг ўз вазифаси борлигини 
тушунтириш.
Ғаллакорлар ва новвойлар меҳнати, уларнинг иш қуроллари, 
меҳнатларининг натижалари ҳақида қисқача маълумот бериш. Нонни 
қадрлашга, увол қилмасликка одатлантириш. 
Болага боғбон, деҳқон, сотувчи, ошпаз, қурувчи меҳнати ва улар 
бажарадиган асосий ишлар ҳақида тушунча бериш. Иш натижаси ва унинг 
аҳамиятини ажратиб кўрсатишга ўргатиш. Катталар меҳнати учун зарур 
бўладиган иш қуроллари, кишилар меҳнатини енгиллаштирадиган, меҳнат 
жараёнини тезлаштирадиган турли машиналар билан таништириш. 
Болани катталар меҳнати билан таништириш жараёнида, меҳнаткаш 
инсонларга нисбатан самимий ҳурмат ҳиссини уйғотиш, уларни 
меҳнатсеварлик руҳида тарбиялашга эътиборни кучайтириш. 
Болани тарбиячи ва тарбиячи ёрдамчисининг ишларида ёрдам 
беришга ўргатиш: гуруҳ хонасида тартиб сақлашга, қурилиш 
материаллари, ўйинчоқларни мустақил равишда жой-жойига қўйиш, 
катталарга стол тузатиш (қошиқларни, ликопча, коса, сочиқ, нон 
идишларни қўйиш)га ёрдамлашиш; стол устида ўйналадиган ўйинларни 
йиғиш; стулчани керакли жойга олиб боришга одатлантириш.
Машғулотларда навбатчилик қилишни: тарбиячи тайёрлаб қўйган 
материаллар, қўлланмаларни қўйиб чиқиш, машғулотдан сўнг уларни 
жойига қўйишни ўргатиш. 
Бола қалбида ота-оналарига, катталарга уй-рўзғор ишларида ёрдам 
бериш (ўйинчоқларни йиғиштириш, кийимларини тартиб билан тахлаш


97 
истагини таркиб топтириш. Ўз ишлари билан ота-оналарини севинтириб, 
уларнинг дуо-олқишларини олишга ҳавас уйғотиш. 
Транспорт воситалари. Болани ҳудуддаги транспорт воситалари 
билан таништириш, улардан фойдаланиш қоидалари ҳақида тушунча 
бериш. 
Жамоат транспорти (автобус, такси, поезд, самолёт, кема) турлари 
ҳақидаги билимларини кенгайтириш ва чуқурлаштириш, номларини 
айтишни ўргатиш. Ҳайдовчи касби ҳақида қисқача тушунча бериш. 
Йўл ҳаракати қоидалари билан таништиришни давом эттириш. 
Светофор ва унинг вазифаси ҳақидаги тушунчаларини аниқлаш ва 
мустаҳкамлаш. 
Буюмлар. Теварак-атрофдаги буюмларнинг хилма хил сифатларига 
эътиборни жалб қилиш.
Уй-рўзғор буюмларининг (кўрпа-тўшак, кўрпача, ёстиқ, чойшаб, 
кийим жавони, хонтахта) шакли, ранги, қаттиқ ва юмшоқлиги, 
вазифалари 
ҳақидаги 
тасаввурларини 
кенгайтириш. 
Буюмларни 
умумлаштириш (ошхона идишлари – чойнак, пиёла, ликопча, чўмич, 
капкир, қозон, коса, пичоқ, това, челак, лаган, товоқ, тоғорача, жува); 
фарқлаш (пиёлани косадан, чойнакни човгумдан); бир турдаги буюмларни 
гуруҳлаш (чой идишлари – чойнак, пиёла, қанддон) кўникмасини 
шакллантириш.
Хўжалик меҳнат қуроллари (кетмон, белкурак, хаскаш) тўғрисида 
тасаввур ҳосил қилиш.
Маиший буюмлардан – дазмол, кир ювиш машинаси, тикиш 
машинаси билан таништириш. 
Кийимлар. 
Боланинг 
кийим-кечакларни 
умумлаштириш 
ва 
гуруҳлаштириш бўйича тушунчаларини мустаҳкамлаш. Устки кийимлар 
(кўйлак, яхтак, чопон), бош кийимлар (рўмол, телпак, дўппи, қалпоқ), оёқ 
кийимлари (туфли, этик, шиппак) ҳақидаги тасаввурларини аниқлаш ва 
бойитиш. Кийимларни мавсумга қараб кийиш ҳақидаги тасаввурларини 
кенгайтириш. 

Download 3,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish